Наби Жалолиддин. Аёл (ҳикоя)
Ланг очиқ темир дарвозадан кириб келган уринганроқ “Нексия” ўнг тарафдаги вагон-уйдан бироз ўтиб тўхтади. Унинг орқа эшигидан юз-кўзию ҳаракатларидан чинакам амалдорлардек кўри¬нишга астойдил чиранаётганлиги сезилиб турган қирқ ёшлардаги эркак шошилмай тушди. Эшикни ёпиши биланоқ машина нари кетди.