Худойберди Тўхтабоев. Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи (роман)
БИРИНЧИ ҚИСМ САРСОНУ САРГАРДОНЛИКДА I боб Бу қишлоқнинг асл номи Хонкелдими, Қўрғончами — ҳеч ким аниқ билмайди. Катта кўчанинг ўнг томонидагилар Хонкелди дейишади. Хонлар яшаган, билиб қўйинглар, дейишади. Чап томондагилар қўрғонча дейишади. Қўрғончада хонларнинг навкарлари, навкарбошилар турган, билиб қўйинглар, дейишади. давоми…