Махмур (?-1844)

Махмур (тахаллуси; асл исм-шарифи Маҳмуд Мулла Шермуҳаммад ўғли, ?—Қўқон — 1844) — ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларидан бири. Шоир Мулла Шермуҳаммад Акмал Ҳўқандийнинг ўғли. Қўқондаги Мадрасаи Мирда таҳсил олган. Умархон қўшинида сарбозлик, сипоҳийлик қилган. Махмур ёшлигидан шеъриятга ҳавас қўйиб, Саъдий, Ҳофиз, давоми…

Хон (1808-1842)

Маъдалихон Умархон ўғли 1808 йилда Қўқонда туғилган. Унинг онаси машҳур шоира Нодирадир. Маъдалихон ёшлигидан бошлаб Умархон саройининг дабдабали муҳитида тарбияланди. Айш-ишрат мажлисларига, адабий ўтиришларга қатнашиб ўсди. Бу адабий мажлислар унга жиддий таъсир қолдирган ва ёш Маъдалихонни «мажнун сифат», шоир табиат давоми…

Фазлий (XVIII-XIX аср)

Фазлий Намангоний (тахаллуси; асл исми Абдулкарим, 18-аср 2-ярми — 19-аср 1-ярми, Наманган) — шоир, адабиётшунос. 19-аср бошларида Тўрақўрғон ва Наманганда турли мансабларда ишлаган. Умархон ҳукмронлиги йиллари (1810—22) Қўқонга келган. Шеърий истеъдоди туфайли хоннинг марҳаматига сазовор бўлиб, тез орада сарой шоирларининг давоми…

Киромий (XVIII-XIX аср)

Сайид Музаффар Хўжа Киромийнинг биографияси ва ижоди ҳали тўла ўрганилган эмас. Хоразм шоирларидан Нишотий ўзининг «Ҳусну дил» номли достонининг 10-бобида бу асарни ёзишда Киромийдан илҳомланганини айтиб ўтади. «Ҳусну дил» 1778 йилда ёзилган. Хоразмда 1791 йилда тузилган бир баёзга Киромийнинг иккита давоми…

Ҳакима (1840-1919)

Шоира Ҳакима Абдураҳим қизи 1840 йилда Каттақўрғоннинг Алижон қишлоғида мактабдор домла оиласида туғилди. У болалигидаёқ ота-онадан етим қолиб, кичик акаси Аброрқулнинг қўлида тарбияланди. Замонасининг талантли шоири ва олими Муҳаммад Шариф Шавқий билан қўшни ва дўст бўлган шоиртабиат Аброрқул ёш Ҳакиманинг давоми…

Нодим (1844-1910)

Нодим Намангоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Сулаймонхўжа Улуғхўжа ўғли) (1844 — Наманган —1910) — шоир. Саидқулибек мадрасасида таҳсил кўрган. Араб, форс тилларини ўрганган. Қўқон ва Тошкентда бўлган, фан-техника янгиликлари, рус маданияти, адабий ва маданий доиралари билан яқиндан танишган. Бухоро, Самарқанд (1899), давоми…

Рожий Хоразмий (XIX аср)

Рожий (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Юсуф Маҳзум ибн Хўжамберди; 19-аср 30-йиллари — Хива — 20-аср боши) — шоир, таржимон ва хаттот. Шеърларининг етакчи мавзуи — ишқ-муҳаббат. Мумтоз адабиёт анъаналарини ижодий давом эттирган, унга янги мавзу ва образлар олиб кирган. Ғазалларида давоми…

Мутриб Хонахаробий (1865-1925)

Мутриб Хонахаробий (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Ҳасан Ҳожи Табиб ўғли), (1865-Хива-1925) – шоир. Хивадаги Муҳаммад Аминхон мадрасасияа таҳсил олган. Мақомчи-бастакор сифатида ҳам машҳур бўлган (Мутриб—созанда, тахаллуси шундан). Мутриб Хонахаробийнинг серқирра иқтидорини юқори баҳолаган Феруз уни саройга жалб этиб, девонбегилик вазифасига давоми…

Аҳмад Табибий (1869-1911)

Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исмшарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган. Ўзбек ва форс-тожик тилларида, давоми…

Мутриба (1894-1964)

Саломат Парда қизи Мутриба 1894 йилнинг 20 августида Каттақўрғоннинг Қаландархона маҳалласида мактабдор мулла оиласида туғилди. 12 ёшида қизлар мактабини битиргач, мустақил мутолаага берилди. Адабиётга меҳр-иштиёқи зўр бўлган ёш Саломат Навоий, Ҳофиз, Бедил каби улуғ шоирлар ижодини ўрганди. 14-15 ёшидан бошлаб, давоми…