Кунлардан бир куни бир тулки овга чиқибди. У бирор жойдан ўлжа топа олмабди. Тулки хафа бўлиб қайтаётганда ерда битта конфет ётганмиш. Севинганидан конфетни еб, қоғозини пешонасига ёпиштириб олибди. Шундан сўнг бир тўда тулкиларнинг олдига бориб дебди:
— Эй биродарлар, энди ҳеч қўрқманглар. Мен ҳаммамиз учун, умрбод эркин яшаш учун мерганлардан қоғоз олдим. Уни мерганларнинг ўзи пешонамга тамға қилиб босди. Тўртта тулки бамаслаҳат:
— Энди эркин бўлдик-да, — дейишибди. Иккинчиси эса:
— Бўлмаса бу кеча овга жўнайлик, — деса, яна биттаси:
— Шу кеча мана шу қишлоқни талаймиз, — деб тўрт тулки ўйнаб-ўйнаб кетаётганларида, мерганлар аллақачонлар бу тулкиларни нишонга олган эканлар. Мерганларнинг този итлари тулкиларни ўраб олибди. Овчилар уларни тириклайин қўлга туширибди. Тўртта тулки: Қани, сен ундай деган эдинг дейишибди. Қоғоз ёпиштирган тулки:
— Қандай деган эдим. Худди ана шундай бўламиз деган эдим, — дебди.