Обид Юнусов: “Орзуим – Навоийни ўйнаш эди…” (2009)

Юртимизда санъаткорлар кўп. Кино ёки театрда эса фақат йирик образни яратиш билан эмас, балки оддий бир сўзни томошабинга юракдан етказиб бериш орқали ҳам шуҳрат қозониш мумкин. Халқимизнинг севимли санъаткори Обид Юнусов – ўзи бир олам. Бошқа актёрлар орасида шеъриятни, мусиқани давоми…

Жаббор Раззоқов. Китоб мўъжизалар яратишга қодир

Ижод ва истеъдод ҳақида кўп ўйлайман. Бу ноёб хислатлар замирида жуда катта маъно, бир тоифа одамларнинггина эмас, балки бутун инсониятнинг тақдири мужассам эканлигини ҳис қиламан. Истеъдодли инсонларнинг бутун бир халқ, мамлакат ҳаётини ўзгартириб юборганлари тарихдан яхши маълум. Халқимиз, Ватанимиз тарихида давоми…

Пўлат Саидқосимов: “Санъат фақат тирикчилик воситаси эмас!” (2009)

Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов психологик мураккаб роллар устаси сифатида ном қозонган. Ўзига хос овоз эгаси бўлган санъаткор ярим асрдан ошиқ вақт мобайнида кино ва театрда юзлаб ролларни маромига етказиб ижро этди. У талқин этган образлар cодда ва самимийлиги, ҳаётийлиги, давоми…

Шомақсуд Исоқов, Муҳиддин Полвон. Самолёт ясагани учун қамалган олим

Қатағон қурбони Ҳусайнхон Ниёзий физика ва кимё соҳасида биринчи дарсликлар ёзиб қолдирган миллатимизнинг фидойи, адабиётшунос, шоир ва маърифатпарвар олимларидан бири бўлган. Ўтган асрнинг 30-йилларида ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида фаолият кўрсатган физик олим Ҳусайн­хон Ниёзийнинг қаламига мансуб “Радиактив моддалар ва уларнинг давоми…

Санжар Содиқов (1940-2020)

Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов 1940 йил 21 июл куни Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Пойтахтдаги кўзи ожиз болалар мактаб-интернатини тамомлагач Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. 1965 йилдан то умрининг сўнггига қадар Мирзо Улуғбек номидаги давоми…

Маъмура Ёқубова. Интизом — юксак маънавиятнинг олтин калити

Дугонам Ноиланинг укаси Адҳамнинг инглиз тилида гапирганига кўп гувоҳ бўлганман. Ҳали ўша тил грамматикасини унча ўзлаштирмаган бўлса-да, унча-мунча жаргон сўзларни жуда яхши билади. Яқинда уларникида бўлганимда Адҳамни суҳбатга тортдим. Гап мавзуси қизларга келганда унинг баҳри дили очилиб кетди. “Синфимизга янги давоми…

Ёдгор Саъдиев: «Кино сеҳрли бир кўзгудир» (2008)

Ҳаёт қандай сирдирки, қандайин сеҳрдирки, яшаганинг сари яшагинг келаверади. Бу чексиз сокинликни, бу чексиз ҳадсизликни англашнинг чеки-чегараси йўқ. Аммо… Ҳаёт кимга қанча умр берилганлигига эмас, ким қандай яшаганлигига, меҳнатига, интилишига қараб қадрлайди, тақдирлайди, тарих зарварақларида мангуликка муҳрлайди Бугунги суҳбатдошимиз Ўзбекистон давоми…

Ҳаким Сатторий. Темурийлар қудрати — уларнинг оиласида эди

Мабодо одам боласи ўз Яратувчисининг мезону тақиқларини писанд қилмайдиган даражада ҳаволаниб кетган тақдирда ҳам бир пиёла иссиқ сув ё бир тишлам нонни хотиржам истеъмол қилиш истаги орзусидан воз кеча олмайди. Боқий қадриятларнинг гувоҳлик беришича, ана шундай буюк фароғатни кишига фақат давоми…

Ғулом Каримий. Ўн беш ёшли ҳукмдор (ҳикоя)

Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Мирзо отаси со­ҳиб­қирон Амир Темур вафотидан сўнг тўрт йил ўтгач, ниҳоят, ғолиб сифатида Турон пойтахти Самарқандга қадам қўйди. Амир Темур тахтини, унинг васиятига зид ўлароқ, ўзбошимчалик билан эгаллаган невараси Халил Султон Мовароуннаҳрда тўрт йил ҳукмронлик қилган, бироқ давоми…

Кўришишнинг ҳам одоби бор

Ҳурматли таҳририят! Газета cаҳифаларида эълон қилинаётган маънавиятимиз, урф-одатларимиз, халқимиз миллий қадриятларига доир чиқишларни ўқиб, кўпдан буён таажжубга cолиб келаётган бир муаммо ҳақида фикрлашгим келди. Агар эътибор қилган бўлcангиз, қишин-ёзин, иccиғу cовуқ кунларда ҳам тўй мароcимларида айрим кишиларнинг тўй эгаcию бошқа давоми…