Ботирлик ва қўрқоқлик ҳақида мақоллар

Алп — отадан, зот — онадан. Алп — энадан, тулпор — биядан. Арслон боласини тутмоқ учун Арслон уясига кирмоқ керак. Арслон изидан қайтмас, Йигит — сўзидан. Арслоннинг бўкиргани — сичқоннинг ўлгани. Арслоннинг ўлиги — сичқоннинг тириги. Бедана ботир бовдан ер, давоми…

Мардлик ва номардлик ҳақида мақоллар

Адашганни йўлга солган мард. Айбига иқрор мард киши, Яширмоқ — қўрқоқ иши Арслон боласи арслон бўлур, Сичқон боласи — сичқон. Арслон оғзидан ов олинмас. Асирликдан ўлим яхши. Балиқ сувнинг чуқурини, Мард ишнинг қийинини излар. Бахшининг қадрини халқ билар, Халқнинг қадрини давоми…

Тенглик ва тенгсизлик ҳақида мақоллар

Аватига чавати,Қум қозонга — лой тувоқ. Аёл ердан чиққан эмас, Эркак боласи.Эркак кўкдан тушган эмас, Аёл боласи. Алихўжа — Хўжаали. Атлас ямоғи — атласга, Шол ямоғи — шолга. Бахтли билан баҳслашма, Томлик билан тенглашма. Боққолда менинг гапим, Қассобда сенинг гапинг. давоми…

Донолик ва нодонлик ҳақида мақоллар

Адашган ақлдан озар. Адашмаган тил, Тойрилмаган туёқ йўқ. Аёлнинг ҳусни пардозда эмас, ақлида. Айбини яширмоқ нодонлар иши. Айнлининг боласи қарғанинг тилини билар. Айрон ош бўлмас, Нодон — бош. Айтгувчи нодон бўлса, Тингловчи доно керак. Амалга қарама, ақлга қара. Анқов ўйин давоми…

Илм, касб-ҳунар ва илмсизлик ҳақида мақоллар

Аввал бил, кейин қил. Аввал ўрган, кейин ўргат. Авом табиб — офати жон. Аврасанг, оқил бўлар, Боврасанг, ботир бўлар. Ақл кўпга етказар, Ҳунар — кўкка. Баракат — мағизда, Ҳунарли қўл — оғизда. Бахт белгиси — билим. Беҳунаминг ҳунари — ялқовлик. давоми…

Тарбия ва одат ҳақида мақоллар

Айғир қандай бўлса, от шундай. Бешикда теккан, кафанда кетар. Бир каттанинг гапига кир, Бир — кичикнинг. Бир қилган — мадад, Икки қилган — одат. Бола боққандан олов ёққан яхши. Бола — ёшидан, Хотин — бошидан. Бола кўрганини қилар, Ота — давоми…

Одоб ва одобсизлик ҳақида мақоллар

Аввал салом, бадъаз калом. Амри падар — аршдан аъло. Бир каттани бил, Бир кичикни бил. Бола — азиз, одоби ундан азиз. Боланинг эркаси — битнинг сиркаси. Бош бўлмаган уйда, Отаси туриб ўғли сўзлар. Ёлғиз болага индамасанг, кўпаяр. Инсон — одоби давоми…

Меҳмон ва меҳмондўстлик ҳақида мақоллар

Бетамиз меҳмон мезбонни қистар. Биринчи кун меҳмон — олтин меҳмон, Иккинчи кун — кумуш, Учинчи кун — мис, Учдан ўтса — пес. Борини берган уялмас. Йўлли кишининг меҳмони бир келар. Йўқча гуруч ош бўлади, Меҳмон кўнгли шод бўлади. Келгунча меҳмон давоми…

Сахийлик ва бахиллик ҳақида мақоллар

Асл қушнинг боласи Олдига қўймай ош емас. Ашлинг хатоси йўқ, Нокаснинг — атоси. Аҳмоқда ақл бўлмас, Ақлли бахил бўлмас. Бахил авлиё бўлмас, Авлиё бахил бўлмас. Бахил билганин буклар, Топганин тахлар. Бахил бойга боргунча, Карамли тоққа бор. Бахил борини қиймас, Йўқ давоми…

Гўзаллик ва хунуклик ҳақида мақоллар

Ақлли хотин — уй кўрки, Чиройли хотин — кўча кўрки. Бозорга — баққол, Йигитга — соқол. Боғ кўрки — бодом, Дунё кўрки — одам. Боғ чиройи гул билан. Боғ ўзини тоғ айлар, Тоғ ўзини — боғ. Гул ўсса — еминг давоми…