Нажмиддин Комилов. Қалби гавҳардай покиза эди…
1971 йилнинг январи эди. Мен Тошкент давлат дорилфунуни (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факултетидаги Таржима назарияси ва нашриёт ишлари кафедрасига энди ишга қабул қилингандим. Кафедра мудири марҳум устозимиз Ғайбулла Саломов билан бир хонада ўтирардик.