Тоғдан тоғга сакраб, ўйнаб юрган кийик, чўллаб, сув ахтариб, чопиб пастга тушибди. Кийик югуриб бориб, ўрмон ичига ўзини уриб, бир чуқурликда бўлган булоққа ўзини ташлабди. Кийик чуқурдаги булоқ сувидан қониб-қониб ичибди. Сувни ичиб бўлгач, атрофга қараса, чуқурликда турган эмиш. Ирғиб, сакраб кўрибди, чуқурликдан чиқа олмабди. Шу пайтда кийикнинг бу ҳолини бир тулки узоқдан кузатиб турган экан. У югуриб, чуқур тепасига келиб, кийикка қараб, бир қаҳ-қаҳ уриб кулибди.
Чуқурда турган кийик тулкига қараб:
— Нима учун куласан? — деб сўрабди. Шунда тулки:
— Бу чуқурга тушишдан олдин қандай қилиб ундан чиқиш ёиини ўйлашинг керак эди! — дебди.