Саид Аҳмад. Гўштнинг зарари ҳақида (ҳажвия)

(1917-1991) Ҳурматли ўртоқ газийта директори!Газийтангизнинг саккизинчи саҳифасида босилган фан кандидоти Найим Каримупнинг шиғрий қорхатини ўқиди-му тепа сочим тик бўлиб кетди.Кўй гўштининг бир килоси олтмиш сўм бўлиб турган пайтда қорхатга бало борми. Ўзингизга маълумки, чоризм исканжасида инграган халқ оқ пошшонинг аблаҳлигидан давоми…

Саид Аҳмад. Қариган қасам (ҳажвия)

Кампир тушида ўлиб қолганмиш. Чоли белини бойлаб йиғлаш ўрнига ҳиринг-ҳиринг кулармиш. Айниқса, жасади қабрга қўйилаётганда чоли аллақайси ашулани хиргойи қилаётган эмиш.Кампир чўчиб уйғониб кетди. Қараса, чоли бемалол хуррак отяпти. У жаҳл билан чолининг биқинига биттани солди. Чол ҳовлиқиб ўрнидан туриб давоми…

Саид Аҳмад. Бузоқ (ҳажвия)

(А. Қаҳҳорнинг ғазабига учраган ҳикоя) Сотимжонни кўрмаганимга роппа-роса йигирма саккиз йил бўпти. Ўрта мактабни битирганимизда иккаламиз ҳам ўн еттида эдик.Иттифоқо уни шу бугун учратиб қолдим. Семириб кетибди, негадир лабидан, оғзидан эски хурмачанинг иси келади.Бундан йигирма саккиз йил олдин унинг қанақалигини давоми…

Саид Аҳмад. Бир латифа айтайми? (ҳажвия)

Ҳажвий фожиа Нурматжон магазиндан ароқ олганида, «уйга бориб, ёнбошлаб майдалайман», деб ўйлаган эди. Лекин сумкасидаги шиша ҳар гал оёғига текканида эти сесканиб, оғзининг сўлаги оқаверди. Охири чидамай, чойхоначидан битта пиёла сўраб, «пича ютиб олишга» қарор қилди.Чойхонада маҳалла оқсоқоллари гурунг қилиб давоми…

Саид Аҳмад. Суянчиқ (ҳажвия)

Нима бало бўлдию Қумри холанинг Мозамбик деган юртни кўргиси келиб қолди. Аслида-ку у бунақа мамлакат борлигини билмасди. Қаёқдан невараси рангли телевизорни бураб қўйган экан, Мозамбикда пахта экишга ёрдамлашаётган ўзбек мутахассислари орасида қорақалпоғистонлик мусобақадоши Гулойим Ширимбетова экранда лоп этиб кўриниб қолса давоми…

Саид Аҳмад. «Қўриқхона» (ҳажвия)

Тайёр ҳикоя Одатда ёзувчи бирон асар ёзмоқчи бўлса, бош қаҳрамонининг ташқи қиёфасини бир одамдан, қилиқларини бир одамдан, саргузаштини яна бир одамдан олади. Воқеа ўтадиган жойни ҳар хил ерлардан йиғиб, яхлит бир манзара яратади.Шу йил баҳорда республикамизнинг жанубий районларидан бирига борганимда, давоми…

Саид Аҳмад. Луқмон (ҳажвия)

Луқмонбек маҳаллада отнинг қашқаси. Эрталаб бозорга кетаётганида икки қўли кўксида, ҳаммага тавозе билан салом беради. Қайтишда кайфи тарақ бўлиб, эрталаб са-ломига алик олганларни туртиб ўтади. У илгарилари одамларникида бинойидек ғишт қуйиб, том суваб, тирикчилигини ўтказиб юрарди. Нима бало бўлди-ю, бозорга давоми…

Саид Аҳмад. Ҳодивой (ҳажвия)

Теримга тайёргарликнинг бориши ҳақида Ҳоднвой раис ахборот берар экан, пастдан луқма ташлаб гапини гапига қовуштиришмади.— «Ҳой Ҳоди, сенсиз тайёргарликни кўриб қўйганмиз. Яхшиси, курортда қанақа дам олганингни гапирнб қўя қол»!Раис, «гапирайми-йўқми, бирпас хап турсанглар-чи», дегандек қилиб залга қошини кериб, елкасини кисиб давоми…

Саид Аҳмад. Карнайчининг тўйида (ҳажвия)

Махсум карнайчи анча табаррук бўлиб қолган одам.У кўп одамларнинг тўйида хизмат қилган, юртнинг дуосини олган киши.Ҳар тўкисда бир айб дегандек, Махсум карнайчининг ҳам дилида битта армони бор эди. У эсини танибдики, тўйларда карнай чалади. Аммо унга худо биттагина ўғил бермади. давоми…

Саид Аҳмад. Жаноза (ҳажвия)

Зокиржон маданият уйининг мудирига учрашди.— Ука, кечаси кинодан чиқадиганлар ариққа тушиб кетишяпти. Кўприк қурдириб қўйсангиз бўлмайдими?— Хўп бўлади.Мудир хўп бўлади, деб қўйди-ю, кўприкни қурмади. Зокиржон яна учрашди.— Ука, кўприкни қурмадингиз-ку. Арзимаган нарса, иккита тахта-ю, тўртта қозиқ билан бўладиган гап.— Бўпти, давоми…