Эдвард Радзинский. Қонсираган илоҳлар

Ушбу китоб муаллифи таниқли драматург, ёзувчи ва сценарист Эдвард Радзинский номи ва асарлари дунёга машҳур.  У 1936 йил Москва шаҳрида туғилган. Э. Радзинский ўзини тарих ҳақида ёзадиган ёзувчи деб ҳисоблайди. Унинг “Лунин ёки Жакнинг ўлими”, “Суқрот билан суҳбатлар”, “Нерон ва давоми…

Таниқли шоир Азим Суюн вафот этди

2020 йилнинг 9 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро Чўлпон мукофотининг совриндори  Азим Суюн Тошкент шаҳрида вафот этди. Азим Суюн (тахаллуси; асл исми Суюнов Азим Алимович) 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилояти Накурт қишлоғида туғилган. ТошДУ журналистика факултетини давоми…

Аббос ал-Жавҳарий (IX аср)

Халифа ал-Маъмун даврида Бағдод ва Дамашқда фаолият кўрсатган йирик астроном ва математиклардан бири — ал-Аббос ибн Саъид ал-Жавҳарий аслида Фороб шаҳри (ҳозирда Гавҳартепа)да дунёга келган. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар сақланмаган. Ал-Жавҳарийнинг 830-йиллар атрофида Маъмун академиясидаги астрономик давоми…

Азму жазм билан иш тут (Амир Темур ўгит ва йўриқларидан)

Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. Кенгаш икки турли бўлур: бири – тил учида айтилгани, иккинчиси – юракдан чиққани. Тил учида айтилганини шунчаки эшитардим. Юракдан айтилган маслаҳатни эса қалбим давоми…

Холмуҳаммад Каримий. Овунчоқ тош (ҳикоя)

Ҳамма замонларда ҳам хўроз бир хил қичқирган. Қадимдан тегирмонми, дўконми, чойхонами шунга ўхшаш одам гавжум бўладиган жойларда хосланмаган-у, лекин барқарор кўнгил очар масканлар бўлган. Яхши-ёмонни ҳам шу ерда кўрасиз-эшитасиз, яхшилик ва ёмонлик ҳам шундай жойларда ривожланар экан… Катманда ҳам кунлар давоми…

Абдулла Орипов. Сен баҳорни соғинмадингми (видео)

Уйғонгувчи боғларни кездим, Топай дедим қирдан изингни. Ёноғингдан ранг олган дедим – Лолазорга бурдим юзимни, Учратмадим аммо ўзингни, – Сен баҳорни соғинмадингми? Узоқлардан зарворли тоғлар, Хаёлимни келдилар босиб. Кечди қанча интизор чоғлар, Васлинг менга бўлмади насиб, Сенсиз мен ҳам, баҳор давоми…

Бахтиёр Каримов, Раҳмон Раҳматов. Сўнмасин ҳаёт кўрки (1990)

Сувсиз ҳаёт бўлиши мумкин эмаслиги ҳаммага маълум. Ўтмишда ҳам Ўрта Осиёда сувга нисбатан муносабат ниҳоятда юқори бўлган. Халқимиз қадимдан сувдан оқилона фойдаланишнинг йўлларини мукаммал билганлар. Дарё сувларини тўсиб, сув омборлари қурганлар. Ерости сувларидан яхшигина фойдаланганлар. Амударёнинг қуйи қисмида ва унга давоми…

Леонид Мленин. Юрий Владимирович Андропов

2002 йилда Москва ”Центрполиграф” нашриётида босилган “КГБ. Давлат Хавфсизлиги органларининг раислари” китобидан бир боб Бу КГБчиларнинг жиловини қаттиқ тут ва уларнинг ишларингга аралашишига йўл қўйма — Юрий Владимирович Андропов очилиб кетган камдан-кам ҳолларда бир нарсадан ғаши келса ўзига тобе одамга давоми…

Юсуф Идрис. Шўрпешона (ҳикоя)

Абдунинг пули йўқ эди. Бу биринчи марта бўлаётган эмас. У умр бўйи ҳар бир чақасини оғир меҳнат, машаққат билан топиб келган. Абду новвойлик қилди. Бу касбни суриялик моҳир новвой Фоид устадан ўрганганди. Улар пиширадиган қатлама кулчалар ҳар қандай уста новвойнинг давоми…

Иброҳим Ғафуров. Ғафурона тарона

Ғафур Ғуломнинг таваллудига роппа-роса юз йил тўляпти. Канда қилмай навбатма-навбат етиб келадиган йиллар, асрларнинг силсиласида бу унинг илк асри, ўзининг илк асрини ишғол этиши. Ғафур Ғулом жисман ҳаётни тарк этганига ўттиз етти йил бўляпти. Лекин унинг асри, асрнинг ҳар бир давоми…