Саид Аҳмад. Хомталаш (ҳажвия)

«Камбағал бўлсанг кўчиб боқ, бойвачча бўлсанг ўлиб боқ», деган гапда ҳикмат кўп экан. Бу ҳикматнинг маъниси кечқурун билинди. Маҳалланинг сўфиси марҳумнинг бевасини айвонга чақириб, қолган маросимларни қандоқ ўтказиш тўғрисида йўл-йўриқ кўрсата бошлади:— Янга, бир ўлим ҳаммамизнинг ҳам бошимизда бор. Ўлган давоми…

Саид Аҳмад. Елим (ҳажвия)

Ҳаммом ўзи шунақа жой, ҳаммани онадан туғма қилиб қўяди. Ким пайғамбару, ким уммат — билиб бўлмайди. Одам боласи кийим билан экан.Бу гапларнинг маънисини Мусахон поччадан сўранг. У кишини танимассиз, эҳтимол: бўйи пастгина, қўллари калтагина одам. Ўзи шу яқин ўртадаги разъездлардан давоми…

Саид Аҳмад. Мусича (ҳажвия)

Aгар Жумавойнинг боласи иккита бўлганда бунчалик куймасмиди. Ўзи одам бўлиб, еб кўриш у ёқда турсин, ялаб кўрмаган таомлар билан боққан, бобокалонлари извош у ёқда турсин, қўқон аравага тушолмай зор қақшаб кетишига қарамай, «Волга»да аллалаб катта қилган, дом отдихларни раво кўрмай давоми…

Саид Аҳмад. Менинг дўстим Баббаев! (ҳажвия)

Неъмат Бобоев билан бир ҳовлида турамиз. У ёшликдан тепкилашиб катта бўлган оғайним бўлади. Чилонзордан уй олганимизда ҳам икковимиз бир жойга тушиб қолганмиз. У учинчи қаватда, мен иккинчи қаватдаман. Кечқурунлари ҳовлида домино ўйнаймиз. Термосда чой дамлаб тушиб роса чойхўрлик қиламиз. Неъмат давоми…

Саид Аҳмад. Хотинбоз чумчуқ (ҳажвия)

Бир журналда «Хотинбоз чумчуқ» деган ҳикоя босилди.Ҳикояда нималар дейилганини бу ёққа қўйиб, уни ким ёзганидан гаплашайлик.Чойхоначи Алимат бува ували-жували чол. Неваралари шундай кўпки, номларини адаштириб Солини Вали, Валини Соли деб янглишиб юради. Алимат бува невараларига қайси эртакни айтса, буни айтгансиз, давоми…

Саид Аҳмад. Юк (ҳажвия)

Купега кирганимда пастки қаватнинг иккаласи ҳам банд эди. Ўнг томонда ҳассага таяниб бир мўйсафид, чап томонда эса тугунчасини тиззасига қўйиб ҳомиладор хотин ўтирарди. Хотин мени кўриши билан ўрнидан турди.— Жойингизни олиб қўймадимми?Менинг жойим юқорида эди. Уни тинчитиб, чамадончамни полкага ирғитдим-да, давоми…

Саид Аҳмад. Тамом, давоми йўқ (ҳажвия)

Эр-хотин бахтиёр эди.Хотин лампочкага боласининг пайпоғини кийдириб, тавонини ямаб ўтирарди. Эр диванга ёнбошлаб беозор мудрарди. Хотин эрининг мудрашини тарқатмоқчи бўлиб, бирон гап ўйлаб топаман дейди-ю, гап ўлгир кела қолмайди. У ўйлаб-ўйлаб охири бир гап топгандек бўлди.— Ҳой, эр, мунча мудрайсиз? давоми…

Саид Аҳмад. Шер (ҳажвия)

Ёшлик пайтларимда Қўзивой деган ўртоғим бўлгувчи эди. Буни қаранг, шу кўчадан ўтиб кета туриб ўшани кўргим келиб, самоварга кирдиму суриштирдим.— Қайси Қўзивой, — дейишди самовардагилар ҳайрон бўлишиб.— Мўминжон аканинг ўғлида.— Э-ҳа, — деди қулоғига танга қистирган мўйловдор самоварчи. — Қўзивой давоми…

Саид Аҳмад. Туйнук (ҳажвия)

Бадалбек янги ичкуёв бўлганидан ҳали қўни-қўшниларини танимайди. Бугун дам олиш куни, Бадалбек нима қилишини билмай ҳовлида айланиб юрибди. Кўчага чиқай деса, қаёққа боради? Битта яримта ўртоғини бошлаб келай деса, ҳали қайин онасининг феълини билмайди. У қўлини орқасига қилиб айланиб юраркан давоми…

Саид Аҳмад. Собиқ (ҳажвия)

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, биринчи куниёқ тўққиз тонна пахта терибман. Аввалига ўзим ҳам ҳайрон бўлиб қолдим. Тавба, шунча пахтани ўзим тердимми, ё биров қўшиб қўйдими? Эртасига бир ғайратга ўн ғайрат билан пахта териш мана бунақа бўлади, деб ишга тушиб кетдим. давоми…