Ғаффор Ҳотамов. Ота (ҳикоя)

Аслида мен моддиюнчиман. Аллоҳ таолога шак келтирган жойим йўқ, аммо… Биласизми, эсимни танигач, кечган умрим Русияда ўтган. Шу бепоён мамлакатда аввал номзодлик, кейин докторлик ишимни ҳимоя қилдим. Илмий раҳбарим кўп маърифатли олим эди, қатағон зулмининг борки ситамини бошидан кечирган, бу давоми…

Абдусаид Кўчимов. Тубсиз қудуқ (ҳикоя)

Бол тотли деб бармоғингни тишлама.Мақол Аканг қарағай қишлоққа кайфияти бузилиб, руҳи эзилиб, минг-минг пушаймонлар еб қайтиб келди. Бўлиб ўтган аччиқ ичакдай узун гапларни ҳеч кимга, ҳатто қўрбошига ҳам айтмади.Айтсам, Тошкентга бориб, тоғам билан юлишиб келишдан қайтмайди, деб  ўйлади. Бўлмаса, қўрбошидан давоми…

Салим Ашур. Мунчоқ (ҳикоя)

Воҳид ярим соат олдин ишини тугаллаб, кўчага чиқди.Трамвайда бораркан, очиқ ойнадан баҳор ҳавоси юзига урилар, кун бўйи михланиб қоғоз титкилаганидан димиққан юраги қафасдан озод бўлган қушдек яйраб, потирлар эди. Кунлик иш мажбуриятидан қутулганига бир енгил тортган бўлса, атрофни кузатиб, кўклам давоми…

Салим Ашур. Қор майдалаб ёғарди (ҳикоя)

Баҳром компютерни ўчиришга шайланаркан, нохос телефон устма-уст жиринглаб қолди.У кун давомида қўнғироқлардан безиб қолар, ҳар гал телефоннинг «варажаси» тутганда ток ургандек сесканиб кетарди. Ҳозир юраги дукурлаб гўшакни кўтараркан, биринчи ўринбосар дағал овозда дўриллади:– Ходимларнинг бир кунлик ҳисоботини, эртанги иш планини давоми…

Ёқутхон Раҳимова. Бойчечак (ҳикоя)

Лутфулла эшикдан шошиб кирди-ю, у хонадан бу хонага югуриб, хотинини излади. Гулбаҳор ошхонадаги столда хамир қораётган экан.— Гули, бўл, — деди шошилиб унинг ёнига кираркан. — Йиғиштир бу нарсаларингни.— Ҳа, тинчликми? — деб сўради Гулбаҳор унинг ҳовлиқишидан аразлаганини ҳам унутиб.— давоми…

Шодмон Отабек. Чироқ (ҳикоя)

Ҳар гал қишлоққа борганимда мактаб ёнидан ўтаман. Қайтмас, бетакрор болалик хотиралари беихтиёр кўз олдимда жонланади.Онамнинг айтишича, шаҳарда юравериб, “дийдам қотиб кетган”. Аммо қадрдон мактабимни кўрганимда ҳаяжонимни босолмайман. Қадамларим ўзимга итоат этмай, беихтиёр бўшашиб, секинлайман. Мактабга киргим келади. Аммо негадир кирмайман… давоми…

Асад Асил. Айиқ билан беллашган полвон (ҳикоя)

Қундуз тоғани саксон билан тўқсон орасида десангиз, ҳеч ким ишонмайди. Жуда дароз эканлигига қарамай суяги енгил бу одам бир жойда ўтиролмайди, сою қирлар, ҳатто тоғу тошларгаям чиқиб тушаверади. Чилланинг айни жазирама палласида тупроқли кўчаларни попиллатиб ялангоёқ кезгани кезган. “Азиз жонни давоми…

Асад Асил. Ёлғиз учаётган кабутар (ҳикоя)

Лайлакқор эринибгина ёғар, Ортиқали иккимиз катта-катта одим ташлаб, бир маромда кетиб борардик. Баланд бўйли, чайир ва кўркам гавдали бу йигитнинг ота-бобоси мерган ўтган, ўзи ҳам табиатнинг танти ўғли эди. Милтиқ кўтариб далагами ё тоққа чиқса, унинг ови ўнгидан келмаган кун давоми…

Асад Асил. Сиртлон (ҳикоя)

Йил жуда оғир келган эди. Қиш яримламасдан ем-хашак тугади. Чорвадорлар қамиш, ажриқ илдизи, янтоқ қидиришиб, ҳар куни изғиб юришарди. Шермат ака ҳам шуларнинг бири эди. У ўшанда тентирай-тентирай, тунга қолиб кетди. Энди қўрага тезроқ қайтиш керак: очқаб юрган йиртқичлар қўйларни давоми…

Асад Асил. Тарғил олма (ҳикоя)

Тақдиримдан нолимайман. Диёримиз марказида чиқадиган, жамики ижодкорлар орзусидаги мўътабар даргоҳларда масъул вазифаларда меҳнат қилдим. Бахтимизга электр поезди бор экан, азонда жўнайман, кечга томон яна иккинчи вагонда қайтаман. Дилтортар одамлар уюшиб, давра ташкил этган эканлар, шуларга қўшилиб олганман. Файзулла ака даврабоши. давоми…