Пошшохожа, Пошшохўжа Абдулваҳобхожа ўғли, Хожа (1480, Нисо — 1547, Бухоро) — шоир, давлат арбоби ва йирик уламо. Отаси — Абдулваҳобхожа Сулаймонхожа ўғли ўз даврининг йирик тасаввуф шайхи ва шоири бўлган. Пошшохожа Нисо ва Марв мадрасаларида таҳсил олган.
Муҳаммад Шайбонийхон қозоқ хонлари устига қилинган ҳарбий юришдан қайтаётганда Нисода тўхтаб, Пошшохожани Дурун вилоятига ҳоким қилиб тайинлайди (1508 йил). 1510 йили Пошшохожа Нисонинг янги ҳокими Муҳаммад Солиҳ билан биргаликда Марв жангига етиб келган. Шайбонийхон ўлимидан сўнг дастлаб Самарқанд, сўнгра Бухорога келиб яшаган. Шайбонийлардан Муҳаммад Темур Султон ва Кўчкунчихон хизматларида бўлиб (1511—14), Кармана ҳокими Жонибек Султон ҳукуматида жумлат ул-мулк, садрлик лавозимларида ишлаган (1515—16). Бухоро хони Убайдуллахон Ҳиротни фатҳ этгач (1529 йил), у садрликдан шайхулисломлик даражасига кўтарилган. Кейинчалик Балх ҳокими Кистан Қаро Султон (1544 йили вафот этган) ҳузурида садрлик ва шайхулислом вазифасида фаолият кўрсатган (1534—43). Пошшохожа 1543 йилда ўз вазифасидан воз кечиб, Бухорога қайтади ва бадиий ижод билан шуғулланади.
Пошшохожа наср ва назмда адабий асарлар яратган. Муҳаммад «Хожа» тахаллуси билан ижод қилган. У Шайбонийхоннинг ўғли Темур Султонга атаб «Мифтоҳ ул-адл» («Адолат калити», 1508—10), Кистан Қаро Султонга бағишлаб «Гулзор» (1538) каби асарлар ёзган. Бу асарларда ахлоқий-дидактик хусусиятга эга бўлган фикрларни шарҳлаш учун машҳур подшоҳлар ҳақидаги турли ҳикоят ва масаллар келтирилган. Уларда давлатни бошқариш, раият билан муносабат масалалари, инсофли ва адолатли подшоҳ образи тасвирланган.
Пошшохожа рубоий, ғазал, қитьа жанрларида ҳам ижод қилган. Жонибек Султонга атаб «Мақсад ул-атвор» (1516—20) достонини ёзган. Ўзбек ва форс тилларида тартиб берган девони бизгача етиб келмаган. Пошшохожанинг ўғли Ҳасанхожа Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» («Дўстлар ёдномаси») тазкирасида ёзилишича, Пошшохожанинг туркий газалларига Бобур юқори баҳо берган.
Пошшохожа Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ёнида дафн этилган. Унинг «Гулзор» ва «Мифтоҳ ул-адл» асарлари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти ва Санкт-Петербург Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. Асарлари ўзбек тилида нашр қилинган.
Манзура Давлатова.
ҚИТЪАЛАР
Раият эрур мевалик яғоч,
Сув берсанг анга, мева берур санга.
Солур мевасину бўлур барг рез,
Хазон елидек қилса анга жафо.
* * *
Ойнинг ҳар нечаким зоти касифу тийрадур,
Меҳр агар анга назар солса бўлур бадри мунир.
Заррадек жисмимга ул хуршидваш солса назар,
Заррадек жисмим бўлур хуршид янглиғ бе назир.
* * *
Ҳар неча бўлса тикан мужиби ташвишу зарар,
Гул била бирга узуб бошқа тикарлар ани бот.
Гарчи тол шохчасидин мева намудор ўлмас,
Чун набот ила қўшулса бўлур ул доғи набот.
* * *
Нечаким қадру шараф топти жаҳонда жоми жам,
Бўлур ул жоми сипеҳр оллида бешак сарнагун
Қайдаким чибчуқ малаҳни кўрса бўлур шоҳбоз,
Лек шаҳбоз оллида бордур малаҳдин ҳам забун.
* * *
Ой десам юз қатла ойдин яхшироқ юзи анинг,
Шаккар илан шаҳддин ширин эрур сўзи анинг.
Пир назарда душмани бадхоҳни айлар мутиъ,
Ишваю ноз ила гар боқса қаро кўзи анинг.
РУБОИЙЛАР
Норунж сўйи базм ичида мул бўлмас,
Ҳар шўра ниҳол қобили гул бўлмас.
Юз минг йил агар фароғ ила тутса мақом,
Ҳаргиз чаман ичра зоғ булбул бўлмас.
* * *
Сойилдин эвурма юз, дахи иҳсон қил,
Дардига табиблар каби дармон қил.
Олам аро ҳарна мушкиле тушса санга
Лутф айлаю мушкил ишларни осон қил.
МАСНАВИЙ
Кимки санинг айбингни айтур санга,
Шафқат ила лутфу карам қил анга.
Дўстунг улдур, ани тахқиқ бил,
Ҳарна деса, сўзини тасдиқ қил.
Улки демас ҳак сўзину яширур,
Макру ҳиял бирла қошингда юрур….
Қилма анга марҳамату илтифот,
Ким йўқ анинг ҳеч ишида сабот.
Рост сўз ар табъинга келса ёмон,
Дема ёмонки, эрур ул нўши жон.
Бу оламдин вафойи кўрмадим ҳеч,
Тирикликдин сафойи кўрмадим ҳеч.
Чу фонийдур бу гардуни мудаввар,
Ки бўлғусидур охир олам абтар.
Бу дамким, бордур умримда боқий,
Бўлой дедим бу базм, аҳлина соқий.
Қилиб тартиб бир неча ҳикоят,
Ҳикоят аҳлидин айлай ривоят.
Ва гар яхши, ёмон ҳам бўлса боре,
Ки биздин сўнгра бўлғой ёдгоре.
«МАҚСАДУЛ-АТВОР»ДАН НАМУНАЛАР
НАСИҲАТНОМА
Мустамеъ ўл, ҳар нафас панд ол,
Панду насиҳатни қулоқунгға сол.
Дин тиласанг даҳрда давлат била,
Кўнглунгни шод айла насиҳат била.
Кимки олур панду насиҳат сўзин,
Жаннати аъло аро солур ўзин.
Панду насиҳат била қилғин сулук,
Хоҳи фақир ўлғилу хоҳи мулук…
Қўйма кўнгул ичра ҳавою ҳавас,
Ҳақ ишидин бўлма жудо бир нафас.
Беҳудалар мажлисида турмағил,
Фоидасиз сўзда нафас урмағил.
Парвариши нафс этибон ема ош,
Нафс тилар ошға индурма бош.
Ҳарнаки ҳақ берса, ризо бўл анга,
Токи худо лутфлар этгой санга.
Мол тиламангким, йўқ анда вафо,
Мол тилаганларга тегар кўп жафо.
Фисқу фужур аҳли била бўлма ёр,
Осию жофий ила тутма қарор.
Яхши кишилар била ҳамроз бўл,
Ичкучилар суҳбатида оз бўл.
Илму адаб бирла бўлу тоат эт,
Тоати ҳақни ўзингга одат эт.
Ўз гуноҳингни ёд этиб, тавба қил,
Бандасан, ўзунгни гуноҳкор бил.
Олиму зоҳид била бўл ҳамнишин,
Фосиқу нодонға ўтурма яқин.
Киши ёмон бўлса керак ёри хуб
Ким, бўлур оз кунда онинг бори хуб.
Файз тобор яхши кишидин киши,
Давлат ила ўлғусидур ҳар ишн…
Нечакнм, олам ичида шоҳсан,
Шоҳлиқ атворидин огоҳсан.
Давлат эрур адл ила есанг ош,
Вой, агар зулм ила қилсанг маош.
* * *
Отинг эрур Жонибек, эй шаҳриёр,
Хон ила хоқонсану ҳам шаҳриёр.
Толеингга бахт мутобиқ эрур,
Давлатингга тахт мувофпқ эрур.
Донишу ақлингда топилмас қусур,
Ҳашмати мулкунгда кўрунмас футур
Ҳақ санга кўрсатди иноят йўлин,
Топдинг онинг бирла хилофат йўлин.
Сидқ ила дин ишиии бот айлагил,
Дин йўлин очмоққа субот айлагил.
Қани шнжоатда санингдек яна,
Адлу саховатда сашшгдек кна?
Олғилу илкингга қиличингни тез,
Душман аросида қўпар рустахез.
Адлу хилофат ишида доим ўл,
Тоат учун ҳақ қошида қоим ўл.
Шукрки, олам ичида шоҳсан,
Арши хилофат уза ҳам моҳсан.
Бор бу кун бандада бир арзи ҳол,
Арз қилай гар санга бўлмас малол.
Тинглаки, дин нусрати бу сўздадур,
Икки жаҳон давлати бу сўздадур.
Эмди жаҳон ичра сағиру кибор,
Тортатурурлар санга кўп интизор.
Зулму ситам динни хароб айлади,
Ғам ўти жонларни кабоб айлади…
Қолмади дин аҳлида бир хонадон,
Зулм била тўлди тамоми жаҳон.
Ер юзини тутти залолат бу дам,
Элга керак бўлди адолат бу дам,
Лутф ила дин очқоли азм айлағил,
Сидқ ила бу азмни жазм айлағил.
Зулму ситам тушди бу олам аро,
Онинг учун арз қилурман санго.
Лутф қилу сўзима солғил қулоқ,
То санга раҳматдин очилғай булоқ.
Бандага сену, мену пок эътиқод,
Дунё учун динни юборма ба бод.
Элдин агар чиқди эса хонумон,
Шукрки, дин манда эрур бу замон.
Дунё учун қўймадим исломни,
Қўймадим ўзумга бу бадномни.
Дин тилабон ую элимни йиқиб,
Санга етишдим ватанимдин чиқиб.
Додима етгилки, бу кун додхоҳ —
Мен мену сенсен бу жаҳон ичра шоҳ.
Адл юзидин манга бергил жавоб,
Ким санга бу ишда эрур кўп савоб.
Куфру залолат элини дафъ қил,
Халқдин ул қавмни бот рафъ қил.
Кимки ғазот этса жаҳонни олур,
Уқбода ҳам боғи жинонни олур.
Берма бу савдони илкингдин равон,
Эмдики, бордур бу танинг ичра жон.
Ушбу тирикликни ғанимат тутинг,
Яхши кишилар била суҳбат тутинг.
Бекларингиз била кенгош этинг,
Дин ишини даҳр аро фош этинг.
Неча замон эрдики, шайбон аро,
Юрур эдим хон ила султон аро.
Истар эдим бир шаҳи соҳибқирон,
Икки кўзум тўрт бўлуб ҳар қаён.
Кўрдум эса давлату дин сенда бор,
Хонлиқ учун фарру жабин сенда бор.
Салтанат асбоби эрур санда жамъ,
Шаҳрлар арбоби эрур санда жамъ.
Неча сифат бор, эй шаҳриёр,
Ҳар кишида бўлса бу, хонлиқ тобор.
Бири бу, одилсану пок эътиқод,
Шоҳки, адл этти топар бот мурод.
Бири баҳодурлиқ зрур, бил они,
Яхши сифатдур бу скфат, қил они…
Илмға ҳар кишики ҳурмат тутар,
Тенгри таоло онга ҳурмат тутар.
Бири бу — кўнглунгда басе дард бор,
Дийдаи гирёну рухи зард бор.
Ушбу сифат айни саодат эрур,
Балки мақомоти каромат эрур.
Ҳимматингизни тутинг энди баланд,
Дўстға кўз бўлсуну, душманга банд.
Лек шайбон ппнда сансан чироғ,
Балки жаҳон ичида сансан чироғ.
Даҳрни равшан қилакўр адл ила,
Мулкни гулшан қилакўр адл ила.
Адлу саховат била бўлсанг мудом,
Мулк бўлур фатҳ санга вассалом.
Хожаи бечораға солғил назар,
Ким, назарингдин бўлур ул мўътабар.
Бор ғарнбу ватанидпн йироқ,
Тортатурур меҳнату дардн фироқ.
Айласангонп сўзи бнрла амал,
Мулк аро бўлмағусидур халал.
Сўзни дедим эмди дуо айлайин,
Санга дуо субҳу масо айлайин.
Бориб икки дунёда бўл комрон,
Тахти хилофат уза тур жовидон.
БУ КИТОБ НАЗМИНИНГ САБАБИ
Менки, бу хидмат учун этдим шурўъ,
Ой каби сўз буржида қилдим тулўъ.
Нур бериб даҳр дурахшон манго,
Раҳбари бу фанда Низомий эди,
Қилди бу нусха сўзин осон манго.
Пир онга Хисраву Жомий эди.
Ҳотифий эрди бири ул қавмдин,
Бири Навоий эди билгил яқин.
Андаки тартиби калом эттилар,
Ҳар бири бир «Хамса» тамом эттилар.
Манга етушганда бу иш навбати,
Бўлди манга борисининг ҳиммати.
Ҳиммат алардин тилаб ихлос ила,
Ом ила сўзлашдиму ҳам хос ила.
Ҳақ назари бўлди чу_раҳбар манго,
Бўлди бу тартиб муяссар манго.
Сидқ ила бердим эса тартиб анга,
Бир шаҳидин бор эди тақриб анга.
Шоҳи жаҳон эрдию султони дин,
Мафхари дин эрдию аҳли яқин.
Жонибек эрди, шоҳи диндур оти,
Шоҳлар аро сарвар эди бароти.
Базми шижоат ародур номдор,
Мулки шижоат ародур шаҳриёв.
Лутф ила зҳсон эди доим иши,
Кечар эди хайр ила ёзў қиши.
Хидмат этар эрдим онга дин учун,
Юрур эдим қошида талқин учун.
Неча сифат кўрдум ўшал шоҳда,
Ким бори мақбул эди даргоҳда.
Дедим, онинг васф этай авсофини,
Шафқату эҳсон ила алтофини.
Даҳрда машҳури жаҳон бўлғон ул,
Кун каби оламда аён бўлғон ул.
Назм хаёлим аро қилғач гузар,
«Маҳзани асрор»ға қилдим назар.
Бор эди бир неча мақола анга,
Ким дами ғайб эрди ҳавола анга.
Кўрдум онинг ичида асрори ҳақ,
Файзу тажалли била анвори ҳақ.
Менки мақолат ила туздум калом,
Бу шаҳи дин васфида қилдим тамом.
Бердим онинг васфиға тартиб они,
Қилдим онинг отиға тақриб они.
Чун бу шаҳ атворини қилдим баён,
Яхшилиғ авсофини қилдим аён.
«Мақсадул-атвор» қўюб отини,
Шуҳраи шаҳр этдим онинг зотини.
Йўқ эди ман хастада онча мажол
Ким, мунга кўп қилғай эдим иштиғол.
Кундуз эди шоҳга хидмат ишим,
Ўтар эди қошида ёзу қишим.
Кечада бўлса эди бедорлиқ,
Айлар эдим тангрига кўп зорлиқ…
Манда агар бор эди ашғол кўп,
Шукрки, йўқ эрди манго мол кўп.
Дунё илан йўқ эди бир зарра завқ,
Мол ила ҳам йўқ эди ҳеч завқу шавқ…
Адлға саъй айлар эрдим шоҳни,
Ёрий қилиб ўзума оллоҳни.
Шоҳ доғи адлға мойил эди,
Сидқ ила ҳақ зикриға қойил эди.
Ҳақ сўзин айлар эди мандин қабул,
Бўлмас эди ҳеч бу сўздин малул.
Хожа дуо айлар эди ҳар замон,
Ким, бу жаҳоншоҳни тутғил амон
Ёраб, они икки жаҳон шоҳи қил,
Адлу сахо рифъатининг моҳи қил.
Фарзанди азизу дилбанд, мир Абдуссалом Хожанинг насиҳати бобида
Эйки азизим, доғи фарзандсан,
Ҳам манга фарзанд, жигарбандсан.
Танда ҳузуримсану кўзумда нур,
Кўнглум аро жонсану жонда сурур.
Халқ аросида, аё некном,
Отинг эрур бил они Абдуссалом.
Чунким отинг яхши эрур халқ аро,
Яхши бўл ўзинг доғи баҳри худо.
Илм ўқиб хайру салоҳ истагил,
Сидқ ила ҳар шому сабоҳ истагил…
Кўнглунг аро қўйма ҳавою ҳавас,
Ким бу ҳаваслар боридур хору хас.
Ондаки бетажрибаю тифл эдинг,
Ҳарна келур кўнглунгга қилур эдинг,
Эмдики, болиғ сану ҳам ҳушманд,
Бўлса керак бори сўзунг ваъзу панд.
Аслинг эди олиму фозил, бали,-
Муршиди комил доғи шайху вали.
Доим алар тавфи билан қил маош,
Айлама ул тавр ила ўзунгни фош.
Даҳрда бир зарра вафо истама,
Зийнату зебода сафо истама.
Кўзунгга гар яхши кўрунур жаҳон,
Яхши кўрунур, вале бордур зиён.
Эмди ямон яхшини фарқ айлагил,
Тарки риё, ҳийлаю зарқ айлагил.
Рост айтмоқликни қил энди шиор,
Ростғ.а ёр ўлғусидур бирубор.
Рост дею рост иш эт ҳар замон,
Ёлғон айтмоқликда топарсан зиён.
Рост йўл илан юрғилу ҳам рост бўл,
Итмас агар топса киши рост йўл.
Ёлғон айтмакни шиор айлама,
Ким деса ёлғон они ёр айлама.
Қалб киши сўзига солма қулоқ,
Кимки деса рост онинг сори боқ.
Фисқу фужур ила ўтурма даме,
Бўлма риё мажлисининг ҳамдами.
Оқилу доно била бўл ҳамнишин,
Фозилу комилға ўтирғил яқин.
Жоҳилу нодон ила ёр ўлмағил,
Онлар учун эл аро хор ўлмағил.
Ҳақ иш учун мансабу жоҳ истама,
Хидмат учун қайсару шоҳ истама…
Тоат эту маҳрами даргоҳ бўл,
Фақр йўлида юру ҳам шоҳ бўл.
Ол бу насиҳатни мани зордин,
Хожаи маҳзуну дилафгордин.
Гар бу насиҳат била қилсанг маош,
Бўлғусисан яхши сифат бирла фош…
ИККИНЧИ МАҚОЛА
Султони соҳибжоҳ адолат била салтанат саройин ободу саодат била мазлумлар хотирин шод қилури бобида
Бу шоҳи давронки, улусхонидур,
Дин ила ислом элининг жонидур.
Гарчи бурун бор эди султон оти,
Эмди мамоликда эрур хон оти.
Хон агар ул бўлса жаҳон амн ўлур,
Адл била аҳли замон амн ўлур…
Қайдаки бир очу ғарибни кўрар,
Шафқат ила ҳолини ҳардам сўрар.
Оч агар ўлса берадур нон анга,
Бўлса совуқ тўн қилур эҳсон анга.
Кўрдики, ҳар қайда ётурки заиф,
Ё ғами айёмдин ўлғон наҳиф —
Ширау шарбат берур айлар даво,
Топғуча ул хастаи мискин шифо.
Кўрдики, туғён қилибон фироқ,
Солди бировни ватанидан йироқ.
Ул киши бирланки навозиш қилур.
Ким ватанидин муни яхши билур,
Қайдакй қул топти эса шод этар,
Қилмас они бандаю озод этар.
Кўрди эса хаста, етиму фақир,
Ёки тушубдур ситам илан асир.
Қилур анга ҳар нафаси лутф хос.
Айлар апи зулму ситамдин халос.
Қайдаки мазлум келиб дод этар,
Адл ила сўруб они дилшод этар.
Кўнглини адл ила қилур шодмон,
Берур онга лутф ила ҳукму нишон,
Кимки раият ҳақиға зулм этар,
Етгач они арзиға боши кетар.
Адли жаҳон ичида андоқ турур
Ким, бўрй қўй бирла бирикиб юрур.
Адл нишони била тўлди жаҳон,
Йўқ ситаму зулмдин асло нишон.
Тутди жаҳоқ ичини чун рои адл,
Айлагил, эй дўст, тамошои адл.
Адлда бемисли жаҳондур бу хон,
Балки Сулаймони замондур бу хон.
Чунким эрур адл иши одат анга,
Фарз эрур қилмоқ итоат анга.
Зоти онинг мажмуи эҳсон эрур,
Кўнгли тўла нур ила имон эрур.
Шоҳ бу навъ ўлса ғанимат ўлур,
Элга саодат била давлат ўлур.
Кимки онинг давлатиға шукр этар,
Мақсудиға бегумон охир етар.
ТАМСИЛ
Одил эрур даҳрда Нўширавон,
Адли ила тузулиб эрди жаҳон.
Мулки адолат ила маъмур эди,
Халқ онинг даврида масрур эди.
Зулму ситам чун ўзи қилмас эди,
Ҳеч киши зулмни билмас эди.
Гар десалар, зулм деган ҳам бўлур,
Дерлар эди, зулм не турлук турур?
Зулму ситам йўқ эди ул даврда,
Халқ бори тўқ эди ул даврда.
Бир кун ўшал даврда Нўширавон,
Дедики, мулкумни қилай имтиҳон
Ким, бу мамолик тузулибму экан,
Ё ситам ила бузулибму экан.
Хаста қилиб ўзини ётди равон,
Они сўраб келди тамоми жаҳон.
Деди, мани хасталиғимға даво,
Бир нима вор ўлса топарман шифо.
Халқ дедиларки, аё шаҳриёр,
Ҳар на десанг мамлакатинг ичра бор.
Жондан эмас нима азизроқ билинг,
Они равон сизга фидо айлалинг.
Кимки шоҳи одил учун жон фидо
Айласа бўлур бори ондин ризо.
Кел, дегил, ул нима эрур ким санго,
Топсоқ ўлур бу маразингға даво.
Шоҳ деди:— Қўпингу ҳар ён чопинг,
Менинг учун эски иморат топинг.
Яхши тафаҳҳус қилибон кўз солиб,
Келтурунг ондин манго бир хишт олиб.
Келсангиз олиб манго бир хиштни,
Дафъ қилай бу марази зиштни.
Қўптилар ул қавм нишонлар олиб,
Мамлакати ичра сўроғлар солиб.
Кимки бу дам эски иморат топар,
Шоҳнинг олдида риоят топар.
Ушбу ҳикоятни эшитгач равон,
Чиқтилар атрофға халқи жаҳон.
Эски иморат тилабон бордилар,
Мамлакат атрофини ахтордилар.
Нечаким оламни сўруб кетдилар,
Мамлакат ичида сўроғ этдилар.
Топмадилар эски иморатни ҳеч,
Ҳар нечаким истадилар зрта кеч…
Эски иморат сўрубон ҳар қаён,
Бўлғулар эрди бу жамоат равон.
Бойқуш ўшал дамда келиб додлар,
Айлар эди дод ила фарёдлар
— Ким, бу шаҳаншоҳи жаҳон адлидин,
Бизга бўлубдур сйтам эмди яқин.
Даҳрда вайрона топилмас аён,
Айласанг онинг ичида ошъён.
Манзилимиз эски иморат бўлур,
Бўлмаса ул бизга агар зулм эрур.
Барча фароғатда эрур бу замон,
Бизга бўлубтур бу замонда зиён.
Эл тилаги шаҳрда ҳам хонадур,
Бизга кераклик нима вайронадур.
Хишт тилагонлар бори ҳайрон бориб,
Топмай они келиб эдилар ҳориб.
Чунки шоҳ олига келиб айдилар,
Шоҳга бойқуш сўзин ҳам айдилар.
Ким бу замон, эй шоҳи фархундафол
Адл сариринда санга йўқ мисол.
Адлинг ила ўйла жаҳон шод эрур,
Ким бори вайроналар обод эрур.
Ҳар сори бордуқ эса бир мўътабар,
Йўқ эди вайронадин асло асар.
Айлади бойқуш келибон зорлиғ:
— Ким кўрадурмиз ситаму хорлиғ.
Барча бу шоҳ давридадур шодмон,
Биз каби йўқдур яна бехонумон.
Бойқуши бечора қилиб изтироб,
Эски иморат учун эрур хароб.
Бу сўзни эшитдию Нўширавон,
Шукр қилиб саждага борди равон.
Элга дедиким, манга бордур мараз,
Дедим эса, бор эди андин ғараз.
Ким кўрай ободмудур мамлакат,
Адлим ила шодмудур мамлакат.
Эмдики мулким тузулибдур бу дам,
Шукри манго вожиб эрур дам-бадам
Адлини қилди эса Нўширавон,
Бўлди онинг даврида мулк ободон.
Адл била топди эса ихтисос,
Бўлди кўрунг дўзах ўтидин халос.
МАВЪИЗА
Эмдики, сан шоҳи замонсан бу кун,
Тахти хилофат уза хонсан бу кун.
Шоҳлар аро отинг эрур Жонибек,
Ҳашматинг эрур бори Жамшиддек.
Адл китобидин эмди ол варақ,
Токи Нўширвон кўруб олғай сабақ,
Келса раияти онинг додиға,
Етди раият доди фарёдиға.
Кўрма раиятга ситамни раво,
Токи етишгай санга ҳақдин сазо.
Ғамзаданинг хотирини шод қил,
Зулму ситам бандидан озод қил.
Айласанг ушбу сифат ила маош,
Яхши отинг бўлғуси даҳр ичра фош.
Аҳли жаҳон фоида олғусидур,
Яхши отинг даҳр аро қолғусидур.
Келса эшигингга фақиру ғариб,
Бер онга хони карамингдин насиб.
Санга бўлур даҳрда олам мутеъ,
Инс ила жинс, оламу одам мутеъ.
УЧИНЧИ МАҚОЛА
Султони некухоҳ саховат била мухтожларға иноят қилиб, беморларға шафқат бирла илож қилури бобида
ТАМСИЛ
Улки сахо мулкида манзур эди,
Ҳотами Той эрдию машҳур эди.
Олди мамоликни саховат била,
Қилди саховатни саодат била.
Берур эди ҳар кишнга молни,
Халқиға билдируб эди ҳолни.
Топиб эди шаҳрда шуҳрат басе,
Шуҳрат ила давлату нусрат басе.
Бор эди ул даврда бир подшоҳ
Ки, бор эди хизматида кўп сипоҳ.
Халқ гаҳи васф қилиб ўзини,
Дерлар эди Ҳотами Той сўзини
Ким, бу жаҳон ичра йўқ андоқ яна,
Аҳли замон ичра йўқ андоқ яна.
Ҳар кишидин молин аямас турур,
Ҳеч кишидин ҳам нима олмас турур.
Шоҳ деди:— Бас, они синорман бу кун,
Яхши оти бор, тилорман бу кун.
Ондоқ от эмишки юруб эрта-кеч,
Ормос эмиш ушбу жаҳон ичра ҳеч.
Шакли латофатда эмиш чун буроқ,
Асли эмиш қашқа, уч оёқи оқ.
Дилбари жони деса, бўлур эмиш,
Дулдули соний деса, бўлур эмиш.
Ел била ўзини тенг этмас эмиш,
Ел онинг гардиғаки етмас эмиш.
Берса ул отин манга Ҳотам равон,
Сарф қилай анга керак бўлса жон.
Ганжу хазойинни не деб айтойин,
Мулки Мадойинни не деб айтойин.
Онда билурманки эрур Ҳотам ул,
Бори сахо юзукида хотам ул.
Элчи юборди от учун ул замон
Ким, манга Ҳотам они берсун равон.
Элчи равон ўлди кириб йўлға бот,
Тилар учун Ҳотами Тойдин ул от.
Борди сўруб Ҳотам уйин ул киши,
Топти юруб Ҳотам уйин ул киши.
Охшом эди онда етишгон замон,
Топти хабар Ҳотами Тойдин равон.
Уйга тушуриб, они ҳурмат тутуб,
Жонию кўнгли била иззат тутуб.
Уй била қўй топмади, чун эрди тун,
Сўйди ўшал отни>бу меҳмон учун.
Пишурибон олдиға тортти равон,
Еюр эди отнинг этин меҳмон.
Дедиким:— Эй Ҳотами олий мақом,
Бир иш учун санга келибмен бу шом
Санда бир от бор дебон, шоҳи дин
Эшитиб эрмиш они билгил яқин.
Мени юборибдур ўшал от учун,
Онинг учун санга келибман бу тун.
Берсанг ўшал отни, ул шоҳ санго,
Айлар илкиндаги молини фидо.
Ҳотам эшитти эса элчи сўзин,
Солди ғаму қайғуға ул дам ўзин.
Дедики:— Кеч келдинг эса ўю қўй
Топмадиму, дедим, ўшал отни сўй
Ким, кеча оч ётса, бу элчийи шоҳ,
Бори ишим бўлғусидурким табоҳ
Ким, манго десанг эди келган замон
Берур эдим санга ул отни равон.
Чун санго ман сўйдум ул отни яқин,
Не деюб аяғай эдим ул шоҳдин.
Ушбу (эт) ул отнинг этидур, билинг
Мунга недур чора таомил қилинг.
Элчи бу сўзни эшитиб бўлди лол,
Қолмади сўз деголи онга мажол.
Турди басе бесару сомон бўлуб,
Тушди ғаму фикрга ҳайрон бўлуб.
Деди:— Сени дерлар эди номдор,
Кўрдум эса ман сани юз онча бор.
Бу не саховату не ҳиммат турур,
Бу не карам, бу не мурувват турур.
Элчи қўпуб отланубон ул замон,
Элтти онинг васфини шоҳга равон.
Ҳотам агар куфр ила топти ҳаёт,
Топти саховат била охир мамот.
Чунки саховат била бўлди мудом,
Ҳақ анга дўзах ўтин этди ҳаром.
Тузди саховат бйлан авсофини,
Қилди ватан водийи аърофинн.
БЕШИНЧИ МАҚОЛА
Султони-олий даргоҳ уламо салоҳиятин ғанимат билиб, илму шариат бирла амал қилиб, фазл аҳлиға нузул бўлғони бобида.
Бор бу султони мулук иқтидор;
Илму амал аҳлиға сидқ ила ёр.
Толиби илму амал эрур мудом,
Олиму фозил биладур субҳу шом.
Жамъ қилиб флзлу камол аҳлини,
Ёр қилур ўзига ҳол аҳлини.
Кимники дин илмида комил билур,
Кўнгли била анга итоат қилур.
Суҳбатида доим ўқилар калом,
Мажлисида илм сўзидур мудом.
Ҳашмат ила фандаки, девон тутар,
Қошига тангри сўзи доим ўтар.
Дину илм аҳлиға мойил эрур,
Толиби арбоби фазойил эрур.
Базми ўтар аҳли шариат била,
Маъвизау панду насиҳат била.
Қайдаки, илм аҳлини кўрди, равон —
Қилди они сидқ уйига меҳмон.
Лутф кўп айлаб анга иззат тутар,
Дам-бадам онинг била суҳбат тутар.
Илм сори бор анга чун эҳтиёж,
Онинг учун илмға ул дам ривож.
Фазлу камол аҳли била ёрдур,
Илму ҳунар аҳлиға ғамхордур.
Мунча кибор теграсида номдор,
Олиму фозилда эрур ихтиёр.
Ёр бўлуб лашкари ҳилм аҳлиға,
Роғиб эрурлар бори илм аҳлиға.
Аҳл ила авлодиға илм ўргатур,
Яхши маош этгали ҳилм ўргатур.
Фозил эрур борики шаҳзодлар,
Меҳнати айёмдин озодлар.
Хатлари чиқғунча лабиндин мудом,
Қошлари бор эди хатти калом.
Уқуб алиф ҳарфиниким билдилар,
Рост бўлур адл ишинқилдилар.
Чиқти эса, оғзидағи тишлари,
Син ўқимоқ эрди мудом ишлари.
Тахта ўқуб бошладилар эрса сўз,
Солмадилар жабборидин ўзга кўз…
Илму амал аҳлиға роғиб бари,
Охират аҳлиға мусоҳиб бари…
УЧИНЧИ ТАНБЕҲ
Ҳилмни илм маош қилиб, сабру таҳаммулда ўзин фош қилиб, ғазабдин андеша ва сабрни пеша қилур бобида.
Эйки, санга берди худои карим,
Мансабу давлат била нозу наим.
Қилмади қаҳр у санга қилди карам,
Берди санга хайли сипоҳу ҳашам.
Берди санга салтанату эҳтиром,
Қилди санга ҳурмату таъзими том.
Ҳилмни ўз тавринга ёр айлагил,
Сабру таҳаммулни шиор айлагил.
Бўлса ғазаб баҳри агар мавжхез,
Сабр кемаси била кир онга тез.
Сабр тошидин анга сол лангари,
Токи они чиқормасун сарсари.
Тушса керак хотиринг ичра яқин,
Маънии валлоҳ маасобирин.
Ҳар кишиким сабр ила бўлса мудом,
Тангри онинг бирла бўлур субҳу шом.
Қаҳру ғазаб хоссаи шайтон эрур,
Ҳилм писандидаи раҳмон эрур.
Қилма ғ§забни ошуқуб элга бот
Ким, санга ул келтурур охир уёт.
Қаҳр ила мазлумни ўлтур дема,
Ўлди эса сўнгра пушаймон ема.
Минма ғазаб отиға, эй шаҳсувор
Ким, енгилиб юрушин охир туёр.
Қаҳр ўтидин тушса жаҳонга шарар,
Ёнар онинг шуъласидин хушку тар.
Қаҳр келур дамда кетар ақл тез,
Қаҳр солур халқ аро рустахез.
Қаҳру ғазаб тутса дам ичра қарор,
Қолмас ўшал дам кишига ихтиёр.
Ул нимаким ақлни зойил қилур,
Хайр иши демаким андин келур.
Ақлдур ул ким билур оллоҳни,
Ақл гадо бирла тонур шоҳни.
Дод тилай келса қошингға фақир,
Лутф қилиб бўлғил анга дастгир.
Қаҳр ила ўлтурсанг они ногаҳон,
Қирмагусидур яна жисмиға жон.
Яна онингдек киши бўғанча бил,
Ўтгусидур ҳам яна бил қирқ йил.
Сабр ила ҳар қарнда бир эр етар,
Яхши эмас улким анга қасд этар.
Гар кишида бўлса хатоу гуноҳ,
Рост сўруб, адл ила қилғил нигоҳ.
Бўйнуға қўюб гунаҳин ул замон,
Айласанг анга ғазаб ўлмас зиён.
Ҳилм била айла жаҳонда маош
Ким, қилур ул иш сани оламға фош.
Қаҳр ўти бўлса кўнгилда аён,
Ҳилм суйидин они сўндур равон.
Сан ҳам они ўзунгга айла шиор
Ким, бу сифат бори ёронларда бор.
Сабр ила маҳрами даргоҳ бўл,
Маснади сабр узра ўтур, шоҳ бўл.
Сабр шаробидин ичиб дам-бадам,
Айла жаҳон аҳлиға лутфу карам.
Зойиқаи сабрға побаст бўл,
Ёраб, онинг нашъасидин маст бўл.
ЕТТИНЧИ ТАНБЕҲ
Ишқ мақомида собитқадам ва маҳбуб талабида адам бўлуб, қарори ҳақ била анвори дақойиқни мушоҳида қилур бобида.
Эй равиши ишқда собитқадам,
Ишқсиз урма бу жаҳон ичра дам.
Ишқ ҳақиқатдур онинг бирла бўл,
Бошлағил онинг сори сидқ ила йўл.
Ишқи шариатға бериб интизом,
Тутди тариқат равишида мақом.
Нури басар, дидаи жон ишқдур,
Ҳосили тан, руҳи равон ишқдур…
Ишқ Зулайхони этиб бебасар,
Юсуфи Мисриға эди жилвагар.
Ишқки, Лайли юзида қилди ноз,
Тўкти онинг олдида Мажнун ниёз.
Ишқ бўлиб меваи Ширин мазоқ,
Айлади Фарҳодни ғам ичра тоқ.
Ишқ бўлиб Мусои Умронға барқ,
Қилди мажоз бирла ҳақиқатни фарқ
Ишқ фалак узра чиқоруб хуруш,
Баҳрға ул берди хуруш ила жўш.
Ишқ чаман ичра бўлуб тоза гул,
Булбули шайдоға ул ичурди мул.
Ишқки, оламда очар боғлар,
Лола қўяр кўкси уза доғлар.
Ишқ раёҳинни солиб зикрга,
Солди бинафшани ғами фикрга.
Ишқ қизил гул юзин айлаб қизил,
Берди фасоҳат била^авсанға тил.
Ишқ хазон киби солиб рустахез,
Боғ ила бўстонда қилур баргрез.
Ишқ чаманда бўлубон хунфишон,
Ғунчанинг ичини қилур тўла қон.
Ишқни айлаб бўлубон ҳамнафас,
Айлади дилдор висолин ҳавас.
Ишқки, чанг қоматин айлар дуто,
Бўлур онинг дардиға нағмасаро.
Ишқки, кўс устига тегурса даст,
Бўлур ўшал дамда ҳар овоз паст.
Ишқ қотида шаҳ ўлур бесарир,
Нағмаи қудрат била тортар нафир.
Ишқки, атфолни зор йиғлатур,
Ул ғам ила гоҳ қўпару гоҳ итур.
Ишқ ҳуди нағмасини соз этиб,
Жумла малойикни ҳал овоз этиб.
Солди само ичра фалак шевасин,
Юклаб анга шавқу вафо мевасин.
Кўрди эса чарх худодин нишон,
Ой ила кун чархга кирди равон.
Ҳар кишиким, ишқ анга ҳамдам эмас,
Бид ониким, ул киши одам эмас.
Ишқ била бўлмаса ҳар ким мурид,
Тутмасун ул пиридин асло умид.
Кимгаким ишқ ила назар қилди пир,
Бўлмас онинг ҳеч иши нуқсонпазир.
Ҳақни тилар кишида урфон керак,
Дидалари ишқ аро гирён керак.
Кимки қилур сидқ ила тадбири ишқ,
Керак ўшал дамда анга пири ишқ.
ТЎҚҚИЗИНЧИ ТАНБЕҲ
Дунё молидин ва фарзанд жамолидин муҳаббат олиб, меҳрни маъбуди азалийға солур… бобида.
Эйки жаҳон ичра топиб эҳтиром,
Мол ила фарзанд тиларсан тамом.
Доим они йиғмоқ учун дарду ранж,
Тортатурубсанки қилай они ганж.
Неча зиёндур санга ул молдин,
Шарҳ қилай санга бил они яқин.
Бир бу ким, ул молни йиғорда мудом,
Ранж ила меҳнат чекарсан субҳу шом.
Охир ўшал меҳнату ранжинг бари,
Ҳеч бўлур, мол кетар ҳар сари.
Бири бу ким, молни кўргач авон,
Душман ўлурлар санга халқи жаҳон.
Бириси дерким, билиб аҳволини,
Дўстлиқ айлаб тугатай молини.
Дўст бўлуб гарчи тутар эҳтиррм,
Молингни еб, ғийбатинг этар мудом.
Бириси дерким, мунга бор мунча мол,
Манда йўқ ондин тиломакка мажол.
Ёр бўлиб бир неча ўғриға шом,
Ўлтурубон молин ололинг тамом.
Бириси дерким, бу ёмон кишидур,
Ҳар на ёмонлик, мунинг ўз ишидур.
Туҳмат этар сению элга чақар,
Элга чақиб, туҳмат ўтиға йиқар.
Бириси дерким, они тутмоқ керак,
Тортиб олиб молини ютмоқ керақ.
Ҳосил: ўшал молни олай деб мудом,
Туҳмат этарлар санга ҳар субҳу шом
Ким, мол учун халқ кўзига ямон,
Кўринадурсан они бил ҳар замон.
Бир доғи авлод ила фарзанд учун,
Хайр дуосин қиласан туну кун.
Бош қўясан они тилаб ғусса еб,
Манга худованд они бергайму деб.
Эмдики бўлди эса фарзанд хуб,
Кўзунга яхши кўрунур беаюб.
Етди эса, даҳрда қувват анга,
Боғладинг ул дамда муҳаббат анга.
Бўлди анга ҳосили умринг фидо,
Бўлдунг они меҳри ила мубтало.
Они улуқ қилмоқ учун ҳар замон,
Кўздин оқиздинг эди ашки равон.
Эмдики, улғайди у фарзандлар,
Қолмади ул меҳр ила пайвандлар.
Ҳар бири саркаш ўлубон даҳр аро,
Нафси ғурур ила бўлур ошно.
Ҳарнаки кўнгли тилар они қилур,
Ўз сўзини сўзлар, ўз ишин қилур.
Ҳеч санинг сўзингга солмас қулоқ,
Сўз десанг олур илкига таёқ.
Заҳмату ранжинг бориси ҳеч бўлур,
Ҳарна қилибсан бори зоеъ бўлур.
Меҳнату дардинга бўлуб мубтало,
Бўлғусисан қобили ранжу бало.
Панду насиҳат била топмас салоҳ,
Тобеъ эрур нафсиға шому сабоҳ.
Ҳарна сўзунг нуқсу зиёндур анга,
Ҳарна қилунг душмани жондур анга.
Гарчи онинг меҳрида жонинг куяр,
Тушсанг агар илкига теринг сўяр.
Улки ямон туғди бу олам аро,
Айлар ўзин меҳнат аро мубтало.
Тинмас ўзи ҳам сени’тиндурмас ул,
Яхши сўзингга бошин индурмас ул.
Улки санинг феълинг ила тирилур,.
Ҳар на десанг жон ила хизмат қилур.
Олам аро марҳами жондур санго.
Жисминг аро руҳи равондур санго,
Феъли писандида эрур, хўйи хўб,
Йўқдур онинг таврида зарра аюб.
Фазлу камол ичра бўлўб беназир,
Ҳусну латофат ародур дилпазир. »
Бош қўюбон сидқ ила айлар намоз,
Тавба қилур доғи келтирур ниёз.
Халқ аро бордур онга ҳусни маош.
Айлар ўзин яхши сифат бирла фош.
Бўлса чу фарзанд бу авсоф ила,
Ҳақ ишида у юрса инсоф ила.
Ногоҳ агар бўл-са мараз онга ёр,
Ётса мараз тўшагида хору зор.
Дарди учун ҳар сори истаб илож,
Онда юрурсан ғамидин кунлар оч.
Онда санга кўргали ғамлар етар,
Хасталиғидин не ситамлар етар.
Ўлмасун ул дебки тилорсан даво,
Ўлса бўлурсан ғам ила мубтало.
Жонинг онинг фурқатида зор ўлур,
Кўнглунг ўшал ғамга гирифтор ўлур.
Они ўлум дардиға кўрмай раво,
Онда бўлурсан ўлуминга ризо.
Улки, ямондур худ этар кўп жафо,
Яхшисидин доғи етар минг бало.
Бўлсанг олор меҳри била пойбанд,
Топхусисан ҳақ талабида газанд.
Нечаки севсанг они айлаб мазоқ,
Тушқусисан хақ талабидан йироқ.
Ҳақдин ойириб, сани қилғон фигор,
Мол ила фарзанддур, эй номдор.
Меҳрлари жонға тушуб субҳ”у шом,
Тоат учун монеъ ўлурлар мудом.
Боғлама кўп меҳру муҳаббат анга,
Дўст эмас душмани жондур санга.
Хожаи бечораға, зй корсоз,
Бандалиғинг шавқида бергил ниёз.
Мол ила фарзандга банд этмагил,
Меҳрини бўйнумға каманд этмагил.
Солғил рнинг кўнглига меҳрингни бот,
Бергил ўшал меҳр ила анга нажот.
Меҳринг ила кўнглини масрур қил,
Жон кўзин ул меҳр ила пурнур қил.
ЎНИНЧИ ТАНБЕҲ
Сўфилар бобидаким, зоҳирларин зарқу риё бирла тузуб, ботинларин нифоқ бирла бузуб, солус хирқасиға номус обосин елга бериб, риё луқмасидин қоринларин тўц қилиб, ҳақиқатдин хабарлари йўқ бобида.
Эйки, бўлуб фақрда сўфийи соф,
Лоф арур сўзунг, ҳуруфунг газоф.
Зоҳирингни хуш қилиб ороста,
Ерда қадамни қўярсан оҳиста.
Тушса илкинга сени гар бир фақир,
Оёқинг остида қилурсан ҳақир.
Тўн енгини кенг қилодурсан мудом,
Токим онинг ичига тўлғай ҳаром.
Бош уза дасторни пур печутоб —
Боғлағанингдин санга йўқдур савоб.
Балким эрур бошинг уза бори ғам,
Уқдаи бову доғи доми ситам.
Пеш қўядурсан бу маҳалда узун,
Эл кўзига шайх кўрунмак учун.
Бердинг эса ўзингга пеш бирла зеб,
Балки бу тазвир.ила единг фиреб.
Илкингга тасбиҳни олиб мудом,
Зикр учун кўрсатасан субҳу шом,
Риштасидур мисли дарахти риё,
Доналари меваи зарқу бало.
Шонаким илкингга олиб субҳу шом,
Турфа сақолингни тарорсан мудом…
Бўйнунга доим соладурсан ридо,
Кўринасан эл кўзига муқтадо.
Бўрк тутуб учидин иблис они,
Тобе этар ўзига они сони.
Бўлди бу мисвок чу одат санго,
Басдурур ангушти шаҳодат санго.
Кўрунуб эл кўзига зоҳид мудом,
Уйга бориб тўйғуча ерсан ҳаром.
Кунки чиқар шайхсану муқтадо,
Кечада шабравсану дузду дағо.
Зарқ ила элни қилибсан мурид,
Сирри ҳақиқатдин узубсан умид.
Неча бу авсоф ила элга фиреб —
Бергасану юргусисан шубҳа еб.
Ушбу сифат бирла худодин уёл,
Зарқу риё отини соту уй ол.
Ўзни риё ўтиға кўп йиқмоғил,
Элга риё кўзи била боқмағил.
Сўфи эсанг бўлма риё бирла фош,
Қилма бу оламда бу турлук маош.
Зоҳирингга берма риё бирла зеб,
Ема риё ҳийлаларидин фиреб.
Сўфи эсанг ботининги соф қил,
Кўнглунг уйин қобили авсоф қил,
Солмоғил ул уйга риёдин палос,
Зарқ била тузмагил анда асос.
Бўлса азал жазбаси меҳмон санго,
Пок қилиб ўткар ул уйни анго.
Шоҳи азал тутса ул уйда мақом,
Ўтга ёнар зарқ ила тазвиру дом.
Иш қилакўр шоҳ ила бўл ошно,
Узни қилиб тез халоси риё.
Айла риё аҳлиға бегоналиқ,
Бўлса санго шоҳ ила ҳамхоналиқ.
Зоҳиринга қилма риоят басе,
Қилма они ўзинга одат басе.
Ботинингни оинадек айла соф,
Зоҳиринга боқма ким эрур газоф.
Сўфийи софи бўлу пок эътиқод,
Шод тут ўзунгни бу тавр ила шод.
Ҳарнаки тилинг била дерсан мудом,
Кўнгулда ҳам ул-керак, эй нек ном.
Тил била кўнглунг сўзини бир қил,
Бирлигинг атворини тадбир қил.
Сўфи иши тангрига лойиқ керак,
Тил била ҳам кўнгли мувофиқ керак.
Ҳарнаки тил бирла қилурсан баён,
Кўнглунга ҳам бўлса керак у аён.
Қилмаса тил кўнгил ила иттифоқ,
Билки будур шеваи зарқу нифоқ.
Куфрдин, эй дўст, ямондур нифоқ,
Қилди бу сўзумга жаҳон иттифоқ.
Қилма нифоқ ила жаҳонда зуҳур
Ким, бу сифат ичра кўп эрур ҳусур.
Соф керак сўфии софи сўзи,
Балки керак соф сўзи ҳам ўзи.
Кўнгли тўла нури ҳақойиқ керак,
Оғзи тўла сирри дақойиқ керак.
Нияти яхши кераку сўзи хўб,
Сўфилар ичида керак беаюб.
Ҳеч кишига етмаса ондин ситам,
Халқи жаҳон кўрмаса ондин алам.
Топса керак барча кўнг-улларга йўл,
Сунса керак хони ҳақиқатға қўл.
Хожаи бечорани, эй кирдикор,
Софдил айла доғи сўфишиор,
Тилники ҳақ зикри оилан зокир эт,
Кўнгулни ҳақ шукри била шокир эт,
Солма йироқ онию қилғил қариб,
Қурбда йўл бергил онга анқариб.
ЎНИНЧИ МУНОЖОТ
Солус либоси бирла номусни елга берган сўфилар таврида,
Эй мени қил фақрда сўфийи соф,
Қилма ишимни талабинғда газоф.
Кўнгулни соф айла риёдин тамом,
Сўфии софи қилу тут эҳтиром.
Сидқ йўлида юрутуб содиқ эт,
Тоатинга сидқ била лойиқ эт.
Берма риё куйида манзил манго,
Айлама ул шевани ҳосил манго.
Рост тут ўз тавринга атворими,
Лойиқ эт ўз сирринга асрорими.
Макру ҳиял фикрини кўнглумдин ол,
Сидқу сафо завқини кўнглума сол.
Жон кўзига нури басоратни бер,
Кўнглума ҳам шамъи ҳидоятни бер.
Лутф ила жон кўзгусини айла соф,
Қилма риё йўлида сўзумни лоф.
Зарқ либосин манго кийдурмагил,
Балки риё луқмани едурмагил.
Ўтқа ёқиб хирқаи солусни,
Ортуракўр фақрда номусни.
Тилни кўнгул бирла мувофиқ яса,
Нияту сидқимни мутобиқ яса.
Хожаи маҳзунға қилиб лутфи хос,
Зарқу риё макридин этгил халос.
Қилма риё тиғиға кўнглум фигор,
Сидқу сафо кўййда бергил қарор.
Ондаки келса ғаму хавфи мамот,
Лутфу карам бирла онга бер нажот,
ҲИКМАТИ ҲАКИМ
Ондаки бу нусхани қилдим тамом,
Кетди кўнгул оинасидин низом.
Жисмда равшан бўлибон жон кўзи,
Кўнглума йўл берди ҳақиқат сўзи,
Фикр қнлиб дедим ўзумга равон,
Эмдики бордур бу танинг ичра жон.
Қўй бу жаҳон фикрини, андеша қил..
Охират ишин ўзинга пеша қил.
Неча сен андешаи шеър этгасен,
Неча онинг фикри била кетгасен?
Ҳеч ўлум фикрини этмасмусан?
Йўқ эса ул дунёға кетмасмусан?
Бор эди шеър аҳлида Мавлойи Рум,
Арши ҳақиқатға ул эрди нужум.
Пайки ажал етгоч они бир замон,
Қўймадию қилди назардин ниҳон.
Шайх Низомийким, эди муқтадо,
«Хамса» ул айлаб эди ҳам ибтидо.
Андаки етди малакулмавт онга,
Берди раво,н добеқаи қавт онга.
Соҳиби идрокки Хисрав эди,
Ул ҳам ўшул тавр ила «Хамса» деди.
Тири қазо айлагач они нишон,
Бўлди ниҳон туфроқ аро бегумон.
Ҳофизи Шерозки, бор беаюб,
Шеъри онинг бўлди лисонул-ғаюб.
Қабр очиб оғзини чун аждаҳо,
Қилди они ўзига қути нидо.
Саъдий эди шоҳи сухандон яна,
Зийнати «Бўстон»у «Гулистон» яна.
Жон қуши қолибдин учар ҳолда,
Риҳлати ободин қилур ҳолда,
Нечаки тадбир била қўйди дом,
Бўлмади ул қуш анга бир лаҳза ром.
Шайх Санойи била Хожа Камол,
Кўшиши шеър айладилар моҳу сол.
Тутқоли соқийи ажал базми хос,
Топтилар ул базм аро ихтисос.
Ичтилару маст-аласт ўлдилар,
Ваҳки, қазо базмида паст ўлдилар.
Бор эди Фирдавсий ўшал нуктадон,
Назм вужудиға солиб эрди жон.
Бўлди эса шоҳи ажал бирла ёр,
Тутмади бу даҳрда бир даМ қарор.
Ул қисса бобида сухандон эди,
Шоҳ Увайс олида Салмон эди.
Қилғон учун лутф анга сонеъ басе,
Деб эди маснуъи саноеъ басе.
Етди эса умриға нуқсу халал,
Жисмини гил айлади барқи ажал.
Кўрсатур ўлғанда ажал кишвари,
Йўқ эди Лутфий каби донишвари.
Келди эса сарсари боди қазо.
Берди қазо ҳукмиға ул ҳам ризо.
Шоҳий эди шоҳи фасоҳат маоб,
Шеъриға ул бериб эди обу тоб.
Нечаки фикр айлади ашъор учун,
Охир ажал илкида бўлди забун.
Котибий эди яна бир даҳр аро,
Ким анга шомил эдй лутфи худо.
Чунки вафо кўрмади даҳр ичра жазм
Минди ажал отиғаю қилди азм.
Раҳбари айёмки Жомий эди,
Фазлу камол аҳлиға ҳомий эди.
Мамлакати шеърда шоҳ эрди ул,
Дин йўлида фазли илоҳ эрди ул.
Умр яқосини қилиб чок-чок,
Охир онинг жисмин ажал қилди хок.
Бири сухандонки Навоий эди,
Ул доғи кўп шеър ила «Хамса» деди.
Мунчаки фазл аҳлиға ул берди панд,
Охир ажал риштасиға бўлди банд.
Борча ажал илкида зор ўлдилар,
Тиғи ажал бирла фигор ўлдилар.
Қилмади бу даҳр аларға вафо,
Тутди алар бори тариқи фано.
Шеъру ғазал гар дедилар бориси,
Даҳр фиребин едилар бориси.
Топғоч ажал зойиқасидин зарар,
Қолмади ул қавмдин асло асар.
Кўшку иморат била айвон бино —
Айладилар, қилмади охир вафо.
Қолмади ондин асари даҳр. аро,
Қуръёю саҳро била ҳам шаҳр аро.
Бир неча сўз қолди бу олам аро,
Ким кўнгул оинасиғадур зиё.
Маснавию шеъру ғазалдур аён
Ким, бориси лутф ила топти баён.
Назминаки, жонлар ародур хузур,
Дидаи ҳақбинға берур файз, нур.
Илми тариқат бўлур ондин баён,
Сирри ҳақиқат бўлур ондин аён.
То бу жаҳон бор — бу сўз бордур,
Илми ҳақиқатға бу сўз ёрдур.
Кимки, бориб қўйди эса яхши от,
Ўлмади ул кишию топти ҳаёт.
Мен ҳам ўшал фикр ила топтим они,
Ким бу жамоатки бор эрди қони?
Кетдилар эрса бу жаҳондин равон,
Бир неча сўз қолди олардин нишон.
Даҳр матойи кетару сўз қолур,
Кимки футуҳ олса бу сўздин олур.
Мен ҳам оларға қилибон иқтидо,
Назм ила солдим бу жаҳонға садо.
Шеъру ғазал фикрин агарчи едим,
Фикрим ила маснуъи сонеъ дедим.
Фикр рубоий ила ҳам мустазод,
Қилдиму кўнглум онга кўп бўлди шод.
Дедим эса, фикр ила маснўъини,
Айладим изҳор бу матбўъини.
Ондаки бу навъни ёд айладим,
Кўп ҳунар ул фанда зиёд айладим,
Қилдим эса элга бу фанни китоб,
Ҳеч киши қилмади онга жавоб.
Бўлди жаҳон назмида мумтоз ул,
Топмади ҳеч кимнинг онга фикри йўл.
Нечаки қилдим бу ҳунарларни арз,
Кўрдум они демак эмас эрди фарз.
Мундин эса зикри худо яхшироқ,
Эл кўторуб қилса дуо яхшироқ.
Гарчи бу ҳам зикри ҳақ эрур тамом,
Тангри оти бирла топибдур низом.
Панду насиҳатдур онинг кўп сўзи,
Муншии давлатдур онинг кўп сўзи.
Кимки анга сидқ ила солса назар,
Топмоғуси уқбада ҳаргиз зарар.
Қўйдум они даҳр аро ёдгор,
То анга қилғай назар асҳобу ёр.