Асл исми Абулқосим бўлган қўқонлик шоир. Қўқон атрофидаги Зоҳидон қишлоғида туғилган. Қўқон хонлигида вазирлик лавозимида ишлаган.
* * *
Эй ниҳони гулшани уммед вэй наҳли вафо
Қоматингдур сарв, рухсоринг эрур боғи жино.
Бу қадар рафтор ила гулшанда кўргузсанг ҳиром
Сарв жойидин туруб таьзим ила бўлғай дуто.
Соядек қаддинг хиромидин раводур ҳожатим
Эй ниҳоли сарв қомат, қил бу ҳожатни раво.
То ҳаёлинг бирла улфат тутмишам бордур манга
Коса пур зонуйи фикр ойинаи гетинамо.
Эй кўнгил, кўрмай десанг бегоналиқ атворини
Келса қўлдин хўбрулар бирла бўлма ошно.
Ҳажрдин ғам базмида қон ютганимни шарҳин эт
Тушса гар ул гул ҳаримига гузоринг, эй сабо.
Ҳазрати султон Умарга ифтихор айлар Вазир
Адл нури арсаи олам аро эрди зиё.
* * *
Солди бошима савдо хатти анбар афшонлар
Қилди кўнглим ошифта турраси паришонлар.
Нафси дини исломий бир боқишда олдилар
Сурмали кўзи жаллод бўйла моҳи тобонлар.
Ҳажр шоми кўнглимда холу зулфи савдоси
Шодлиқ канор истаб келди яхши меҳмонлар.
Ул гўзал тағофилдин боқмади асириға
Бўлди сели ашкимдин олам ичра тўфонлар.
Чеккали майи ишрат бермади даме фурсат
Кетди ройигон элдин хайф яхши давронлар.
Сайри гулшану гулни найлайин висолисиз
Дўзахи муқаррардур ёрсиз гулистонлар.
Ҳусни кишвари шоҳи боқмади Вазирига
Ғуссалар ютуб эмди ўлдим, эй мусулмонлар.