2017 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2017 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни (www.ziyouz.com — 3 407 265; www.ziyouz.uz — 594 161) ташкил этди (кунига ўртача 10963 киши). Ташриф буюрганларнинг 65 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (6%), Тожикистон давоми…

Абдужалол Раҳимов. Матонат (қисса)

1 Ўшанда Толибжон ўн етти-ўн саккиз ёшларда эди. Мурти сабза уриб, йигит бўлиб қолган пайтлари. Шаҳардаги билим юртида ўқирди. Ҳар шанба уйига келиб, якшанбада қайтади. Қаҳратон қиш оламга совуқ нафасини уфуради. Осмон қовоғи солиқ одамдек тунд. Қават-қават ёққан қор музлаган. давоми…

2017 йили йўқотганларимиз

Тугаб бораётган 2017 йилда Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир нечта арбобларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Академик Борис Бондаренко (1923-2017) Ҳисоблаш математикаси ва дифференциал тенгламалар соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси давоми…

Бўрибой Аҳмедов. Искандарнинг ўчини Спитамендан оламизми? (1993)

Миллатнинг қадр-қиммати унинг ўтмиши, тарихи билан ўлчанади. Хўш, биз ўзбекларнинг ҳам ўтмишимиз, тарихимиз борми, ўзи? Бор, албатта. Ўрта Осиё, балки жаҳондаги бошқа халқлар, хусусан форслар, ҳиндлар, хитойлар сингари узоқ-узун тарихи бор ўзбекнинг ҳам. Археолог ва антрополог олимларимизнинг кўп йиллик изланишлари давоми…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

Алишер Навоий (тахаллуси; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441.9.2. — Ҳирот — 1501.3.1) — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг давоми…

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ҳикматни излаб…

Қўнғироқ бўлди. – Эркин ака бораяптилар… “Эркин ака, қайси Эркин ака? Эркин Маликми, Эркин Аъзам, Эркин Усмон, Эркин Абдураҳмондир?” – Воҳидов! – “Шарқ”қа, – шиддатли аниқлик киритилади. Бирдан руҳиятим ўзгаради. Кўнглим оёққа туради. Руҳиятим ажиб бир шоирона насимдан парвозланиб, борлиғимга давоми…

Муҳаммаджон Холбеков (1950-2020)

Муҳаммаджон Холбеков 1950 йилда Самарқандда туғилган. Самарқанд давлат университетининг роман-герман филологияси факультетини тамомлаган. Самарқанд давлат педагогика институтида, Самарқанд давлат университетида кафедра мудири, факультет декани, филология йўналиши бўйича ҳимоя кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган. 1982 йилда номзодлик, 1989 йилда докторлик диссертацияси ёқлаган. давоми…

Жалолиддин Жўраев. Ўзбек адабиётидаги илк марсия

Амир Темур авлодлари орасида Иброҳим Султон ибн Шоҳрух ибн Темур Кўрагоний (1394-1435) ўзига хос мавқега эга бўлган. Манбалардаги қайдларга кўра, Соҳибқирон бошқа амирзодалар қатори Иброҳим Султоннинг тарбияси, илм олиши, адабиёт, санъат, ҳарб соҳаси, давлат ишларидан хабардор бўлиб вояга етиши учун давоми…

Луис де Гонгора (1561-1627)

Луис де Гонгора (Luis de Góngora y Argote; 11.06.1561, Кордова — 23.05. 1627, Кордова) – мумтоз испан шеърияти тарихида чуқур из қолдирган истеъдодли вакилларидан. У зодагон оилада туғилиб, асосан, фан ва дин аҳли даврасию салтанат доирасида ҳаёт кечирганига қарамай, доим давоми…