Абдураҳмон Акбар Тошкент яқинидаги Ниёзбош қишлоғида 1962 йилнинг 22 апрелида таваллуд топган.
1986 йилдан янги ташкил этилган „Юлдузча“ (бугунги Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи)да иш бошлади ва ҳозиргача шу даргоҳда муҳаррир вазифасида ишлаб келяпти.
Чоп этилган китоблари: „Кичкинтой ва пахтаой“ (М. Қодиров билан биргаликда, 1987), „Сўзловчи ёмғир“ (И. Дониш, Д. Шокировлар билан биргаликда, 1990), „Эҳтиёткор тошбақа“ (1991), „Ёзнинг туғилган куни“ (1992), „Куйлаётган боғ“ (1994), „Ўйинқароқ булутча“ (1996), „Ўрдакчам“, „Жонли саватча“ (2005), „Уйқучининг тушлари“ (2006).
СЎРОВ
Япроқларнинг бошин силадинг,
Дарахтларга ўргатдинг ўйин.
Булутлами „юм-юм“ йиғлатдинг,
Бузиб қўйиб ногаҳон „тўйин“,
Шамол, битта юзингни кўрсат.
Гоҳ увлайсан, гоҳ чийиллайсан,
Сени кимдир қувларми бу пайт?
Кайфиятинг билмай ҳайронман,
Хурсандмисан, хафамисан, айт,
Шамол, битта юзингни кўрсат.
Елаяпсан, живирлар булоқ,
Келаяпсан, шивирлар япроқ,
Нима бўлар ўзинг кўрсатсанг,
Наҳот юзинг шунча бадқовоқ?
Шамол, битта юзингни кўрсат.
Бир қарасам, йўққа ўхшайсан,
Бир қарасам, ўхшайсан борга.
Таниб қўяй сени ҳам ахир,
Бир бор хўп де, мен қилган зорга,
Шамол, битта юзингни кўрсат!
КИТОБНИ КЎП ЎҚИЙДИГАН УКАМ
Китобни кўп ўқийдиган укам
Нимагадир жуда ҳам камгап.
Китобни кўп ўқийдиган укам
Шеърлар ёзар онамга атаб.
Китобни кўп ўқийдиган укам
Ўйга толар баъзида узун
Ва шивирлар: — Ҳали келмабди
Сувлар сувга ўхшайдиган кун.
Китобни кўп ўқийдиган укам
Бир кун менга шундайин деди:
—Оқ мўйнали қалпоғингиз ҳам
Қуён эди, жони бор эди.
— Бунақанги жумбоқ гапларни
Қайдан ўйлаб топасан? — десам,
Бош чайқар-да, „уф“ тортиб қўяр,
Китобни кўп ўқийдиган укам.
ЁМҒИР
Тунлари куладиган
Гуллар экан юлдузлар.
Кўзга кўринмас экан
Шу боисдан кундузлар.
Офтоб билан Оймома
Ота-ю она экан.
Болаларин бошида
Доим парвона экан.
Болалари ким дерсиз
Кун ва Ойни сизлар ҳам.
Менга ишонаверинг,
Улар Булутлар десам.
Булутлар ҳам бизлардек
Ўйнар, ухлар, туш кўрар.
Денгиз-у уммонларда
Чўмилмоқни хуш кўрар.
Бас, сувдан чиқинг, дея
Койимаса ҳам ҳеч ким,
Ювар юз-қўлларини
Улар гоҳ чала-ярим.
Бундан ранжиб Офтобжон
Эгнига пешбанд тутар.
Фарзандларин бир жойга
Тўпланишларин кутар.
Булутвойлар ғўлдираб,
Йўталишса ҳам „қув-қув“,
Уларнинг уст-бошидан
Қуёш қуяр тинмай сув.
Кўнгли тўлса-ку хўп-хўп,
Йўқса: қуяр тунда Ой.
Натижада теварак
Бўлиб кетар ҳўл ва лой…
Уйдан чиқмай шу кезлар
Деразадан бўйлаймиз.
Энг қизиғи, бу сувни
Биз ёмғир деб ўйлаймиз.
ШОИР ДАДАМ ҲАҚИДА ШEЪРИЙ ҲИКОЯЛАР
1. ДАДАМНИНГ ҚАЛБИ
Армон уясимиш дадамнинг қалби. Дадамнинг қалбида
кулармиш севинч. Дадамнинг қалбида уммон бор эмиш.
Бор эмиш дадамнинг қалбида илинж. Ёзган уч-тўрт шеъри
дадам қалбининг топган қувончи-ю, озори эмиш.
Дадамнинг юраги дунё кўрмаган сонсиз фикрларнинг
мозори эмиш…
2. ДАДАМНИНГ ФИКРИ
Базмга борса бас, дадам ҳар сафар, уйга қайтар миниб
жаҳл отига: — Онаси, кўнглингга олма-ю баъзан, ҳеч
қойил қолмайман аёл зотига. Тўйни хўп қиздирди бугун
ҳам бири, ажратолмай қолдим мен мастми, у маст. Қилиқлари
дегин бирам беўхшов, ўйнаб ўйнамайди, сакраб
сакрамас. Ёши ҳам ўн бешда бўлса керагов. Қаердан
билдингиз дейсанми буни? Учрашув ўтказган қай бир
мактабда кўргандек боиувдим қайси бир куни. Бунақа
хонаки „санъаткор“ларда имон доим қаҳат, андиша қаҳат.
Уларнинг кўзига боқиб ўқийман азалдан биргина „пул“
сўзин фақат. Ёзиб боларканми кўзларга ёзув? Дадам
зўр лофчи-да, деган бир ўйда, „Лазги“га эшилиб рақс
тушаётган икки ўйинчини кузатдим тўйда. Ўйинин
кузатдим орқа, олдидан, узоқдан, яқиндан, хулласи, роса.
Кўзларига тикиб синчков кўзларим, ниҳоят, чиқардим
шундай хулоса. „Пул“ дcган ёзувни ўқимасам-да, бироз
тўғри чиқди дадамнинг сўзи. Одамга ғалати қараркан улар,
бошқача куларкан уларнинг кўзи…
3. АРИ
Девор буздик дадам иккимиз. Неча фасл ёғиб ёмғир,
қор, неча даф а қолиб қаровсиз, нураб, чўкиб қолганди девор.
Ўша, девор бузган кунимиз ҳаво салқин, ғоят тунд эди,
Устки пахса қулагач, дадам:— Ўғлим, қара, арилар, —
деди. Сўнаётган гулхан чўғларин сочгандайин шамол
ҳар томон, ини шикаст топган арилар учишарди визиллаб нолон.
— Эҳтиёт бўл! — деди-ю дадам, уйга чопди тўхтатиб
ишин. Аммо санчиб улгурган эди тирсагимга бир ари нишин.
Кўкда қовоқ уйган булутлар шу пайт совуқ томчи
ташлашди. Назаримда уйсиз арилар худди мендек „йигиай
бошлашди“. Гоҳ девоми, гоҳ инларини тимирскилаб (эҳтимол
қучиб), аламзада арилар охир қайлаигадир кетдилар учиб…
Осон кечди кейин ишимиз. Оғриқни ҳам унутдим тамом.
Жазосини олган аридек, „таслим“ бўлди девор батамом. Иш
тугаркан камзулин ечиб, таскин берган бўлдилар дадам:
— Таланганман сендеклигимда бундан катта ариларга ҳам.
Дадам яна алланелар деб, сурар экан инни нарига, мени
жоним оғрий бошлади қоиим чақиб оиган арига…
4. СУПАЧА
Азим тути бўлган бу уйнинг кўчага қараган бетида,
одамлар-ла доим серқатнов ёиакчанинг шундоқ четида,
бўлар экан мўжаз супача. Унга шолча, кўрпача солиб,
аммажоним оиирарканлар саломларга аликлар олиб. Чўкка-
ларкан дадам ҳам баъзан, (кўпроқ ишдан уйга қайтган
дам) —/Болларингнинг оғзи тегсин, — деб, тут тутаркан
сўрашиб аммам. Ҳаёт ҳаёт экан-да қаранг, аммамиз
ҳам фурсати етиб, оиибдилар ёруғ дунёдан уругиарин
дилин ёш этиб. Учида ҳам, еттисида ҳам, қирқида ҳам,
ҳатто йилида, супачага ўтириб дадам дуолар ўқибди дилида.
Қайси бир кун разм солсалар девор ёни эмиш теп-текис.
Одамлар ҳам сезмасмиш ажаб — супачадан қолмаган-
миш из. Бир неча кун фаромуш бўлиб, жой тополмай
қўярга ўзин, тилларидан қўймади дадам „фосиқ“ сўзин, „супача“ сўзин.
Фосиқлик ҳам асли ғам экан. Ташрифи тез экан бу
ғамнинг. Ўз боласи бузиб ташлабди супачасин Ойгул
аммамнинг.
5. ДАДАМНИНГ ҲАЗИЛИ
Меҳмон келиб қолишин таъкидлаб дадам, жўнаб кетди
ишига шошиб субҳидам. Бироздан сўнг онам ҳам
тушдилар йўлга: — У-бу нарса оларман, илинса қўлга. Бамо
деди пешбандин эгнига тутиб: — Бу аҳволда меҳмонни
боимайди кутиб. Ҳовлига бир қаранглар, уйга бир қаранг.
Алғов-далғов ҳаммаёқ, ҳаммаёқ кир, чанг.
Юлдузхон, сен айвонни полин артиб чиқ. Обдастага
сув тоидир, ҳозирла сочиқ. Ўтинлардан қалаб қўй, тандирга,
Омон. Хамир ошса, ёпамиз ҳадемайин нон. Қўйларинг-
га, Баҳодир, қараб тур, қараб. Уялтириб қўймасин басма-
бас маъраб…
Хуллас, уйга қайтгунча онам ва дадам, юмушлами
битказиб, бўлдик хотиржам. Бу орада ўн қулоч ерни ҳам
чопдик. Ошхонани оқлашга фурсат, вақт топдик. Катта уйга
ёздик сўнг катта дастурхон. Бироқ келавермади биз кутган
меҳмон. Ҳайрон эдикбу ҳолга, тополмасдик сўз. Қувонтира
олмасди дастурхон ҳам кўз. Уйга бошлаб кираман
меҳмонни шодон, дея чиқди кўчага икки бор Омон.
Қаҳ-қаҳ отиб, кулвориб дадамлар ногоҳ, ҳамма „сир“дан
бизларни этдилар огоҳ:
— Билгим келди жудаям қодирсиз нега. Қолмас экан
севиндим, уйим беэга. Ёлғонимни сираям олманглар
оғир. Раҳмат, Юлдуз — ой қизим, раҳмат, Баҳодир. Қани,
ошга қаранглар, оиирманглар жим. Бугун „меҳмон“
ўзимман, БОЛАЖОНЛАРИМ.