Ўринбой Усмон. Кулсин жинни (ҳикоя)

Шаҳардаги аммамникидан қайтиб, ҳали эшигимиздан кирмасимданоқ ўртоқларим етиб келишди. «Юр, биз билан юр, кўрсанг, кулавериб, ичагинг узилади. Юр!» Шокир шош-қалоқ сўрашишга узатган қўлимни қўйвормасдан, судради. Мен ичагим узилишини кейин-роққа суришни илтимос қилиб, қўлимни тортиб олдим. Бири мен билан тенг, бири давоми…

Ҳасанбой Ғойиб (1968)

Ҳасанбой Ғойиб 1968 йилнинг 1 январида Тожикистон Республикаси Турсунзода (Регар) шахрида туғилган. Ҳасанбой Ғойибнинг 2001 йилда «Висол», 2002 йилда «Рухим ранглари», 2004 йилда «Уйғониш фасли», 2007 йилда «Кўнглим гуллари», 2012 йилда «Юракнинг маҳзун тунлари», «Ҳажрида куяр кўнгил» номли китоблари чоп давоми…

Беҳзод Фазлиддин (1983)

Беҳзод Фазлиддин 1983 йил 20 сентябрда Наманган вилояти Чуст туманидаги Дамобод қишлоғида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети бакалаврлик босқичини, 2007 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратурасининг халқаро журналистика бўлимини тамомлаган. «Муқаддас замин» (1999), давоми…

“Китоб байрами”га марҳамат!

2013 йил 23-24 май кунлари Тошкент шаҳрининг Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида Республика “Китоб байрами” тадбири бўлиб ўтади. Сайл тарзида ташкил этиладиган “Китоб байрами” очилиш маросимида иштирок этганлар нашриёт-матбаа ижодий уйлари ҳамда соҳада фаолият юритаётган етакчи нашриётлар томонидан ташкил этилган давоми…

Антон Чехов. Орден (ҳикоя)

Ҳарбий прогимназиянинг ўқитувчиси, коллежский регистратор Лев Пустяков дўсти поручик Леденцовнинг ёнидаги хонада истиқомат қиларди. Янги йил куни эрталаб у худди шу Леденцовникига қадам ранжида қилди. — Биласанми Гриша, — деди у поручикка одатдагича янги йил билан табриклагандан кейин. — Агар давоми…

Ziyouz муҳаррири – “Олтин қалам” соҳиби

3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида бўлиб ўтган “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида www.ziyouz.com, www.ziyouz.uz  веб-сайтлари бош муҳаррири Давронбек Тожиалиевга ушбу мукофот топширилди. Халқимизнинг кўп асрлик  маънавий қадриятлари, маданиятини кенг тарғиб давоми…

Антон Чехов. Справка (ҳикоя)

Туш пайти эди. Сочлари қирилган, ола кўз, новча бўйли, йўғон гавдали помешчик Волдирев пальтосини ечди, шойи рўмолча билан пешонасини артди-да, қўрқа-писа маҳкамага кирди. Перолар ғичирлар эди… — Мен справкани қаердан олсам бўлади? — деб сўради у маҳкаманинг ичкарисидан стаканлар қўйилган давоми…

Маъруф Отахонзода. Шайх Шиблийни биламизми? (2004)

Бу заминдан не-не улуғ зотлар етишиб чиқмаган дейсиз. Афсус, уларнинг барчаси ҳақида ҳам етарли даражада маълумотга эга эмасмиз. Жумладан, Шайх Шиблийни биладиганлар ҳам кўп эмас. Ваҳоланки, Фаридиддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”сида, Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” каби асарларида бу улуғ шайх номи давоми…

Наим Каримов. 41-йилнинг совуқ шамоли (2004)

ХХ аср бошларида дунёга келган ва шу даврнинг мураккаб ижтимоий-маданий шароитида қалам тебратган ёзувчилар орасида Шокир Сулаймоннинг муносиб ўрни бор. 30 — 50-йиллардаги сиёсий қатағон оқибатлари фош этила бошлаган йиллари Шокир Сулаймон ҳаёти ва ижодига ҳам бирмунча қизиқиш пайдо бўлди: давоми…