Абдуқаюм Йўлдош (1962)

Абдуқаюм Йўлдош 1962 йил 29 февралда Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида туғилган. Тошкент Политехника институтини (ҳозирги Техника университети) битирган (1985). «Қаро кўзим. Шайх ур-раис» (1990), «Сунбуланинг илк шанбаси» (1998), «Тимсоҳнинг кўз ёшлари» (2003), «Парвоз» (2004), «Бир тун ва бир умр» (2007) давоми…

Зикрилла Неъмат (1961)

Зикрилла Неъмат 1961 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тугатган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Постда”, “На посту” газеталари ва “Калқон, “Щит” журналлари Бирлашган таҳририятининг бош муҳаррири. Шоирнинг “Иккимизнинг ёниқ ишқимиз”, “Қайтар дунё” (ҳикоялар), “Остонадан бошланар давоми…

Фарида Ҳусаинова (1959)

Фарида Ҳусаинова 1959 йилда туғилган. 1976-1980 йилларда Қўқон Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ўқиган. Шоиранинг “Сунбулгинам”, “Порлаётган шуъла” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Куз манзараси Қушлар ташлаб кетди дарахтни, Қалби тўла нолалар қолди. Зумрад барглар соғинч ранггида, давоми…

Раҳимжон Раҳмат (1961)

Раҳимжон Раҳмат 1961 йилда туғилган. Шоир, ёзувчи ва адабиётшунос. Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Дала гуллари”, “Хасталик дафтари” адабий мақолалар, кузатишлар ва шеърий асарларни ўзида жам этган тўпламлар муаллифи. Соғиндим Бу ўткинчи дунёга Келишимнинг сабаби – Кўзларингни соғиндим. давоми…

Жамолиддин Муслим (1965)

Жамолиддин Муслим 1965 йили туғилган. 1991 йили Наманган Саноат институтини сув иншоотлари қурилиши муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. “Кўкка ўрлаётган изтироб”, “Қалб истеҳкоми”, “Муҳаббатли манзиллар”, “Шаффоф булоқлар”, “Тўкилмас япроқлар” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими давоми…

Ҳумоюн (1964)

Ҳумоюн (Ҳумоюн Акбаров)  1964 йили туғилган. 1980-1985 йиллар ТошДУ (ҳозирги Миллий университет)нинг ўзбек филология­си факультетида, 1997-1998 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Ҳозирга қадар шоирнинг “Унутилган гул”, “Юракдаги рангин камалак”, “Дилхирож”, “Кўнглим гули”, “Ёшлик давоми…

Ҳабиб Абдуназар (1968)

Ҳабиб Абдуназар (Абдиев) 1968 йил 6 декабрида Сурхондарё вилоятининг Музробод туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1993). «Манзара» (1995), «Анжир гули» (1999), «Гулларни қўмсаган оғоч» (2007) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. МАЪНО Мавлоно Жалолиддин Румийга 1. Борлиғим етишди, борлиғим, илло давоми…

Мухтор Худойқулов (1937)

Мухтор Худойқулов 1937 йил 1 ноябрда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика бўлимини тамомлаган (1959). Турли йилларда “Ёш ленинчи” газетаси редаксиясида адабий ходим, “Қизил Ўзбекистон” газетасида адабий ходим, Тошкент давлат университети журналистика факултетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент давоми…

Тошпўлат Аҳмад (1942-2019)

Тошпўлат Аҳмад 1942 йил 13 декабрда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган (1964). Турли йилларда Самарқанд вилоят газетаси адабий ходими, “Бухоро ҳақиқати” вилоят газетаси адабий ходими, таржимони, бўлим мудири, Бош муҳаррири бўлиб ишлаган. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган давоми…

Ғулом Фатҳиддин (1955-2023)

Ғулом Фатҳиддин 1955 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Воҳим қишлоғида туғилган. ТошДУ (бугунги Миллий университет)нинг журналистика факультетини битирган . Бир неча шеърий тўпламлари нашр этилган. Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбири билан айтганда, “Ғулом Фатҳиддин – ҳисссиёт шоири, ҳиссиёт эса давоми…