Дилдора Турдиева. Изтироб улғайтирган адиб

Рус адабиётининг улкан намояндаси Фёдор Достоевский ҳаётининг сўнгги дамларидагина машҳурликка эришган бўлса, оламшумул шуҳратга ўлимидан сўнг эришди. Тарихий манбаларга кўра, Фёдор Достоевский ота томондан дворянларга мансуб бўлиб, уларнинг мулки бўлмиш Достоево ерлари XVI-XVII асрларда ҳозирги Беларус республикаси ҳудудида жойлашган экан. давоми…

Зулфира Мисбах. Сўфитўрғай (қисса)

Етти ёшимдан бу ёғини эслайман. Тўғрироғи, биринчи синфни тугатиб, таътилга чиққан қизалоқни кўз олдимга келтираман. Ўша йиллари катта ариқ тошиб оқарди. Болалар қий-чув билан тепаликдан сувга сакрашар, мириқиб чўмилишар эди. Уларни ҳавас билан кузатиб ўтирардим. Бир куни нима бўлдию, ариққа давоми…

Анвар Суюнов. Икки тонг ораси (ҳикоя)

1 Ғира-шира тонг қоронғуси.Осмонга отилган тошни пайқаш қийин.Кимсасиз адирлар қўйнини тилиб ўтган кўчада онда-сонда лоп-лоп этиб ўтиб қоладиган машина чироқлари йўл гирди билан кетаётган аравали байтал ва икки кишининг кўзини қамаштиради. Ўткинчи шуълада кунботардаги беткайликда ўн чоғли қўйнинг ҳайиғиб кетаётгани давоми…

Тўлқин Ҳайит. Ошиқ (ҳикоя)

Қўшни қишлоқдаги тўйдан қайтган Очил бобо хуфтон намозидан сўнг, бошини деворга тираганича:– Кўргали ҳуснингни зору мубтало бўлдум санга, – дея хиргойи қилиб қолди.– Ҳай, чол, сизга нима бўлди? Кул-пул босиб келдингизми? Бу нима алжираш? Уялмайсизми? – деди Ҳанифа кампир қирмизи давоми…

Муҳаммад Шариф. Хиргойи (ҳикоя)

Ўша куни шомга яқин гоҳ кучайиб, гоҳ секинлаб ёғаётган шиғалоқ қор илкис изчил маромга кириб, майин шитир-шитири ила борлиқни мунгли оҳангга тўлдирди. Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари давоми…

Қўчқор Норқобил. Элакда сув турмайди (ҳикоя)

Ёмондан қоч-да қутул. Бўлмаса, ўл-да қутул! Кетай демайди. Ўтирибди. Ланжиллагани ланжиллаган.– Оғамбойим, ке энди, шугина – булбулнинг кўз ёшидай бир имзо… Сендан нима кетди?!Қони юзига тепиб чиқди. Нима қилсин? Бегона эмас: “Мен сени одам қилдим демасаям, Тошкентга сени мен олиб давоми…

Қўчқор Норқобил. Бу ерларда ҳаёт бошқача (ҳикоя)

Игнага ип ўтказолмай қолганига анча бўлди. Кўз қурғур хиралашган. Ёш ҳам саксонга сабоқ бериб турибди. Лекин ўзи анча тетик. Овозини айтмайсиз, гулдурайди – гапни замбаракнинг ўқига боғлаб отади, тушган жойини ўпириб кетади. Қишлоқда катта-кичик уни Гулдурак момо дейди. Ўзиям ўрганиб давоми…

Мирпўлат Мирзо. Эътиқод меҳвари (2012)

Эсимни танибманки, кўнглимда ажиб туйғуларнинг ширин ғалаёнини ҳис этаман. Мурғак пайтларим томда онам ёнида ўлтириб, ойга, юлдузларга термулганларим ёдимда. Ўша пайтларда қишлоғимиздаги кўпчилик оилалар ёзнинг димиққан кечаларида ўзларининг тупроқ томларига чиқиб ётишарди. Ҳовлимиз қирғоғида райҳонлар ва турфа гуллар гуркираб-яшнарди. Уларнинг давоми…

Жек Лондон. Оқсоқоллар иттифоқи (ҳикоя)

Казарма биносида ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўлаётган бир одамни суд қилишарди. Бу – Оқбалиқ дарёси соҳилларидан келган чол эди. Чолнинг кўрилаётган иши бутун Доусонни оёққа турғизди, нафақат Доусонни, балки оқим бўйлаб иккала томонга минглаб чақиримларга чўзилган Юкон ўлкасини-да жунбушга келтирди. Денгизда давоми…

Адибнинг тафаккур олами

Серқирра ижодий фаолият эгаси, миллатимизнинг фидойи ёзувчиси, ҳақиқатгўй адиб Шукур Холмирзаев роман, қисса, ҳикоя, драма сингари жанрларда кўплаб бадиий асарлардан ташқари ижод психологияси, ижодкор шахсияти, адабиёт ва жамият муносабати каби масалаларга бағишлаб ўнлаб адабий-танқидий мақолалар ҳам ёзган эди. Аслида, ижод давоми…