Умар Сайфиддин. Қурбақа дуоси (ҳикоя)

Рашот Нури Гунтекинга Шаҳар ташқариси… Истамбулнинг ташқарисида ўтган ҳаёт, қанчалар ҳуш! Буни фақат бошидан ўтган киши билади. Бир тарафда номдор кишилар, зиёлилар! Нариги тарафда эса давлат хизматчилари, зобитлар, муаллимлар…Сўнгра қасабанинг ер-мулк эгаси, шу ерлик инсонлар… Ҳар табақанинг, ҳар тоифанинг айри-айри давоми…

Умар Сайфиддин. Яккама-якка (ҳикоя)

“…Турклар оз сўзлаб, кўп иш қиладилар.”Мақтул Ибраҳим Паша*. Босния беги билан Семендире* бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир “Яйча”ни* ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. давоми…

Умар Сайфиддин. Чўқмор (ҳикоя)

Караманнинг* қўйини,Сўнгра чиқар ўйиниТурк мақоли Кичик пойтахтнинг қоришиқ кўчалари бугун гавжум эди. Худди баҳордаги ҳайит байрамидаги каби… Ёши улуғ хотинлар, кенг оқ енгли, кумуш жиякли бозор кийимларини кийишган, оқ потур* шимли бақувват эркакларнинг тўла кўзаларда тақдим этган шаробларини ичиб жўшар давоми…

Умар Сайфиддин. Баланд пошналар (ҳикоя)

Ҳатижа Ҳоним жуда вақтли тул қолган бой бир хонимафанди эди. Ўн уч ёшдалигида олтмиш олти ёшли қарияга теккани учун “ерга тегиш” деган нарсадан нафратланган эди. Ўн йилга яқиндирки, эркак деса унинг хаёлига роматизм, балғам, пахта, банка, ёд йиғимларидан иборат кир, давоми…

Умар Сайфиддин. Илк жиноят (ҳикоя)

Мен ғурбат, алам ичида яшаган одамман. Бу қийинчиликлар ўзимни таниган пайтимдаёқ бошланган. Ўшанда тўрт ёшга ҳам тўлмагандим. Қилган ёмонлигим туфайли виждоним азобда ― ёна бошлаган сўнгсиз жаҳаннам оташи ичида ҳамон қовуриламан. Мени ташвишга солган бу ҳодисани ҳамон унутмадим. У хотирамда давоми…

Умар Сайфиддин. Қизил дурли кўйлак (ҳикоя)

Катта гумбазли девонхона биноси ҳар кунгидан сокин, ҳар кунгидан салқин эди. Деразалардан кирган баҳорнинг мовий нурлари кошинларнинг яшилликка бурканган теранлигига сингиб, кўзни оларди. Чарчоқдан ҳолсизланиб, ипак тўшакларга тиз чўккан вазирлар остларига солинган гиламнинг рангин нақшу нигорларига қарашар, узун оппоқ соқолини давоми…

Умар Сайфиддин. Форса (ҳикоя)

Ўрта денгизнинг қаҳрамонликлар макони бўлмиш сўнгсиз уфқларига қараган кичик тепалик мўъжазгина чаманзор эди. Ингичка узун новдали бодом дарахтларининг олачалпоқ сояси соҳилга энган сўқмоққа тушар, кўкламнинг майин шабадаларидан сархуш чағалайлар савдойи чуқур-чуқурлари билан самода шовқин соларди. Бодомзорнинг ёни кенг узумзор эди. давоми…

Умар Сайфиддин. Бадал (ҳикоя)

Фақатгина тор эшигидан зўр-базўр ёруғлик кирадиган устахонада кечаю кундуз учқунлар сачратиб ишлайдиган Хўжа Али инидан чиқмайдиган хонанишин арслонни эслатади. У узун бўйли, кенг елкали, паҳлавон келбатли одам. Ўн йилларки, устанинг мана шу нимқоронғи дўконида ясалган қиличу тиғлар Онадўли ва Румели давоми…

Деймон Раньон. Ҳазилкаш (ҳикоя)

Чап оёғимда кутилмаганда даҳшатли оғриқни ҳис қилган пайтимда Бродвейдаги Минди ресторанида эдим. Оғриққа чидолмай ўрнимдан сакраб турдим ва болохонадор қилиб сўкиндим.Менга «паровозча» ўрнатишганини ва шу атрофда ҳазилкаш Жо-турли ҳазиллар устаси турганлигини сездим.«Паровозча» нималигини билмоқчимисиз? Ресторанга кирган одамнинг поябзали устига гугурт давоми…

Александр Беляев. КЭЦ юлдузи (қисса)

Константин Эдуардович Циолковский хотирасига бағишлайман I. ҚОРАСОҚОЛ БИЛАН УЧРАШУВ Арзимаган бир воқеа тақдиримни ҳал қилади, деб ким ўйлабди дейсиз. У пайтда бўйдоқ эдим, илмий ходимлар турадиган бинода истиқомат қилардим. Ленинграднинг баҳор оқшомларидан бирида очиқ деразадан хиёбондаги яшил момиқ билан қопланган давоми…