Шабот Хўжаев. Абдулла Қаҳҳорни эслаб

1964 йил, июн. Саратоннинг иссиқ кунларидан бири, мен ҳар сафаргидек маъруза залида малака оширишга келган шифокорлар билан машғулот ўтказаётган эдим. Кутилмаган меҳмон маъруза зали ёнига келиб, кимлардандир: “Шабот Хўжаевични қаердан топсам бўлади?”, – деб сўраётганини эшитдим. Мен бу мўътабар алломани давоми…

Назар Эшонқул. Зулмат салтанатига саёҳат (ҳикоя)

Менга машҳур адиб М. ҳақида мақола ёзиш топширилганда ишни нимадан бошлашни билмай каловланиб қолдим. М. бугунги кунда унутилган ёзувчига айланган бўлса-да, ҳали ҳам кўплар у ҳақида бирон жиддий хулоса айтишдан қўрқишар, ўша – олис йиллар ортида унга адабиёт фахри сифатида давоми…

Нажиб Маҳфуз. Имконият (ҳикоя)

Ҳувиллаб ётган бу иморатга мен тез-тез келиб турардим. Бу иморат ҳали яп-янги эди – ҳатто ҳали ундаги бўёқларнинг ҳиди ҳам шундоққина уфуриб турарди. У чорбурчак ерда ўрнашган эди. Бир неча муддатдан кейин унинг пештоқида бизнинг фирмамиз номи ёзилган лавҳа пайдо давоми…

Валид Ихлосий. Гули сиёҳ (ҳикоя)

Табиат… О, она табиат! Бoғда осуда куз фасли ҳукмрон, яшил майсаларни санавбар дарахтларининг сояси қамраб олган. Сукунат аста ҳаракатга келиб, шаффоф тутун осмонга кўтарилди. Бу тутун гўё боғни ташқи оламдан ажратиб, ичимга жо қилди. Бу ерда учтамиз: дарахтлар, майсалар ва давоми…

Саъдулла Йўлдошев. Иқбол абадияти

Шарқнинг машҳур файласуф-шоири Муҳаммад Иқбол фақат Ҳиндистон ярим оролидагина эмас, балки бутун хорижий шарқнинг адабий, сиёсий ва ғоявий ҳаётига катта таъсир кўрсатган файласуф шахсдир. Машҳур ҳинд адиби Мулк Раж Ананд файласуф-шоир Муҳаммад Иқболнинг шарқ адабиётида, қолаверса жаҳон адабиётида тутган ўрнига давоми…

Филип Честерфилд. Фарзандга мактублар

Тенбриж, 1739 йил, 15 июл. Азизим. Менинг соғлиғим ҳақида қайғураётганингдан миннатдорман. Анчадан бери ўзим ҳақимда дарак бермаганим сабаби — муолажаларнинг кўплигидан вақт тополмадим. Саломатлигим ҳозир анча дуруст, шунинг учун яна бир ой шу сувда қолмоқчиман. Синьор Дзамбони бу ерда сени давоми…

Антон Чехов. Сартарошхонада (ҳикоя)

Тонг пайти. Ҳали соат етти ҳам бўлмаган, аммо Макар Кузьмич Блесткиннинг сартарошхонаси очиқ. Сартарош йигирма учларга кирган, юз-қўллари кир, устивоши ислиқи, аммо олифта кийинган йигит — сартарошхонани йиғиштирмоқда. Йиғиштирадиган нарса ҳам йўқ-ку, шундай бўлса ҳам, сартарош терлаб пишиб кетган. Сартарошхонанинг давоми…

Асрор Мўмин. Оқ чўққилар доим уйғоқдир

Болқор халқининг таниқли шоири Қайсин Қулиев халқимизнинг катта дўсти, юртимиз ва адабиётимизнинг шайдоси эди. У юртимизда ўтказиладиган халқаро маданий тадбирларда мунтазам равишда қатнашарди. Чунки халқимизнинг бой маданий меросини чуқур қадрларди. — Самарқандда, халқ даҳоси яратган меъморчилик дурдоналарини томоша қилар эканман, давоми…

Азиза Оғаҳусайн қизи (1960)

Азиза Оғаҳусайн қизи (Əzizə Ağahüseynqızı) 1960 йили Озарбайжоннинг Бейлақан районида туғилган. Боку Давлат Университетида таҳсил олган. “Қизил қалам” медиа мукофоти лауреати, президент мукофотини олган. Озарбайжон ёзмрлар бирлиги ва журналистлар бирлигининг аъзоси. СЎЗГА КЕЛДИМ Сўзу-создан шошиб келдим, Сўзни сувдек ичиб келдим. давоми…