Лаффасий (тахаллуси; асл исми Ҳасанмурод Муҳаммад Амин ўғли) (1880 — Хива — 1945) — ўзбек шоири, тарихчи ва тазкиранавис. Мадаминхон мадрасасида таълим олган.
Лаффасий ўзининг «Хива шоир ва адабиётшуносларининг таржимаи ҳоллари» тазкирасида халқ орасида машҳур бўлган Мунис Хоразмий, Огаҳий, Роғиб, Феруз ва Чокар каби 51 нафар хоразмлик ижодкорнинг таржимаи ҳоли ва ижоди ҳақида маълумот берган. Асарда Лаффасий ўз шеърларидан ҳам намуналар келтирган.