Адҳам Дамин. Мен сизга айтсам (ҳажвия)

Очиғи эсламай дейман-у, лекин туриб-туриб алам қиларкан-да, кишига. Сиз унинг мушугини “пишт” демасангиз-у, у сиз ҳақингизда кўпчилик ўртасида бўлмағур гапларни қилса, Шодивойнинг бугунги мажлисдаги гапларини айтаман-да. “Ёшсиз ука, мундоқ кўкракни кўтариб юринг! Одамлар билан муомалада ўз қадрингизни ерга урманг! Лаганбардорлик давоми…

Ҳайнрих Бёлл. Албатта, бир нима содир бўлади (ҳикоя)

Альфред Вунзидел фабрикасида хизматчи бўлиб ишлаган пайтларим кечмиш ҳаётимда ғаройиб кунлар бўлиб муҳрланди. Табиатан меҳнатдан кўра хаёлпарастликка ошнолигим кўпроқ ва ўзимни уринтиришни хуш кўрмайман. Онда-сонда меҳмон бўладиган моддий қийинчиликлар ҳам ҳа деганда мени тарк этавермайди – хаёлпарастлик ҳам бекорчилик каби давоми…

Гулнора Авезова. Кутиш (ҳикоя)

У сарғайган қоғоздаги бу мактубни тиббиётга доир қадим бир китобнинг ичидан топган эди. Аввал эътиборсиз бўлиб, у варақдан бу варақ ичига қўйиб юрди. Бир сафар озгина дам олиш, чалғиш учун варақни очиб, дуч келган бир неча жумлани ўқидию, унга бутунлай давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Лотин Америкаси романи (2012)

Лотин Америкаси адабиётининг йирик вакили, “сеҳрли реализм” адабий оқимининг асосчиларидан бири, колумбиялик машҳур адиб Габриел Гарсиа Маркес номи тилга олинганда, замонавий китобхон тасаввурида, аввало, унинг қиёфаси ва ижоди гавдаланади.Габриел Гарсиа Маркес (1927) Кариб денгизининг сўлим қирғоғида жойлашган Аракатака шаҳарчасида дунёга давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Марсель Пруст прозаси

Француз адиби Марсель Пруст ижоди йигирманчи аср француз романчилиги таназзулга учраган бир пайтда, унинг тараққиёт жараёнида кескин ўзгаришларни белгилаб берди. Адиб асарлари, асосан, 1912-1922 йиллар оралиғида, яъни, бутун Европани ларзага келтирган Биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги ижтимоий-сиёсий оқибатларидан танг давоми…

Ботирхон Акрамов. “Сўз лавҳи”га битилган мўъжиза

Туркий тилдаги биринчи рубобий-лирик куллиёт “Хазойин ул-маоний”нинг иккинчи девони “Наводир уш-шабоб” таркибидаги 457 рақамли, анъанавий унвон-сарлавҳа остида: “Нун” ҳарфининг нозанинларининг нози- “Наводир”дин…” мухтасар таърифи берилган “ҳазажи мусаммани мақсур” (“мафоилўн мафоилўн мафоилўн мафоил”) баҳрида яратилган шоҳбайт шарҳи-талқини: Ёрур холинг хаёлидин оқарғон давоми…

Баҳодир Саримсоқов. Унутилган одам (тугалланмаган қисса)

Бу йил баҳор кечикиброқ келди. Қишнинг қаҳрли панжалари баҳорнинг нозик ва сўлим қанотларини жон-жаҳди билан қайириб, кўкка парвоз қилишига имкон бермасди. Йилнинг бу кўркам фаслини интиқлик билан бутун мавжудот кутар эди. Аммо ўжар табиат ўз ҳукмини шафқатсиз адо этиб, на давоми…

Нортўхта Қилич. Зилзила (ҳикоя)

Эрта тонг маҳали, ҳали Баҳром чол қотиб ухлаётган эди. Ногаҳон каравотнинг қаттиқ силкинишидан чўчиб уйғонаётгани ҳамоно, вассажуфт шифтдан шувиллаб тупроқ тўкилаётганлигини эшитди.Уй анча эски эди.…томни ўйиб биров тушди-ёв! – Беихтиёр шундай бир гумон хаёлидан кечар-кечмас, Баҳром чол кўзларини катта-катта очди, давоми…

Ашурали Жўраев. Шошаётган одам (эссе-монолог)

Азиз инсон, сенга нима керак?Қайларга шошасан, қайда манзилинг?Асқад Мухтор Ҳар қадамда шошаётган, шошилаётган одамга дуч келасиз. Рўпарангиздан нуқул қаёққадир шошаётган ё шошилишга шай турган одам чиқиб қолаверади, қолаверади… У шошиб ёнингиздан ўтаверади, ўтаверади… Сиз эса ҳайрон бўлиб тураверасиз, тураверасиз… Қай давоми…

Ғулом Фатҳиддин (1955-2023)

Ғулом Фатҳиддин 1955 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Воҳим қишлоғида туғилган. ТошДУ (бугунги Миллий университет)нинг журналистика факультетини битирган . Бир неча шеърий тўпламлари нашр этилган. Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, “Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса давоми…