Қизғанчиқ ит

Бир ит бор экан, жуда қизғанчиқ экан.Бир кун шу ит шериклари билан талашиб каттакон бир суякни олиб қочибди. Сув устидаги якка чўпдан ўтаётса, сувда бир ит оғзида катта суяк тишлаб, кўзларини олайтириб, итга тикилиб турган эмиш,Ит:— Ир-ир-ир, — деб тишини давоми…

Қози

Ўтган замонда бир эр-у хотин бўлган экан, Улар бир-бирлари билан жуда аҳил яшар эканлар, уйларида қўй-эчкилари ва товуқлари кўп экан. Рўзғорлари бут, ўзларига тўқ яшашар экан.Нима бўлибди-ю, эр-хотин арзимаган нарсага жанжаллашиб қолишибди. Кейин улар ажрашмоқчи бўлишибди ва қозининг ёнига бориб, давоми…

Айёр билан содда

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир айёр билан содда бўлган экан.Кунлардан бир куни улар сафар қилмоқ учун йўлга чиқишибди. Йўлда кетаётиб, бир хумча олтин топиб олишибди. Олтинни иккови бўлиб олмоқчи бўлишибди. Бироқ айёр соддага олтинларни беришни хоҳламабди-да, давоми…

Ақлли бола

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир эр-хотин бор экан. Уларнинг битта-ю битта ўғиллари бор экан.Бир куни хотин оғир касал бўлиб, ўлиб қолибди. Ота-бола жуда қийналиб қолишибди. Охири боланинг отаси уйланибди. Олган хотини жуда ёмон экан, ўгай ўғлини ўтирса — давоми…

Калтакланган домла

Қадим замонда бир камбағал эр-хотин бор экан, уларнинг ёлғиз ўғиллари бор экан.Кунлардан кун ўтиб бола катта бўлгач, уни мактабга ўқишга беришибди. Бола ўқиб юрганида отаси ўлиб қолибди. Бола онасининг тарбиясида юра берибди. Она ўғлининг домласига турли-туман мазали таомлар пишириб юбориб давоми…

Яхшивой билан Ёмонвой

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир шаҳарда, бир кунда икки оилада фарзанд туғилибди. Биринчисининг туғилиши хаво айниган, ёмғир ёққан пайтга тўғри келибди. Шунинг учун унга Ёмонвой деб ном қўйишибди. Иккинчиси эса ёмғир тиниб, ҳаво очилиб, офтоб чиққан вақтда туғилибди. давоми…

Ёқма — пишарсан, қазма — тушарсан

Қадим замонда бир саховатли одам бўлган экан. У одам ҳамиша элга ош-нон улашар ва эл хизматини қилар экан. Дашт-саҳроларга борса, қўй боқишга ёрдам берар, дарёга борса — балиқларга нон-гўшт ташлаб ўтар экан.Унинг бир ўғли бор экан. Отаси ўлиб рўзғор шу давоми…

Устамнинг ҳақи кўп

Ўтган замонда бир темирчи бўлган экан. Дўконига бир қозоқ келиб, ундан:— Темир ўчоқ қанча темирдан ясалади? — деб сўрабди.— Олти пуд темирдан бўлади, — дебди уста.Қозоқ темирчига олти пуд темир келтириб берибди. Уста темирни оловга солавериб озайтирибди. Қозоқ келиб:— Ўчоқ давоми…

Яккадикилтак билан Тўққизтўқалтак

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, бир кампирнииг ёлғиз ўғли бор экаи. Унинг оти Яккадикилтак экан. Яна бир кампирнинг тўққизта ўғли бор экан. Уларни Тўққизтўқалтаклар деб чақирар эканлар.Яккадикилтак Тўққизтўқалтаклар ҳам арава ясаб, сотишар экан. Яккадикилтак ёлғиз ўзи тўққизта давоми…

Очкўз бой

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда, бир шаҳри азим четидаги катта бир кўлда жуда кўп балиқлар бор экан. Лекин бу балиқларни тутиб ейиш жуда хавфли экан. Чунки бу балиқлар баъзи кунлари заҳарли, баъзи кунлари заҳарсиз бўлиб қолар экан. давоми…