Жўра Маҳмуд. Cтаниславский ва Чехов

Михаил Чехов гарчанд умрининг ўттиз етти йилини чет элларда ўтказган бўлса-да, театр санъати соҳасидаги амалий ва назарий билимларини Константин Сергеевич Станиславский кашф этган “система” (услуб) асосида ўзлаштирди, устозига ҳурмат ва эътиқоди умрининг охирига қадар сўнмади. К.С.Станиславский билан М.Чехов тарбия топган давоми…

Маҳмуд Чағминий (? – 1221)

Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Берунийнинг илмий анъаналарини давом эттирган йирик файласуфлардан бири XII—XIII асрларда ижод этган хоразмлик олим Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Чағминийдир. Ал-Чағминийнинг илмий асарлари Шарқда жуда машҳур бўлса ҳам, унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳозиргача яхши давоми…

Мирзакалон Исмоилий. Қайсар боланинг ҳаёти (қиссалар)

Мирзакалон Исмоилий. Қайсар боланинг ҳаёти: Қиссалар: [Ўрта ёшдаги мактаб болалари учун]. — Тошкент, Юлдузча, 1988. «Қайсар боланинг ҳаёти» номи билан чоп этплаётган ушбу китобга таниқли ёзувчи Мирзакалон Исмоилийнинг «Бизнинг роман» ва «Ўзингдан кўр» қиссалари киритилди. Қиссаларда шўхлик, бебошлик туфайли ёмон давоми…

Антон Чехов. Ҳазил (ҳикоя)

Чарақлаб турган қиш куни. Туш пайти… Қаттиқ совуқдан ҳаво чарсиллаб туради. Мени қўлтиқлаб олган Наденьканинг чаккаларидаги жингалак сочлари ва юқори лаби устидаги тукларини кумушдек қиров босмоқда. Биз тоғ тепасида турибмиз. Оёғимиз остидан то пастгача нишаб текислик чўзилиб ётибди. Унда қуёш давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Фантастиканинг парвози ва инқирози

(Тоҳир Малик ижоди мисолида) Тоҳир Малик (Аллоҳ раҳмат қилсин)замонавий ўзбек фантастикасини бошловчиларидан бири ва ёрқин из қолдирган адиб. Ижодни 60-йилларнинг иккинчи ярмида бошлаган. “Ҳикмат афандининг ўлими” қиссаси (1972 й.) билан Республикада танилган, “Қора фаришта” номли ҳикояси (1974 й.) билан Масковда давоми…

Омон Матжон “Илдиз” кўрсатувида

Омон Матжон 1943 йил 14 февралда Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1993). Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тугатган (1969). «Карвон кўнғироғи» (1973), «Қуёш соати» (1974), «Ёнаётган дарахт» (1976), «Ярадор чақмоқ» (1977), «Сени яхши кўраман» (1981), «Дарахтлар ва давоми…

Ашурали Жўраев. Кетмон юзидаги ой (ҳикоя)

Кетмоннинг юзига ойнинг акси тушмай қўйди. Юзи кичрайиб, хира тортиб, занг босиб бораётган кетмон эса ойни соғинган эди. Ой унинг эски дилдоши, дарддоши ва ушалиб-ушалмаган орзу, армонлари эди. Афсуски, кетмон туш кўрмайди. Боши банд, хотираси ёғочга айланган. Агар у туш давоми…

Ашурали Жўраев. Ғусса (ҳикоя)

Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, оқ толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термулади-ю, юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага давоми…

Ҳабибий. Девон (3-нашр)

Ҳабибий. Девон. — 3-инчи нашр. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. Отахон шоир Зокиржон Ҳабибийнинг номи ўзбек шеърхонларига маълум ва манзур. Девон тўқсон баҳорни кўрган шоир ижодиётининг сарҳисоби бўлиб, янги замон, шонли Ватан ссвгисини баланд овоз билан мадҳ этади.

Нодар Думбадзе. Кўппак (ҳикоя)

Бу воқеа қирқ биринчи йилнинг августида бошланиб, икки йил ўтгач якунига етганди. …Урушнинг суронли дамлари эди. Отам урушда, бобом Спиридон ота билан амал-тақал кун кечирардик. Бобом кексайиб қолгани учунми, рўзғор ташвишлари асосан менинг зиммамда эди. Ўша куни у қўлимга тутқазган давоми…