Саид Анвар. Куёв керак эмасми? (ҳажвия)

Бозорнинг нимаси яхши? Истаган нарсани сотишингиз мумкин. “Яхши олма! Еб қўймасангиз баҳоргача туради”, деб мақтовини келтирсангиз, бас. Ёки “Зўр ошқовоқ. Қайнатиб, димлаб, қовуриб есангиз сарғайиб, сарғайтириб юраверасиз!” дея овозга зўр берсангиз чириган молингизни ҳам сотиб юборасиз. “Эшакларнинг эшаги! Гўшти одамлар давоми…

Нормурод Норқобилов. Ёнғин (ҳикоя)

Танасига чирмашган оловдан пояси куйган азим боботерак узумзор устига гурсиллаб қуларкан, йиғилганлар назарида оламни жаҳаннам оташи қучгандай бўлди. Йиқилган дарахтдан чортарафга сочилган чўғу аланга нафақат заминни, балки осмону фалакни ҳам куйдириб юборадигандек эди.Оловнинг шашти баланд эди.Унинг тафтига чидаёлмай чет-четга қочган давоми…

Алиназар Эгамназаров. Тўйдан сўнг (ҳикоя)

Ўшанда Шаҳло келинлик либосини кийганига бир ҳафтаси кам олти ой бўлган эди. Шаҳлонинг мазаси қочиб қолди. Уйга “тез ёрдам” чақиришиб, уни шифохонага олиб боришди. У ерда Шаҳлони тажрибали ҳакимлар кўздан кечиришгач, туғруқхонага ўтказишди. Азонда эса Шаҳлонинг кўзи ёриди.Эрталаб ортидан йўқлаб давоми…

Умида Исоқова. Пушкинни эслаганда

Пушкиннинг ҳаёт шаъмини сўндирган машъум дуэлдан сўнг 166 йил ўтди. Дуэл қатнашчилари ҳақидаги маълумотлар ҳали-ҳануз охиригача очилган эмас. Адабиётшунослар бу борада жуда қизиқарли маълумотларни эълон қилмоқдалар.Пушкин ва Дантес — Гончаровлар катта оиласининг икки куёви. Натали ва Катрин опа-сингиллар эди. Ўз давоми…

Абдул Рашид. Ишонч қўнғироғи (ҳикоя)

Ҳамма нарса автобус бекатидаги устунлардан бирига елим билан ёпиштирилган кафтдек қоғозга битилган эълондан бошланди. * * * Қўнғироқнинг баланд, шиддатли овози сукунатни парчалаб, хонани тўлдириб юборди. Навбатчи ҳушёр тортиб, дарҳол гўшакни олди, ўз ҳарбий даражаси, исми шарифини айтиб, “Ишонч қўнғироғи” давоми…

Ҳалим Саидов. Беҳбудийнинг сафдоши

ХIХ асрнинг II ярми — ХХ аср бошларида халқимиз ва юртимиз рус мустамлакачилари оёғи остида топталган, инсон ору номуси, шаъну шарафи таҳқирланган бир пайтда ҳам Самарқандда кучли маънавий-маърифий, адабий муҳит бор эди.Беҳбудий ўз даври ижтимоий-сиёсий ҳаракатининг энг йирик намояндаси, Туркистон давоми…

Меҳринисо Қурбонова. Муҳаббат дориси (ҳажвия)

Дорихонага ўттиз ёшни қоралаган, барваста, юз-кўзларида, очиқроғи, бутун авзойида карахтлик, уйқусизлик аломатлари яққол сезилиб турган бир йигит кириб келди.— Хўш, хизмат? — деди дори сотувчи аёл.— Илтимосимни рад этманг. Менга оёғимни тинчгина узатиб ўлишим учун бирон дори берсангиз. Қийналмасдан жон давоми…

Алижон Зоҳидий. Тўйдан кейинги томоша (ҳажвия)

Тунги навбатчиликдан кейин ишдан ҳориб-чарчаб келсам, хотиним қўлимга телеграмма тутқазди.“Икки кундан кейин тўй, — дейилибди унда. — Тутинган ўғлингизни уйлантираяпмиз. Сиз келмасангиз бизга татимайди. Камоли эҳтиром билан фалончи.”Телеграммани ўқиб ўйланиб қолдим. Кейин фалончининг кимлиги эсимга тушиб кетди. Бундан ўн йилча давоми…

Озод Шарафиддинов. Адабиётимиз фидойиси

Шоир ва драматург, адабиётшунос ва таржимон, тарихчи ва мутафаккир, нотиқ ва педагог — буларнинг бари ҳозир, яъни 1950 йилда биз — талабаларга маъруза ўқишга шайланиб, кўз ойнагини дастрўмоли билан артиб турган одамда жамулжам эди. Ўрта бўйли, миқти гавдалик, жингалак сочлари давоми…

Абдуқодир Ҳайитметов. Нодир лаҳзалар

Менинг улуғ шоир ва аллома Ғафур Ғулом билан танишлигим талабалик йилларимдан бошланган. Ҳусанжон исмли жиян биз билан ҳозирги Миллий университетнинг Шарқ факултетида ўқир эди. Қолаверса, кеннойимиз — Муҳаррам опанинг Қўқоннинг ойим туғилган ва яшаган Дегрезлик маҳалласидан эканликлари ҳам катта аҳамиятга давоми…