Туробжон Мақсудов. Шимол шуълалари остида (ҳикоя)

Қутб орти ўлкасининг табиати ажойиб: қиш кунлари қор устига қор ёғади, аёз авж олган пайтда ташқарига чиққан кишининг мижжаларидаги нам музлаб, киприклар бир-бирига ёпишиб қолади, ҳатто шаршаралар ҳам тилсизланиб, шу ҳолича музлайди. Тушдан сўнг атрофга аста-секин туман тушиб, қутб туни давоми…

Туробжон Мақсудов. Лола (ҳикоя)

Завқ-шавққа тўлиб шаҳар боғидан кетиб борардим. Ногоҳ қўнғироқдек товуш диққатимни тортди:— Аматижон, мана шу пулга битта лолайиздан беласизми?Овоз келган томонга қарадим. Атлас кўйлакчаси устидан қизил кофта кийган, қоп-қора сочларига қўниб турган капалакдек оқ, лента боғлаб олган жажжи қизча. У дарвоза давоми…

Ботир Носиров. Олтин қаср фожиаси (қисса)

1. СОХТА ЧАҚАЛОҚ Зиёлиларга хос замонавий кийинган, бўйчан йигит қўлидаги йўргакланган чақалоқни авайлаб, одамлар орасидан чаққонлик ва эҳтиётлик билан елиб ўтди-да, орқама-орқа келаётган атлас кўйлакли дилбаргина аёлга тутқазди. Жувон йўл четидаги ўриндиқда ўтириб, чақалоқ бўйнидаги сариқ лентага боғланган сўрғичини тўғрилаб давоми…

Собир Абдулла. Шоир Ҳангомий ва қўтир эчки (ҳикоя)

Бир замонлар шаҳарнинг чеккароқ маҳалласида яшовчи боғдор Мустафоқул исмли мулла киши ёши қайтгандан кейин бирданига ўзини шоир эълон қилиб, Ҳангомий тахаллуси билан пойма-пой ғазаллар тўқий бошлади.Боғда кетмон чопиб ёки токни хомток қилиб турганда илҳом келиб қолар, кетмонни у ёққа, ток давоми…

Собир Абдулла. Хомтамалик балоси (ҳикоя)

Оқ пошшо замонида, шаҳарларнинг биринда Парпихўжа номли киши бир катта маҳалланинг эллик бошиси бўлиб, узоқ йил давр сурди, бошқа эллик бошилар кўпинча унинг маслаҳати билан иш қилар эдилар, у доим шаҳар бойларининг тўйларида бел боғлаб хизмат қилиб, дастурхончилик «фазилати» билан давоми…

Собир Абдулла. Ўғрининг сўнгги йўли (ҳикоя)

Ҳоким ўзи туғилиб ўсган қишлоқдан отлиқ сипоҳлари билан ўтиб бора туриб, таъзимга эгилган деҳқонлар орасида ёшлигида, йигитлик даврларида бирга бўлган оғайнисини кўрди ва уни ёнига чақириб, ҳол-аҳволини суриштирди:— Ҳолинг қалай, қийналганинг йўқми?— Ҳолимни кўриб турибсан, тўн минг ямоқ, меҳнатга тоқатим давоми…

Уйғун. Аламзадалар (ҳикоя)

Кечанинг олтин чечаклари оғочлар орасидан нур сепади. Тарқалиб кетган кенг шохлар ерларга ола кўланка ташлаган. Боғчанинг ўрталигидаги гулзор, электр шуъласи остида ажиб бир кўриниш касб этган, майин елнинг қанотига урилиб, тиниқ кўлнинг юмшоқ мавжлари каби чайқалади. Қилли музиканинг ёқимли ва давоми…

Сарвар Азимов. Назокат (ҳикоя)

Ҳар турфа одамни кўп кўрдим: нозик таъблигини ҳам, тўқим табиатини ҳам. Буниси ўзгача: мулойимликдаям, тихирликдаям бошқалардан ажралиб туради. Белорус ўрмонлари келини — оқ қайин шарбатини эмиб етилгани учунми, ёки… хуллас, оти — Станислав, ошна-оғайнилари эса, негадир, уни Стас деб аташади. давоми…

Сарвар Азимов. Икки дил — икки олам (ҳикоя)

Эрта тушган куз чаппор гулзорни босган қордай бир дунё ташвиш келтирди. Ялт-юлт қуёш кузак чечакларидаги, каҳрабо чиройга ғарқ чинор баргларидаги шабнам — марварид доналарни симириб улгурганиям йўқ эдики, тўсатдан жин шамол кўтарилди-ю, қоработир булутлар кўкда ўрмалай кетди. Каллаи саҳардан дала-боғимизни давоми…

Назармат. Фазилат (ҳикоя)

Купега қотма, қоратўри, қордай оппоқ, сийрак сочи дока рўмоли тагидан чиқиб турган бир кекса аёл кирди. У бир қўлида чамадон, бир қўлида беш-олти яшар қизалоқни ушлаб олган. Эшик олдида туриб менга, сўнг полкага қаради. Ўрнимдан тез қўзғалиб, кекса онага салом давоми…