Қўчқор Норқобил. Янги йил кечасида (ҳикоя)
У оёқ-қўли увишинқираб, лоҳас бўлиб уйғонди. Зил-замбил бошини базўр кўтариб, деворга орқа тиради. Тўшакда ўтирган кўйи ташқарига разм солди. Дала уйнинг биринчи қаватидаги хона деразасига қор учқунлари урилаяпти. Анчага довур деразадан кўз узмади. Нигоҳи илғаган ҳовли сатҳини, узун деворнинг тунука давоми…