Ойдиннисо (1980)

Ойдиннисо (Йўлдошева) 1980 йили Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Айни пайтда Ғафур Ғулом нашриётида ишламоқда. * * * Бу кечмиш кечмоқда менинг ичимда. Бир ўзим бебахтман, бир мен бахтиёр. Мени тушун десам, Асло тушунма. Кел десам, келма, ёр. давоми…

Ориф Толиб (1987)

Ориф Толиб 1987 йилда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги Қумбости қишлоғида туғилган. 2009 йилда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетини тугатган. “Гулхан” журнали ва “Истеъмолчи” газеталарида ишлаган. Ҳозирда “Мовароуннаҳр” нашриётида бўлим муҳаррири лавозимида фаолият юритади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан давоми…

Садриддин Айний (1878-1954)

Ёзувчи, олим ва жамоат арбоби Садриддин Саидмуродзода Айний 1878 йили Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбек ва тожик тилида ёзган. Тожикистон Фанлар Академияси академиги ва биринчи президенти (1951—54), Ўзбекистон Фанлар Академияси фахрий аъзоси (1943), Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), давоми…

Абдулла Авлоний (1878-1934)

Абдулла Авлоний (1878.12.7 – Тошкент – 1934.24.8) – маърифатпарвар, журналист, давлат ва жамоат арбоби. Тўқувчи оиласида туғилган. Мактабхона ва мадрасада ўқиган (1885—95). 1906 йилдан шеърлари билан матбуотда қатнаша бошлаган. Араб, форс, рус тилларини ўрганиб, бу тилларда ижод қилган мутафаккирларнинг асарларини давоми…

Эшқобил Вали (1965)

Эшқобил Вали 1965 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Самарқанд Давлат Университида таҳсил олган. Ҳозирда СамДЧТИ жаҳон адабиёти кафедраси мудири, «Хорижий филология: тил, адабиёт, таълим» илмий-услубий, адабий-бадиий журналининг масъул котиби. Унинг «Пахса қишлоғим» , «Минг иккинчи кеча» , «Сукунат мулки» каби китоблари давоми…

Гулбаҳор Саид Ғани (1969)

Гулбаҳор Саид Ғани 1969 йилда туғилган. Филология фанлари номзоди. У Қўқон Давлат педагогика институтини тугаллаган. Ҳозир шу институтда фаолият олиб боради. Шоиранинг “Ёввойи ушшоқ”, “Барибир бахтлиман”, “Қўшиғимни кутмоқда дунё” номли шеърий тўпламлари нашр қилинган. Қўқон шаҳридаги  “Ниҳол” адабий тўгараги раҳбари. давоми…

Мирпўлат Мирзо (1949-2018)

Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). «Тонг жилваси», (1976), «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990), давоми…

Абдулла Шер (1943)

Абдулла Шер (Шеров Абдулла) 1943 йил 5 августда Тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1970). Илк шеърлар тўплами – «Кўклам табассуми» (1973). Шундан кейин шоирнинг «Алёр» (1977), «Атиргул сояси» (1979), «Роз» (1980), «Куз ҳилоли» (1983), «Қадимги куй» давоми…

Зуҳра Очилова (1975)

Зуҳра Очилова 1975 йилда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. Шоиранинг “Мовий ифор” номли китоби нашр этилган. ТОМЧИМАН Яратиқнинг мужгонидаги Томчисиман “мен”ликлар ичра. Томчиман, агар томчиласам Куртакланар новдалар қониб. Рангланар ўт, гиёҳ, чечаклар Яшилланар томчимдан ҳаёт. Сувларда инади жўшқинлик, Қиёфага кирар давоми…

Муҳаммад Исмоил (1964)

Муҳаммад Исмоил 1964 йилда Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган. ЎзМУнинг журналистика факультетида таҳсил олган. Шоирнинг “Тазарру саодати”, “Тасаввур чизиқлари”, “Кўнгил мулкига сафар”, “Саҳройи гуллар”, “Сиз ҳамон ўшасиз”, “Сизни севмай бўладими”, “Баҳорнинг энг сўнгги лоласи”, “Чиройлисан, тенги йўқ”, “Кўксимни куйдирган аланга”, давоми…