Яхши сўз ва ёмон сўз ҳақида мақоллар
Айтар сўзни айт, Айтмас сўздан қайт. Айтилган сўз — отилган ўқ. Анжом — уй зийнати, Сўз — инсон зийнати. Ариқни сув безар, Одамни — сўз. Аччиқ савол бериб, Ширин жавоб кутма. Аччиқ тил — заҳри илон, Чучук тилга — жон давоми…