Муҳаммад Юсуф Баёний (1858-1923)

Баёний (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Юсуфбек Бобожонбек ўғли) (1858— Хива — 1923) — Ўзбек шоири, тарихчи, мусиқашунос, хаттот ва таржимон. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил кўрган. Сулс, куфий, райҳоний, шикаста хатларини яхши билган, танбур чертиш ва ғижжак чалишда моҳир бўлган. Баёнийнинг давоми…

Фазлуллоҳ Алмаий (1852-1891)

Алмаий (тахаллуси; асл исми Фазлуллоҳ Миржалол ўғли) (1851/52 — Тошкент — 1894/95) — ўзбек шоири, таржимон, арабшунос ва хаттот. Тошкентдаги «Муйи Муборак»ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил кўрган (1866—67). Турк, форс, араб тилларини ва адабиётини, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, мусиқа, тиб, хаттотлик илмини давоми…

Юсуф Сарёмий (1840-1912)

Юсуф Сарёмий (тахаллуси; асл номи Юсуф мулла Абдушукур ўғли) [1840, Чимкент вилояти Сарём (Сайрам) қишлоғи — 1912] — шоир. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Самарқанд, Тошкент, Қўқон адабий ҳаракатчилигида фаол қатнашган. «Беклар беги» мадрасасида ўқиган ва унга атаб шеърлар ёзган давоми…

Маҳзуна (1811 – ?)

Маҳзуна (тахаллуси; асл исм-шарифи Меҳрибон мулла Бошмон қизи, тахминан 1811, Қўқон — ?) — ўзбек шоираси. Қўқоннинг Қатағон даҳа Мулла Бошмон маҳалласидан бўлиб, отаси маҳалла масжиди имоми Мулла Бошмон Охунддир. Ота-онаси қўлида савод чиқарган, араб, форс тилларини мукаммал ўрганган. Навоий, давоми…

Дилшоди Барно (1800-1905/06)

Дилшод Отин, Барно, Дилшоди Барно (тахаллуслари; асл исм-шарифи Дилшод Раҳимқул сўфи қизи), (1800, Ўратепа — 1905/06, Қўқон) — шоира, маърифатпарвар. Отасидан савод ўрганган. Мактабдорлик қилган — хотин-қизларга хат-савод ўргатган. Анбар Отин Дилшод Отиннинг иқтидорли талабаларидан бўлган. Дилшод Отин ғазал, мухаммас, давоми…

Гулханий (XVIII-XIX аср)

Гулханий (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Шариф) (тахм. 18-асрнинг охири — Қўқон — 19-асрнинг 20-йиллари) — ўзбек мумтоз шоири, масалнавис. Ҳаёти ва ижоди ҳақида «Мажмуаи шоирон» (Фазлий Намангоний), «Туҳфат ул-аҳбоб» (Қори Раҳматуллоҳ Возеҳ), «Сабот ул-башар ва тарихи муҳожирон» (Дилшод Отин) каби давоми…

Хиромий (1796-1891)

Хиромий (тахаллуси; исми Мулло Қурбон) (1796, Китоб вилояти Чармгарон гузари — ?) — шоир. Баъзи манбаларда Мирзо Қурбон, Муҳаммад Қурбон деб ҳам тилга олинган. Кенагас уруғидан. Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил кўрган. Иқтисодий танглик туфайли мадрасани тугата олмаган, 25 ёшида давоми…

Амирий (1787-1822)

Умархон, Амир Умархон, Амирий (1787— Қўқон — 1822) — Қўқон хони (1810—1822), зуллисонайн шоир. Норбўтабийнинг ўғли. Ўзбекларнинг минг уруғидан. Бошланғич саводини оилада чикариб, кейин мадрасада таҳсил олган. Ёшлигидан сарой хизматига жалб қилинган: акаси — Қўқон хони Олимхоннннг давлатни бошқариш ишларида давоми…

Шермуҳаммад Мунис (1778-1829)

Мунис Хоразмий (тахаллуси; асл исм-шарифи Шермуҳаммад Амир Авазбий ўғли) (1778— Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи — 1829) — шоир, тарихнавис, таржимон, хаттот ва маърифатпарвар. Дастлабки маълумотни туғилган қишлоғида олган, кейинчалик Хива мадрасаларида ўқиган. 1800 йилда отаси вафот этгач, Аваз Муҳаммад Иноқ давоми…

Мужрим Обид (XVIII-XIX аср)

Мужрим-Обид — (тахаллуси; асл исми-шарифи Миракхўжа ўғли, 18-асрнинг 2-ярми — ҳозирги Бухоро вилояти Вобкент тумани Кумушкент қишлоғи — 19-асрнинг 1-чораги) — зуллисонайн шоир. Ўз даври Бухоро адабий муҳитининг забардаст вакили. Таржимаи ҳолига оид маълумотлар етарли эмас. Баъзи манбаларда шоирнинг исми давоми…