Оқшом: кимга тўй, кимга аза
Юртимизга май ойининг қайноқ тафти билан бирга қизғин югур-югурлар даври ҳам кириб келади. Кимдир чала қолган ишларини тиклайди, кимдир янги уй сотиб олиш ҳаракатига тушади, биров бир йилдан буён йўқламаган қариндош-уруғлариникига айланади, ким қиз чиқаради, ким ўғил уйлайди. Бу миллатимизнинг давоми…