Раъно Иброҳимова. Аёлга мактуб. Эпистоляр жанр эскирдими? (2007)

Хат ўқишни ҳаммамиз яхши кўрамиз, баъзида бошқаларга тегишли мактублар бўлса ҳам. Бу ҳолат, айниқса, тадқиқотчилар, тарихчилар, адабиётшунослар учун зарурат. Чунки хатлар, айниқса, машҳур шахслар ўртасидаги ёзишмалар тарих саҳифаларини жонлантиришда, фикр юритилаётган шахсга оид маълумотларни ойдинлаштиришда, тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган айрим давоми…

Исмоил Бекжон. Муҳрга нақшланган ҳадис (2007)

Камина ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллик тантаналари арафасида улуғ мутафаккир муҳрига ўйиб ёзилган арабча сўзларни ўқишга муваффақ бўлганди. Муҳр ёзувлари бизгача “Наводир ун-ниҳоя” девони қўлёзмаси Теҳрон нусхасида етиб келган бўлиб, унда ҳадис акс этган: “Кун фи-ад-дунё каиннака ғарибу ау давоми…

Мансурхон Тоиров. Инсоннинг сўнгги сўзи – у ҳали айтилгани йўқ

Тўхта, эй дақиқа, гўзалсан ғоят! Гёте Абдулла Кодирий «Ўтган кунлар»ни йигирма тўрт ёшида ёзганига ҳамманинг ҳам ишонгиси келавермайди. Кўпгина физик олимларнинг Нобел мукофотига сазовор бўлган буюк кашфиётлари ҳам шу ёшлар атрофида яратилган. Алберт Эйнштейн, Луи де Броил, Дирак, Гейзенберг, Шредингер давоми…

Наим Каримов. Олимнинг эъзозли номи (2007)

Ўзбек мумтоз адабиёти шундай ғаройиб оламки, бу оламга тадқиқотчи сифатида кирмоқчи бўлган киши Навоий, Бобур, Машраб сингари улуғ шоирларнинг муборак асарларини ўқиш, таҳлил қилиш, улар бўйича илмий изланишлар олиб бориш машаққатига тайёр бўлиши лозим. Шу соҳада самарали изланишлар олиб борган давоми…

Дунёда нима лаззатли?

Ҳусайн мирзонинг қирқ вазири бор экан. Қирқинчиси Алишер Навоий экан. Бир кам қирқ вазир Навоийни Ҳусайн мирзога ёмонлай берибди. Ҳусайн мирзо Алишерни вазирликдан бўшатибди.Бир куни Ҳусайн мирзо бир кам қирқ вазирдан:— Дунёда нима лаззатли? — деб сўрабди. Вазирлар билган ва давоми…

Экран қаршисидаги бола

Ўз ҳаётингни яша Баъзан уй бурчагида ҳар хил ўйинчоқлар билан андармон бўлган ёки “зангори экран”дан кўз узмай мултфилм кўраётган болаларни учратсам ўйланиб қоламан. Беихтиёр ўзимнинг болалик даврим эсга келади. Бутун қишлоқ болалари йиғилишарди, ўшанда. Орамизда мўйлови сабза урган ўсмирлар, бўй давоми…

Зоҳиджон Холов (1986)

Зоҳиджон Холов 1986 йилнинг 17 октябрида Паркент туманида туғилган. У 2003 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Зоминда ўтказилган истеъдодли ёш ижодкорларнинг 7-анъанавий Республика анжуманда иштирок этган. Шу йили “Камолот” ЁИҲ ташкиллаштирган “Истеъдод — 2003″ кўрик-танловида шеърлари юқори баҳоланиб, “Моҳир ижодкор” номинацияси давоми…

Умид Али (1978)

Умид Али 1978 йили Самарқанд вилояти Самарқанд туманида туғилган. 2001 йили Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тугатган. 2001-2003 йилларда тумандаги 23-ўрта мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, 2003-2012 йиллар мобайнида «Бекажон» газетасида мусаҳҳиҳ, мухбир, бўлим мудири, давоми…

Воҳид Луқмон (1974)

Воҳид Луқмон 1974 йили Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида туғилган. Илк шеърлари 1992 йили “Маърифат” газетасида чоп этилган. Шундан буён марказий газета ва журналларда шеърлари босилиб келади. “Мужда” номли тўплами чоп этилган. Қуйидаги шеърларнинг аксарияти ана шу тўпламдан олинган. Воҳид Луқмон давоми…

Холдор Вулқон (1959)

Холдор Вулқон 1959 йил 3 май куни Андижон вилояти, Олтинкўл туманида туғилган. 1980 йилдан 1990 йилгача безовчи рассом сифатида турли ташкилотларда ишлаган. 1990-1996 йилларда Тошкент Давлат Университетининг Филология факултетида таҳсил олган. 1975 йилдан бери шеърлар ва насрий асарлар ёзади. “Туманли давоми…