Муҳаммаджон Имомназаров. Татаббу мўъжизаси

1986-87 йиллари мен ҳам устозга татаббуъ йўсинида Навоий ва Аттор мавзуига киришиб, «Ҳақиқат ва мажоз» номли рисола қоралаган эдим. Мана орадан 16-17 йил ўтди. Мустақиллик шарофати туфайли ислом минтақа маданиятининг асос манбалари билан яқиндан танишиш имконияти пайдо бўлди. Шундай шароитда давоми…

Олимжон Бўриев. Таржимами, тажриба?

Маълум даврлар элимиз ўз дини, исломий қадриятлардан маҳрум бўлиб келгани сир эмас. Истиқлол шарофати билан Қуръони карим, Пайғамбаримиз ҳадислари, «Чор китоб», Имом Бухорий ва Термизийлар жамлаган саҳиҳ ҳадислар таржималари жилд-жилд ҳолида нашр этилди. Турғунлик йиллари нафақат диний, балки сўфизмга оид давоми…

Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний. Нақшбандия тариқати назариётчиси

Султон Ҳусайн Бойқаро ва Мир Алишер Навоий саъй-ҳаракати билан темурийлар пойтахти — Ҳирот шаҳри Шарқ дунёсида фан ва маданият маркази, Шарқ Ренессансининг буюк рамзига айланди. Улум ва фунун, айниқса, тасаввуф ва ирфоннинг машҳур вакилларини у ерда учратиш мумкин эди. Абдураҳмон давоми…

Султонмурод Олим. Мавлонолар мавлоноси

Ҳеч бир халқ ҳаётини миллий шеъриятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу эл вакиллари орасида ёд олиниб, мақол янглиғ машҳур бўлиб кетган байт ё мисралар бўлади. Лекин асли бошқа лисондаги бирор сатр ё қўшмисра ўзга тилда шуҳрат тутиб кетиши учун у, биринчидан, давоми…

Эргаш Очилов. Жаҳоний тариқат асосчиси

Мусулмон Шарқида машҳур тариқат пири, хожагон-нақшбандия силсиласининг асосчиси Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, унинг отаси Имом Абдулжамил Ҳаққа яқин киши эди. Имом Молик авлодидан бўлган бу нажиб инсон ўз даврининг улуғ донишмандларидан давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Куйган кўнгил ноласи (монолог-қисса)

Висол йўли ёпиқ экан, имкон қадар унга яқинлашмоқ ҳам гўзал бир ишдир. Жалолиддин Румий. Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган. Асқад Мухтор. Сени дея сенсиз яшадим. Улуғбек Ҳамдам. * * * Тонг эди. Қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб давоми…

Мурод Тиллаев. Қўлқоп (ҳикоя)

Кимки комил бўлмагай ғафлат анга, Ғафлати илми хирад подош этур. Кимки жоҳил бўлмагай ҳикмат анга, Илми ҳам бир кун жаҳолат фош этур.Жалолиддин Румий. Троллейбус навбатдаги бекатда чайқалиб тўхтади. Йўловчилар бирин-кетин туша бошладилар. Шу пайт олдинги эшик ёнида қўлига бир парча давоми…

Ғози Раҳмон. Дунё асбоби (ҳикоя)

Агар киши Исо каби юкини кўчага олиб чиққанда ҳам, игна унинг йўлини тўсиши мумкин. Зеро игна дунё  асбобидир.Жалолиддин РУМИЙ Бу мангу обод маскан Ҳисор тоғларидаги Ҳазрати Султон, Хўжа пирпироқ чўққиларининг этагида, улар бағрида эримай ётадиган, яхмалак ёпунчуғи сариқ саратон офтобидагина давоми…

Вадуд Маҳмуд. Алишер Навоий (1925)

Ҳижрий 5 аср ила 10 аср орасидағи беш юз йиллиқ бу давр Хуросон ва Мовароуннаҳрда ислом маданиятининг гуллаган мавсуми эди. Бешинчи аср(лар) арабнинг янги руҳий ортиши билан Эроннинг ер юзида мумтоз мавқе тутғон давридир. У вақтлар рубъи маскуннинг энг файзли давоми…

Абдурауф Фитрат. Тилимиз (1919)

1918 йили Туркистон Компартиясининг топшириғига кўра, Фитрат (Шокиржон Раҳимий ва Қаюм Рамазон билан ҳамкорликда) дастлабки она тили дарслигини яратади (бу ҳақда «Иштирокиюн» рўзномасининг 1918 йил 1 май сонида «Биринчи она тили курси» деган мақола ҳам чиққан). Кейинроқ олим бу соҳадаги давоми…