Асад Асил. Охирги илинж (ҳикоя)

Дадажоним-эй, сиз бу аҳволда туриб, мен қандай қилиб?… Йўқ! Мен тўйни тўхтатаман!!.Шашқатор ёшлари гулюзларини жаладай ювиб бораётган, қалин сочлари тўзғиб кетган Ойгул аҳволи ночор отаси кўксига бош қўйганча фарёд уриб йиғларди. Шу дамларгача боши ёстиққа тегмаган, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган давоми…

Асад Асил. Уч оғиз сўз (ҳикоя)

Қиз анчадан бери юрагида сақлаб, ўзини қийнаб юрган гапларини йигитнинг бетига очиқ айтолмади-ю, яқин дугонасидан мактуб орқали жўнатди. Тоғ ёнбағрида ёнариқ кавлаб, боғ яратаётган йигит ҳориб-толиб уйи томон келаётганда жини суймайдиган қиз йўлини тўсиб чиқди. – Машкурахон бериб юборди, – давоми…

Мақсуд Қориев. Қалдирғочлар баҳорда келади (ҳикоя)

Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди. Биз, ер қимирлашнинг қоқ марказида, машҳур Қашқар маҳалласида истиқомат қилардик. Юз берган табиий офат туфайли уйимизнинг ҳамма ёғи бузилиб-ёрилиб кетиб, бундай қараганда хоналар бут-бутун турган бўлса-да, лекин яшаш учун давоми…

Саида Зуннунова. Кечикиш (ҳикоя)

Мана, бир ойдирки, Хуршидбекнинг ороми йўқ. Юрса ҳам, турса ҳам онасининг маъюс, меҳрибон нигоҳи кўзидан кетмайди. Аввалига таъзияга келган одамлар билан овуниб юрган эканми, уларнинг оёғи товсилгандан кейин кўнгилни эзадиган бир жимжитлик ичида қолгандек эди. Онаси бир томондаги кичкина уйчасида давоми…

Саида Зуннунова. Қарз (ҳикоя)

Ёзнинг охири, кузнинг боши эди. Осмон тиниқ, сувлар тинган. Япроқлар ҳали сарғаймаган. Кўм-кўк пахтазорнинг устида шуълами, ҳавоми майин, сокин жимир-лайди. Ғўзалар кўсак тугиб ётибди. Йўлдан тез-тез машиналар ўтиб турган бўлса ҳам сершовқин шаҳардан кейин Абдураҳмонга бу жойлар жуда жимжит туюларди. давоми…

Саида Зуннунова. Йўл бошида (ҳикоя)

Бу уйда уч кундан бери чироқ ўчмайди. Уч кундан бери кулги ҳам эшитилмайди. Ҳатто қўни-қўшниларникидан ҳам қаттиқроқ овоз чиқмайди. Улар ҳам бу оиладаги мусибатдан ташвиш ва андишадалар.Йиғлайвериб Санталатнинг кўзида ёш қолмади. Қовоқлари шишиб, юзи бир бурда бўлиб қолди. Усмонали эркак давоми…

Саида Зуннунова. Ўкинч (ҳикоя)

Дарвоза қия очиқ эди. Равондаги электр нури ҳовли саҳнини ғира-шира ёритиб турар, уйлар қоп-қоронғи. Малик ичкарига киришга шошмади. Осмонда милтилла-ган юлдузларга тикилганча оғзидаги папиросни чуқур тортди. Атроф жимжит. Ҳазонларнинг шабададан шитирлаши-ю чала беркитилган водопровод жўмрагидан оқаётган сувнинг жилдирашидан бошқа ҳеч давоми…

Саида Зуннунова. Икки ўт орасида (ҳикоя)

Тўй тараддуди бошлангандан бери Вазиранинг тинчи баттар йўқолди. Мижжа қоқмасдан тунни тонгта улайди. Ҳаёл олиб кетаверади, олиб кетаверади. Мана бугун ҳам шу аҳволда тонг отқизди. Ҳовлига чиқди. Эрталабки салқин ҳаво баданини жунжуктирди. Куз бошланяпти. Дарахтларнинг барги хира тортиб қолган. Осмон давоми…

Саида Зуннунова. Хотиралар уйғонганда (ҳикоя)

Сожидахон тандирдан нон узаёттанда Ваҳобжон кириб келди.— Келдингизми! Саҳар хамир қориб кетган эдим. Ошиб кетибди, — у шундай деб тутаётган енгчасига косадаги сувдан сепиб ўчирди. Ўт тафтидан қизарган юзини рўмолининг учи билан артиб, саватни кўтарганича сўри томонга юрди. Сўри зинасида давоми…

Саида Зуннунова. Шу уйнинг бекаси (ҳикоя)

Баҳор бошланяпти. Оппоқ увада булутларни шамол ҳайдайди. Осмоннинг кўнгилларга ёруғлик тўлдирадиган шаффоф ранги кўринади. Қуёшнинг иссиғи нам тупроқдан, ивиган бўғотлардан ҳовур кўтаради. Дарахтларнинг баданига ҳам яшиллик югуриб қолган. Қишдан зериккан одамлар ҳовли тозалашга шошиладилар. Бу фасл ёшларнинг кўнглига муҳаббат олиб давоми…