Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя)

Мен ҳар сафар Мунаввар келинойимни эслаганимда кейинчалик рўй берган бу оғир воқеа эмас, дилимда сал маъюс ва илиқ ҳислар уйғонган ёз куни эсимга тушади.…Бувимнинг серсоя боғи қариндош-уруғларимизга, тоғамнинг ёр-биродарларига тўлган: биров ўчоқ қурмоқда, биров ўтин ёрмоқда, биров ҳовлига сув сепиб, давоми…

Одил Ёқубов. Тилла узук (ҳикоя)

Поезд манзилга эрталаб соат бешлар чамасида етиб келди. Воҳид уйқули кўзларини арта-арта перронга чиққанида, тонг нафаси сезилиб қолган, лекин рўпарадаги чорбоғнинг ичи ҳалиям қоронғи, у ер-бу ерда лампочкалар чаракдаб турарди.Ҳаво салқин эди. Димоққа атиргул ҳиди урар, гўё рўпарадаги боғда мевали давоми…

Одил Ёқубов. Аброр ака (этюд)

У киши саҳнадагина эмас, ҳаётда ҳам қуйиб қўйган Отелло эди. Эгнида эскироқ мовут пальто, ялангбош, деярли оқ ораламаган қалин жингалак сочлари бир оз тўзғиган Аброр ака аксарият театрдан чиқиб Хадрагача келар ва Шайхантовурга қараб пиёда кетар эди…Унинг қиёфасида — яғриндор давоми…

Одил Ёқубов. Ошқовоқ (этюд)

— Кўктеракданман, дедингизми, болам? Мақсуд Лайлак — деган бўларди, ҳаётми?.. Салом айтиб қўясиз. Бу ҳалиги… Мусавой полвон-чи?— У киши қазо қилганлар, ота…— Э, шунақами? Жойи жаннатдан бўлсин! Кўп яхши одам эди, раҳматлик. Ошқовоқ бўлмаганда қишлоғимизда илдиз отиб кетармиди, қайдам. Туппа-тузук давоми…

Одил Ёқубов. Қалампир (этюд)

Абдулла аканинг «Ўтмишдан эртаклар» асари муҳокамасида бир масала устида қаттиқ мунозара бўлди.Асарда, мунозара иштирокчиларининг тили билан айтганда, битта «нозик» жой бор: қишлоқда уста Қаҳҳорнинг нафаси ўткир эмиш, — деган гап тарқаб кетади-ю, касалга чалинган қиз-жувонлар унинг ҳужрасига серқатнов бўлиб қолишади. давоми…

Одил Ёқубов. Фотиҳа (этюд)

Қишлоқда расм бор: олти-етти ой, ҳатто бир йилдан кейин борсангиз ҳам бу орада вафот этган таниш-билишларга фотиҳа ўқиб, оила аъзоларига таъзия билдиришингиз керак.Қишлоққа бир борганимда, бизнинг сой маҳалладан ёш бир йигит вафот этганини айтиб қолишди. Мўйсафид амаким ва ўқитувчи жияним давоми…

Одил Ёқубов. Қўшиқ (этюд)

Уч яшар ўғилчам мен сафарда юрганимда ғалати бир қўшиқ ўрганибди. Эшикдан киришим билан қўшиғини баралла «қўйиб» юбордиТум-така-тумни чолвораман, Зуҳрохонни олвораман, Зухрахон ўғил туғса, Олтин бешикка солволаман — Тум-така-тумни чолвораман…Мен беихтиёр кулим юбордиму, қўлига каттакон бир олма тутқаздим.Шу-шу, ўғлим, кўнгли бирон давоми…

Одил Ёқубов. Хол (этюд)

Раҳматли бувим она товуққа ўхшаган, невара, эвара, чевараларини бағридан чиқармайдиган, меҳрибон, мулойим бир кампир эдилар.У киши ёшлигида хушрўй бўлганлар, кўзлари катта катта, лабининг устида, бурнининг чап томонида нўхатдек қора холи бор эди.Узун қиш кечалари биз бувимларнинг бошидан кечирган саргузаштларини, биринчи давоми…

Одил Ёқубов. «Аптартет» (этюд)

— Тўғри айтасиз, худо ҳазилга тушунмайдиган тўпорилардан сақласин, ука. Мен ҳам бир сафар шунақа тўпорига йўлиқиб қолиб, онамни Учқўрғонда кўраёзганман!Хўжаликда бригадирман. Бир пайт: «Ўртоқ Милтиқбоев деган янги ижроқўм келдилар, ҳамма раислару бригадирлар билан шахсан танишмоқчилар» — деган хабар эшитдик.Бордик. Ижроқўмнинг давоми…

Одил Ёқубов. Туш (этюд)

Илк ҳикоялар ёзиб юрган ўсмирлик чоғларим. Қизиқ воқеалар ўйлаб топишга уринаман, чиройли сўзлар ахтараман… «Қуёшнинг олтин нурлари дарахт япроқларини зар билан ўради, тубсиз осмоннинг мовий гумбази митти тилла сирғачаларга тўлди», каби жимжимадор жумлалар тузаман. Бу тасвирлар ўзимга ёқса ҳам кўнглимнинг давоми…