Зоҳир Аълам 1943 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1965).
Биринчи китоби — «Бахтли билет» (1972). «Муқаддима» (1978), «Ҳаммаси бир бинода», «БАМ манзаралари» (1978), «Кийик кўзлари» (1981), «Ўсма кетар, қош қолар» (1981), «Ота ўгитлари» (1985), «Зарб» (1987) каби китоблари нашр этилган. «Афандининг қирқ бир пашшаси» (шу номда кисса ҳам ёзган, 1989) номли пьесаси ҳам бор.
Зоҳир Аълам моҳир публицист сифатида ҳам анча самарали ижод қилган. Унинг «Боёвут» (1986), «Майиз атрофидаги гаплар» (1990), «Жомбой ҳангомалари» (1991) каби публицистик мақолаларида даврнинг катта ва долзарб муаммолари ўз ифодасини топади. Хусусан, иқтисодиёт, хўжалик ишлари, ҳуқуқ тарғиботлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари баён этилади. Бу борадаги камчиликлар очиб ташланади.
Плутархнинг «Искандар Макидунли» (1998) асарини ҳамда П. Васильевнинг «Тўсиқ», «Ўлчамлар» каби қиссаларини, рус адиби С. Залигиннинг «Комиссия» романини ўзбек тилига таржима килган.