Эшқобил Шукур. Ҳаёт адабиёти ва адабиёт ҳаёти

АЁЛ СЕҲРИ Қадимги хитойликларнинг “Дао ва Дэ” китобида шундай бир битик бор. Будда роҳиби кўп йиллар хилватда таркидунё қилиб, фақат тоат-ибодат билан машғул бўлади. У кундан-кун руҳан кучайиб, сирлар оламига кириб боради. Ниҳоят, кун келиб роҳиб ўзида қушдай уча олишга, давоми…

Бекжон Тошмуҳамедов. Эл тўқ, мамлакат обод бўлсин (1989)

Инсон ва унинг тирикчилик ташвишлари одам ва ҳайвонот физиологияси бўйича тадқиқотларнииг асосий маҳзари ҳисобланади. Таомга эҳтиёж, овқатланиш муаммоси эса турмушимиздаги жамики нарсалардан фарқли ўлароқ сўнгги ой, сўнгги йил ёки бирон беш йилликка суриб бўлмайдиган кунлик зарурат сифатида намоён бўлиб туради. давоми…

Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари (лотин)

ҲАРФЛАР ИМЛОСИ Унлилар имлоси 1. А а ҳарфи: 1) aka, alanga, aloqa, og‘a; sentabr, noyabr каби сўзларда олд қатор кенг унлини ифодалаш учун ёзилади; 2) bahor, zamon; savol, gavdа; vasvasa каби сўзларнинг олдинги бўғинида, vaqt, vahm каби сўзларда а айтилади ва ёзилади 2. О о ҳарфи: давоми…

Усмон Азим. Бир даста қизил гул (ҳикоя)

Бош ҳисобчи Жамила Ғафуровна чиройли аёл. Бу аёлнинг ёши қирқлардан ошиб, қирқ бешларга туташиб қолганини ҳеч ким тасаввур ҳам қилолмайди! Ниҳоятда гўзал! Шодмонбековнинг таъбири билан айтсак, дунёдаги энг, энг, энг, энг… энг гўзал аёл! Тенгсиз. Гўзаллар танловида қатнашса, биринчи, иккинчи, давоми…

Бернард Шоу ҳикматларидан

Болаларни тўғри тарбиялаш учун ота-оналар фарзандларига аслидагидай кўриниши керак. * * * Агар сизда битта олма, менда битта олма бўлса ва биз уларни алишсак, ҳар иккимизда биттадан олма қолади. Агар менда битта ғоя, сизда битта ғоя бўлса ва биз уларни давоми…

Нурулло Отахонов. Мутлақо шахсий фикрлар (1989)

Ушбу мулоҳазаларим пойтахтимизда илк марта «Тошкент гўзали» беллашуви ўтказилгандан кейиноқ туғилган, фақат кўпчиликка ошкор қилишга ийманиб юрган эдим. Фикримни одамлар, айниқса, тенгдошларимиз тўғри қабул қилармикан? Ҳеч ким индамаяпти, демак, бу тадбир ҳаммага ёқаётгандир-да? Ишқилиб, «янгиликка қарши» ёки, яна ҳам ёмони, давоми…

Миён Бузрук Солиҳов (1891-1938)

Миён Бузрук Солиҳов (1891 — Тошкентнинг Қашқарча маҳалласи — 1938.4.10) — адабиётшунос, фольклоршунос ва санъатшунос олим. Истанбул университетини тугатган (1927). Ўзбекистонга қайтгач (1927), Ўрта Осиё университети шарқ факульетида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берган (1927—31). Тожикистон давлат маориф институтида ўқитувчи давоми…

Абдулла Улуғов. Арасту англатган адабиёт

Инсоният тарихидаги машҳур мутафаккирлардан бири Арасту ҳам барча номдор ақл-идрок соҳиблари сингари нафақат фавқулодда ўткир зеҳни, балки ўзининг ташқи кўриниши билан ҳам атрофдагиларнинг эътиборини тортган. Милоддан аввалги 384–322  йилларда яшаб ўтган бу юнон донишманди, манбаларда маълум қилинишича, “калта соқол қўйиб, давоми…

Абдулҳамид Самад. Қанийди… (ҳикоя)

… – Агар ҳаёт бўлганида эди, кафтимда кўтариб юрардим, – кейинги кунларда Сафол одамлар орасига қўшилди дегунча у гапни такрорлайдиган бўлиб қолганди. Шундай дерди-да, маҳзун, ҳорғин, ёшланган кўзларини оёғи тагига тикканча ўзича ғўлдирарди. – Лекин қўлдан кетди… Эҳ, агар у давоми…

Уйғун Рўзиев. Урушдан қолган иморат (ҳикоя)

Маҳалла идорасининг янги биноси ёнида сигарета тутатиб турган икки қурувчи шундай рўпарадаги эски, пастқамгина, отамзамондан қолган бир уйга тез-тез ижирғаниб қараб қўярди. – Ана, момой яна чиқди, – деди кулранг шапка кийиб олган киши шеригига имлаб. Иккови ҳам ўша ҳовлида давоми…