Саид Аҳмад. Лайлак келди (ҳикоя)

Кампир самовар қўяман деб ҳовлига чиқса, ноғора товуши эшитилгандек бўлди. Беихтиёр осмонга қаради.Чорбоғ этагидаги оқ терак учида ҳурпайган сават уяда лайлак турибди, у офтоб чиқаётган тарафга қараб, томоғини тақиллатяпти.— Ҳа, жонивор, келдингми? — деди кампир. Кампир бирдан бўшашиб кетди. Қандай давоми…

Саид Аҳмад. Мўтти (ҳикоя)

«Оҳангарон ҳикоялари»дан Иномжон автобусдан тушиши биланоқ, шаҳарда мажнун бўлиб юрмай деб сартарошхонага кирди. Уста юзига совун сураётганида ойнадан қизиқ бир нарсани кўриб қолди. Икки қовоғига автобус билетидек қоғоз ёпиштириб олган қоши ипдек бир қиз қўлларини столга қўйиб қимирламай ўтирибди. Оқ давоми…

Саид Аҳмад. Зумрад (ҳикоя)

Азизанинг бу ерга келганига энди бир ҳафта бўлди. У йўлга чиқаётганида, ўзим ҳам бир дам олиб келарман, деб ўйлаган эди. Дам олиш қаёқда, вақтида овқат ейишга ҳам қўл тегмайди.Бунда икки юздан ортиқ бола дам олади. Бири чўмилиб шамолласа, бошқаси парманчак давоми…

Саид Аҳмад. Ялпиз ҳиди (ҳикоя)

Купе эшигини очишим билан оғзига сўрғич кийгизилган сут тўла шишани кафтлари орасига олиб иситиб ўтирган хотинни кўрдиму нима қилишимни билмай, туриб қолдим.Хотин ҳам аввал эсанкираб, кейин майингина кулиб қўйди. Унинг бу хил, ҳар қандай эркак қонини кўпиртирадиган шайтон кулгичини илгари давоми…

Саид Аҳмад. Тўлқинлар (ҳикоя)

Қишлоқ йўлига бурилганимда адир орқасидан қовун тилимидек оппоқ ой кўтарилди. Гуллаб ётган ўриклар хира пардага бурканди. Йўл четидан янги ниш урган саримсоқ ҳиди келди. Ковакни тарк этган кўклам элчиси қуриллади. Тўнкарилиб қолган тилла қўнғиз жуда яқинда дизиллаб-дизиллаб жим бўлди.Кўклам нафаси давоми…

Саид Аҳмад. Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя)

Кеча жуда ойдин эди. Азамат теракларнинг япроқлари кумуш астарларини ойга тутиб, ором уйқусига кетишган. Фақат ариқлардаги тинмагур сувларгина қўнғироқ чалиб сапчишади, қирғоқлардаги гиёҳларнинг баргларини тортқилаб, уларни узоқларга олиб кетмоқчи бўлишади. Уяларида мудраган қушлар эса уйқусираб патирлаб қўйишади.Шу ором ва фароғатга давоми…

Саид Аҳмад. Меҳрибон (ҳикоя)

Поезд Тошкентга яқинлашган сари Қундузхоннинг юраги қаттиқроқ ура бошлади. Бундан икки йил аввал шу станциядан унга оқ йўл тилаб қолган она энди йўқ. У ўтган йили баҳорда туғруқхонада ўлган. Қизнинг назарида, она перронда ҳамон рўмол силкиб тургандек эди.Поезд станцияга кириб давоми…

Саид Аҳмад. Азоб (ҳикоя)

Вилоят ҳокими Эргаш Носиров уйига алла-паллада қайтди. Болалари ухлаб ётишибди. Хотини олиб келган овқат томоғидан ўтмади. Бир-икки қошиқ татиган бўлди-ю, косани нари суриб қўйди.— Қаёқда эдингиз? Хавотир олиб ухлолмадим. Эргашвой жавоб ўрнига, соатига қаради: бирдан ошибди.— Поччам оламдан ўтибдилар, ўша давоми…

Саид Аҳмад. Буқаламун билан учрашув (ҳикоя)

— Сиз мени танимайсиз, укагинам. Кўп жойларда жонифидо қилиб ишлаганман. Бадбахт шўро қадримизга етмаган. Ишла, деса ишлайверибмиз, ишлайверибмиз. Шунча ишлаб бирон кун рўшнолик кўрмадик…Ана шу «рўшнолик» кўрмаган одам ҳозиргина эшикдан кириб келди. У икки қўллаб кўришаркан, қаламларига қудрат, қаламларига қудрат, давоми…

Саид Аҳмад. Бир ўпичнинг баҳоси (ҳажвия)

Бугун жуғрофия ўқитувчиси дарсга келмади. Хомток қиламан, деб сўридан йиқилиб, оёғини синдирипти. Ажойиб «хушхабар»дан кейин бир зумда синф бўшади-қолди.Бундай қулай пайтдан фойдаланай деб, Сотволди уйга эмас, шаҳар марказидаги «Маданий моллар» магазинига қараб йўл олди. Батареяси ўтириб қолгани учун чўнтакда олиб давоми…