Бир куни бир шоқол бўёқчининг бўёқли кўзачасига тушиб қолиб, ундан зўрға чиқиб олибди. Қараса, ҳаммаёги кўм-кўк бўлиб қолган эмиш. Буни шоқоллар кўриб:
— Ҳай, сен нега бунақасан? — дебдилар. Шоқол:
— Худо мени сизларга бошлиқ бўлиш учун шундай қилиб қўйган, — дебди. Шундан кейин шоқоллар муғомбир шоқолни ўзларига подшо қилиб олишибди. Ундан кейин ҳамма шоқоллар маслаҳат қилишибди. Улар шоқолни ўртага ўтирғазиб, ўзлари унинг атрофида давра қуриб ўтирибдилар. Бир маҳал тулки келиб:
— Эй шоқоллар, ўрталикда нима бор? — дебди. Шоқоллар:
— Сизлар ҳам итоат қилиб бизларнинг теварагимизга давра қуриб ўтиринглар, — дебди. Тулкилар ҳам шоқолларнинг теварагидан давра олиб ўтирибдилар. Шоқолларнинг овози тулкиларнинг овозига қўшилиб, жуда қўрқинчли овоз пайдо бўлибди. Бу овозни эшитиб, бўрилар, айиқлар келиб, давра қуриб ўтирибдилар. Бўрилар тулкиларни, айиқлар арслонларни кўрар, айиқлар бўриларни, тулкилар шоқолларни кўрар экан. Шоқоллар арслонга, арслон айиққа, айиқ бўрига, бўри тулкига дахл қила олмас экан. Бу тўпланганларнинг ҳар хил қўрқинчли увуллаш овози одамларга ҳам эшитилибди. Овчилар ҳам қўрқиб бу жойга ёндоша олмас эканлар.
Оқшом арслонлардан бири қараса, бир кўм-кўк шоқол ўртада ўтирган эмиш. “Э-ҳе, подшо кичкина нарса экан-ку. Мен бориб олдида вазир бўлиб ўтирсам ҳам боиар экан”, деб ичкарига қараб дебди. Шоқоллар буни кўриб: “Бизларнинг сиримизни ҳамма билиб қолибди”, дебди ва тарқала бошлабдилар. Уни кўриб тулкилар, тулкиларни кўриб бўрилар, бўриларни кўриб айиқлар, айиқларни кўриб арслонлар ҳам тарқалиб кетибдилар. Ҳамма ҳайвонлар билсаларки, бир куни бўялган шоқол ҳаммага қўрқинч солиб, ташвиш келтирган экан. Бир ўзи гангиб қолган бўялган шоқолни овчилар ушлаб олган экан. Бир ўзим бўлай деган қора кўнгил одамламинг оқибати ҳам ўша шоқолдай гап.