Имкон ва имконсизлик ҳақида мақоллар
Балиқнинг тириклиги сув билан, Одамнинг тириклиги одам билан. Балиқнинг ҳам саккиз қаноти бор. Бекорга зўр берма, белинг синар. Бозорнинг қопқаси йўқ, Овулнинг — эшаги. Бол сотган бармоғини ялар. Бор — борича, йўқ — ҳолича. Бор бўлса — кабоб, Йўқ бўлса давоми…