Ахтамқул Карим. Уруш кўрган чоллар (ҳикоя)

Тоғ йўлининг танобини тортиш машаққат… Ой тўлишган пайтда йўлга тушамиз. Негадир йўлимиз унмайди. Уловли ё пиёда, зим-зиё дара қўйнида тоғу тош оралаб ўрлаб бораверамиз. Йўл тугамайди. Қорли чўққиларга туташиб кетган ёлғизоёқ йўл дармонни қуритиб, ҳолдан тойдиради, кўзларни толиқтиради. Дунё бошдан-оёқ давоми…

Ахтамқул Карим. Момоқиз (ҳикоя)

Тоғларга чиқишни бобомдан ўргандим. Баҳор келиши билан бир завқ дилимни қитиқлайди. Унинг қиёсини ҳанузгача излаб тополмайман. Ўзбек бобомнинг ортидан чопқиллаб-чопқиллаб ёлғизоёқ сўқмоқлардан юқорига кўтарилиб боравераман, худди эртаклардагидек…Тоғнинг илондек биланглаб кетган йўлларида ҳар қадамни эҳтиёт бўлиб қўймасанг, ҳаётингга бир зумда нуқта давоми…

Ахтамқул Карим. Тоғбеги (ҳикоя)

Баландда юрган одам кўп нарсани кўради…Ўзбек бобом ҳикматларидан. Йил оғир келди. Чорвадорнинг куни қорайди… Қишлоқда бир парча бўш ернинг ўзи йўқ. Ҳаммаёқни пахта эгаллади. Тошлоқ жойларни ҳам одамлар бўлиб олишган. Сурувни қаёққа ҳайдашни билмай бошим қотади.Бобом молга раҳминг келсин, деб давоми…

Ахтамқул Карим. Сўнгги ўлжа (ҳикоя)

Кўк шу қадар тиниқ эдики, Эгамберди мерган наздида осмон чўққиларга михланиб қолгандек, йўқ-йўқ, чўққилар осмон бағрини тешиб киргандек туюлади. Ёлғизоёқ сўқмоқ бўйлаб дарадан ўтаётган овчи хаёлини ана шу ўйлар банд этганди. Ови бароридан келмаган мерганнинг кўнгли ғаш. Ғаш хаёллар уни давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Куйган кўнгил ноласи (монолог-қисса)

Висол йўли ёпиқ экан, имкон қадар унга яқинлашмоқ ҳам гўзал бир ишдир. Жалолиддин Румий. Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган. Асқад Мухтор. Сени дея сенсиз яшадим. Улуғбек Ҳамдам. * * * Тонг эди. Қуёш тоғ орқасидан кўтарилиб давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Денгиз ҳайқириғи (ҳикоя)

Раҳмат бобо негадир сўнгги пайтлар невараси Жаъфар билан қирғоғидан ажралиб, юзлаб чақирим олислаб кетган денгиз бўйларини сайр этишни одат қилди. – Ёшлик пайтларим, мана шу Орол денгизининг қирғоқларида ўтган, -деди неварасининг қўлидан ушлаб. Жаъфар бўлса бобосининг ҳар бир гап-сўзини диққат давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Ҳаётга қайтиш (ҳикоя)

Ишдан кетганимга уч кун бўлди. Ўтган уч куним менга уч йилдек туюлди. Шу оралиқда – ўтган фурсатларда на кўчага чиқдим, на бир танишларга сим қоқдим, на ёнма-ён хонада турадиган дўстларимни йўқладим, умуман ўша пайтдаги кайфиятим кўпчиликка қўшилишга, улар билан яйраб-яшнашга давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Ҳаётга қайтиш (ҳикоя)

1 Апрел ойининг охирги кунлари эди. Дераза ташқарисида қушлар галаси у ёқдан бу ёққа учиб ўтар, «виж-виж»лаб, ёқимли овозлари осмону фалакни тўлдириб чарх урарди… Саккизинчи хонада ётган беморнинг идроки ҳеч нимани англай олмади. Бир пайт қабоқларини очди. Бу Жавоҳир эди. давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Ҳикоя ёзиш сири (ҳикоя)

Тун. Оламни зулмат қоплаган. Кутилмганда эшик тақиллади. Секин оёқ учида юриб, торгина даҳлизга чиқдим. Устига-устак чироқ ҳам ўчиб қолган экан. Акамнинг ўғли уйғониб кетса борми, ухлатиш – овутиш қийин. Янгамга ҳам осон тутиб бўлмайди. Куни бўйи уй-рўзғор ишлари билан банд давоми…

Иномжон Абдиев. Тақдири азал (ҳикоя)

Ҳалима опа эри билан келишиб олганларидек, тўй ҳақидаги гапни, тушликдан кейин очмоқчи эди. Қараса ўғли овқатни ҳаш-паш дегунча тушириб бўлиб, жуфтакни ростлаяпти. Шунинг учун бирдан ўғлининг қўлидан тутдида: – “Ўтир сенга гап бор”, – деди, кулимсираб. Энди кўчага отланган Салим давоми…