Сувон Мели. Йирик хотиранавис

Ҳар ким ҳам хотира ёзолмайди ёки ёзганда ҳам қизиқ, яъни эътиборга лойиқ ҳамда ҳаққоний чиқара олмайди. Хотира онг-шуурнинг жавҳари, инсон иштирокчи ва гувоҳ бўлган сон-саноқсиз воқеалардан ёдда муҳрланиб қоладиган нурли нуқталардир. Илмий тил билан айтганда, хотира – муайян мақсад ва давоми…

Алиназар Эгамназаров. Она матонати (1989)

Урушда беш фарзандидан айрилган Зулфия она ҳақида Ўн етти йил муқаддам Ғалаба байрами куни Хонобод қишлоғидаги ўрта мактабнинг сўлим ҳовлисида, баҳорда тўлиб оқадиган Чирчиқнинг шовуллаши шундоққина эшитилиб турадиган жойда Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ҳамқишлоқлар хотирасига ўрнатилган обиданинг тантанали очилиши давоми…

Боборавшан Ғозиддинов. Тонг ва шом орасида (қисса)

Қорачироқ ёруғида мук тушиб китоб ўқиб ўтирган Тангриқул бобо лойсувоқ деворга суяниб бир лаҳза шифтга термилди. Байтни мулоҳаза қилиб жилмайди. Кейин китобни очиб, қайта ўқишга тутинди. Мутолаа сўнгида томоқ қириб, сандал атрофида ўтирган яқинларига қаради. Марям момо келини Ойдин ва давоми…

Муҳаммадшариф Сўфизода (1880-1937)

Муҳаммадшариф Сўфизода ўзбек демократик ва маърифатпарварлик даври адабиёти анъаналарини давом эттирган адиблар сирасига киради. Адибнинг таваллуд тарихи шу вақтгача 1869 йил деб кўрсатиб келинган. Буюк Аҳмад Муҳаммад Убайд («Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1993, 23 июл) берган янги маълумотга кўра, Сўфизода давоми…

Тавалло (1882-1937)

Тўлаган Хўжамёров — Тавалло ХХ аср бошлари Тошкент адабий муҳитининг кўзга кўринган намояндаларидан эди. У 1882 йили Тошкентнинг Кўкча даҳасида зиёли оилада туғилди. Аввал эски мактабда, сўнг Бекларбеги мадрасасида таҳсил олди. Бекларбеги мадрасаси бу даврларда Тошкент адабий ҳаётининг марказларидан бири давоми…

Владимир Карпов: “Тил — халқ руҳи” (1989)

СССР халқ депутатларига бўладиган сайловлар яқинлашган сайин меҳнат коллективлари, ижодий союзларда номзодлар билан учрашувлар қизғин тус олаётир. Яқинда республика Ёзувчилар союзи ва В. И. Ленин номидаги Тошкент Умумқўшин командалари олий ўқув юртида КПССдан СССР халқ депутатлигига номзод, СССР Ёзувчилар союзи давоми…

Оллоназар Улуғов. Садаб (ҳикоя)

Мамат морбоз Говургоннинг катта сайҳонлигида лўлаболишдек келадиган ёлдор илонни кўрганда сесканиб кетди. Ичига туфлай-туфлай, астағфурулло келтирди. Бунақасини умрида кўрмаган эди. Морбоз баҳайбат илон токи ғopra киргунча изидан кузатиб турди. Илон одам шарпасини сезган заҳоти тезкор ҳаракат қилди. Унинг энди қорамтир давоми…

Фридрих Шиллер ҳикматларидан

Буюк қалблар изтиробларини сукут билан ўтказадилар. * * * Зулмни муросасиз ёмон кўрадиган кишигина эзгуликни чексиз севиши мумкин. * * * Ишни тезроқ тугаллаш ҳаракатида бўл. * * * Ирода инсон боласининг ўзига хос сифатидир, ақл эса иродани бошқариш учун давоми…

Қўчқор Норқобил. Қайтмасанг ҳам қайтгин (киноқисса)

I Москва. Кун пешиндан оққан. Шаҳар гавжум. Ҳаёт қайнайди. Йўлакларда одамлар оқими. Ҳамма шошади. Кишилар турмуш ташвишлари гирдобида. Йўлларда машиналар тирбанд. Ҳаёт оқими, борлиқнинг тундлиги-ю, ёмғирнинг тинимсиз эзиб ёғиши писанд эмас. Яна айтсак, шаҳар эзиб ёғаётган ёмғир оғушида. Йўловчилар қўлларида давоми…

Зикир Муҳаммаджонов. Уч довруқ

Ҳар бир театрнинг довруғи унинг репертуаридаги классик асарларга боғлиқ. Драматургия ҳам театр сингари жуда қадимий. Антик театрларда шу қадар зўр классик асарлар ўйналганки, уларни ижро этиш билан ҳозирги замон театрлари катта шуҳрат топиши муқаррар. Тўғри, бизнинг асримизда ҳам Софокл[1], Эсхил давоми…