Сафо Очил Янгиариқ туманидаги Қўнғирот овулида 1942 йили таваллуд топди. 1963 йили Тошкент давлат чет тиллар педагогика институтининг
немис тили факултетини тамомлади. Сўнг узоқ йиллар давомида Хоразм давлат педагогика институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатди.
Шоирнинг болалар учун ёзган шеърий асарлари, эртак ва достонлари „Умидвор қушча“ (1983), „Камалак ва сумалак“ (1987), „Бургут“ (1991) сингари китобларга жамланди.
Сафо Очил 1999 йилда мустақиллик маънавияти ва тарбия масалаларига бағишланган докторлик диссертатсиясини ҳимоя қилиб, педагогика фанлари доктори илмий даражасини олди.
КЎКЛАМ ҚЎШИҒИ
Момақалдироқ
Арава қўшиб,
Тоғлар устидан
Келмоқда тушиб.
Олам ярқирар,
Йўқдир қиёси.
Жаранглаб кетди
Ёмғиминг саси.
Ёмғир ёғмоқда
Шитир-шитирлаб.
Кўклам қўшиғин
Айтар шивирлаб.
Гиёҳлар билан
Бўлмоққа сирдош.
Булут ортидан
Энтикар қуёш.
Шамол уйғониб,
Ела бошлади.
Майсаларни у
Силай бошлади.
Ҳайдаб кетмоқда
Булутни шамол.
Майса ва қуёш
Кўришар висол.
ОҚШОМ
Тун. Ухлар қишлоқ.
Кўз юммай уни
Аллалар булоқ.
Бизнинг юлдузлар,
Булоқларда-ей
Ўзларин излар.
Булоқ куйлайди,
Ичида юлдуз
Сакраб ўйнайди.
Куйлайман куйин,
Ўрганаман мен
Юлдуздан ўйин.
Қувониб жуда,
Отдим умбалоқ
Булоқ бошида.
Куйлайман тўлиб,
Тоғлар ҳам куйлар
Менга қўшилиб.
Тоғлар садоли
Бағри нақадар
Кайф-у сафоли!
Тун. Ухлар қишлоқ.
Кўз юммай уни
Аллалар булоқ.
ҚУШЛАР ҚЎШИҒИ
Дарё бўйидан
Қўшиқ таралур.
Воҳам орзусин
Эшиб таралур.
Ким куйламоқда
Мунча умидвор?
Кўнглим очилар,
Ҳой, айтинг, ким бор?
Ҳеч ким йўқ экан,
Мундоқ қарасам.
Дарё бетида
Титроқ, қарасам.
Тўлқин бу, тўлқин,
Куйларкан, ана.
Қушлар қилмоқда
Кўкда тантана.
Қўшиқ айтмоқда
Софдил қушларим.
Турфа куйларга
Тўлмоқда бағрим!
СОЯМ БИЛАН ЎЙНАЙМАН
Соям билан
Ўйнардим қувноқ.
Мен сингари
У ҳам хушчақчақ.
Юрсам, юрар,
Қизиқ қилмиши.
Турсам, турар,
Эрмакдир иши.
— Эй, сояжон!
Қилмагин эрмак.
Шундай қилсанг,
Дўстмассан, демак.
Ўйин йўлин
Айтсам-да бир-бир.
Билганидан
Қолмас барибир.
„Пўм“ десам-да,
Эргашиб келар.
Ундан одам
Қандай қутулар?!
КУНГАБОҚАР
Кунгабоқар мулойимдир,
Уяти бор.
Ўзига хос қизиқ, ажиб
Одати бор —
Тунда ерга, кундуз эса
Кунга боқар.
Шу боисдан ер-у кунга
Бирдай ёқар.
Қоми тўйгач, „йиғиб олар“
У эсини.
Қуёшга ҳам кўрсатади
Елкасини.
ҚАЙИҚ
Бир болакай қамиш баргидан,
Чиройли бир қайиқ ясади.
Орзу, уйи шунда мужассам,
Уни елкан билан безади.
Тезкор оқиб турган ариққа,
Уни аста қўйиб юборди.
Тоиқин олиб қочди қайигин,
Бола эса йигиаб турарди…
ОХИРГИ СЎЗЛАР
Сарғайган барглар
Ерга тўкилди.
Гўзал чиройи
Зум ўтмай соиди.
Кимдир ёқипти —
Барглар жизиллар,
Ёниб чиқмоқда
Охирги сўзлар…
ЯРАДОР ҚУШЧА
1
— Ойи, ойи, ойижон,
Бугун қизиқ туш кўрдим.
Бирдан чиқазиб қанот,
Осмонда учиб юрдим.
Худди шу ҳозиргидек,
Қўлларим ҳам бор эмиш.
Бир қушчани отдилар,
Шунда қўллар берди иш.
Ушлаб қолиб қушчани,
Уясига ётқиздим.
Яраларини боғлаб,
Тонгни бирга отқиздим.
Чийилларди бечора,
Ётар эди товланиб.
Йиғлаб-йиғлаб охири
Мана, қолдим уйғониб.
Тушдагидек не учун,
Учиб юра олмайман?
Ярадор қушчамни мен
Наҳот кўра олмайман?
2
Ўйинқароқ бир бола,
Қоши бароқ бир бола.
Сопқонидан отиб тош,
Қуш кўзидан тўкди ёш.
Қулаб тушди қушчажон,
Типирчилар чалажон.
Армон қилар қушчажон,
Шавқат кутар қушчажон.
Олиб қочдим мушукдан,
Ин тузатдим яшикдан.
Ярасини бойладим,
Хавфсиз инга жойладим.
Дон-дун бердим ҳар куни,
Ҳолин сўрдим ҳар куни.
Тузалгач аста-аста,
Зерикди у қафасда.
Қолган каби армонда,
Учсам дерди осмонда.
Уни яхши кўрардим,
Дарров қўйиб юбордим.
ХАЗОНЛАРНИ СУПУРМАНГ
Япроқ дарахт шохида,
Табиатнинг безаги.
Ранги сомон, келганда —
Фаслламинг кузаги.
Дарахт шохида чоғи,
Одамлар кўнглин хушлар.
Ерга қуласа, фаррош
Четга супуриб ташлар.
Хазонлами супурманг,
Фаррош хола, илтимос.
Хазонлар ҳам чиройли,
Кўрсин уни кекса-ёш.
ИЛОН ВА ТИПРАТИКАН
Вишилларди Илон:
— Ёлғиз шу ўзимга,
Ишонинг сўзимга,
Бўйсунар измимга.
Қўрқишади мендан
Ҳатто Шер, Арслон.
Қанча ёстиқларни
Бир-бирдан қуритдим.
Ёдимга не келса,
Амримни юритдим.
Бошин қалтиратиб,
Вишилларди Илон.
Шу тоб қуйруғидан
Секин еб бошлади
Оддий типратикан…
ТУЯ ВА КУЧУК
Бир чеккада ёлғиз,
Бахтлиман дея,
Янтоқ еб турарди
Беозор туя.
Кучукча ҳурарди,
Дўқ қилиб унга.
Туя деди: — Нега
Ҳурасан менга?
Кучук жавоб қилди:
— Бу менинг ишим.
— Барибир қўрқмайман.
— Бу сенинг ишинг.