Боситхон Ҳақирий (1878-1959)

Боситхон Зоҳидхон ўғли (тахаллуси Ҳақирий) (1878—Тошкент — 1959.22.5) — узбек шоири, таржимон, табиб. Орифжонов босмахонасида мусаҳҳиҳ (1908—18), Чиноз ва Чимкент мактабларида ўқитувчи (1918—30), Шарқ қўлёзмалари институти (ҳозирги Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти)да илмий ходим (1944—53) бўлиб ишлаган.

Ўзбек ва форс тилларида ижод этган, араб тилини яхши билган. Ғазал, мувашшах, мураббаа, мусамман, таржиъбанд, мухаммаслар ёзган. Шеърларидан баёз («Баёзи Ҳақирий», 1936) тузган.

Ғаззолийнинг «Дақоиқ ул-ахбор» («Нозик хабарлар») асарини ўзбек тилига таржима қилиб, нашр эттирган (1907, 1914). Халқ табобатига оид «Қонуни Боситий» ёки «Қонун алмабсут» («Мукаммал қонун», 1942) ва «Истилоҳот ул-атиббо фи интифоъот ал-аҳиббо» («Дўстлар фойдаланадиган тиббий атамалар», 1944) каби асарлар яратган.

Қўлёзмалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. № 126).

* * *

Илоҳо, шамма суньингдин бўлиб сабъа само пайдо,
Яна байн ас-само ашжору ашёу моу мо пайдо.

Адам «айн»ига дам урдинг баройи халқи мавжудот,
Карам «коф»и нуринг «нун»идин ики саро пайдо.

Ақл «қоф»идину дил «лом»идин одамға амр эттинг,
Бу нутқи бирла санга бир неча ҳамду сано пайдо.

Тараҳҳум бирла неча амру наҳйинг айладинг ирсол,
Бу ирсолингни еткурмакга неча анбиё пайдо.

Дамеким, қудратингға раъйи нурингни шувоз эттинг,
Ки нуринг ламъасидин айладинг шамси зуҳо пайдо.

Агар ҳар ким асири зери қоф қаҳрингга марбутдур,
Ўзинг инъом қилсанг қаҳрдин бўлғай раҳо пайдо.

Иноат айниға таркиб этиб, бир рашши лутфингни,
Бу сунъинг бирла бўлди, Раббана Арши ъуло пайдо.

Қилибсан қудратингни матлаъ, ё Қодир ал-ашё,
Ўзинг рози сабабдин бўлди бул арзу само пайдо.

Сужудинг «син»и маъвои ибодатға бўлиб дохил,
Убудиййат адоси-чун Ўзингдин мосиво пайдо.

Ҳариқий толиби ғуфрон эрур, ё Ғофиру Саттор,
Ҳамиша қалбидин, ё Раббана фағфир лано пайдо.

* * *

Бўлибдур қудратингдин хилқати арзу само, ё Рабб,
Қилибсан мухталит тийну риёҳу нору мо, ё Рабб.

Иноййат айниға сен бир раши лутфингни васл эттинг,
Ани таркибидин халқ айладинг Арши ъуло, ё Рабб.

Карам “коф”ийу “нун”и неъматингни айладинг мамзуж,
Ани мазмунидин бўлди ики олам бино, ё Рабб.

Ажаб суиъини зоҳир айладинг, ё Сониъ ал-олам,
Бу сунъингни тамошо айламиш шаҳру зако, ё Рабб.

Ниъамни “айн”идин бандангга бердинг намми раҳматни,
Қўлингдин собит ўлсун наздинга шукру жазо, ё Рабб.

Эрур неъматни “мим”и қойили наътингга моид чун,
Бу ҳарфни зимнида ҳосил эрур наъти сафо, ё Рабб.

Агар ҳар ташнае топмас иноят обини ҳар вақт,
Ғумоми лутфдин бўлғай анга ғамми бало, ё Рабб.

Шамс шайнини “шин”и олди ман Раҳмон исмингдин,
Шамс килди ўшал ман бирла даъвои худо, ё Рабб.

Санам «сод» чашмидин нам берди қаҳрингдин буко айлаб,
Қилиб даъвойи ҳақлик қилғали сандин ибо, ё Рабб.

Ўшал кори риё «коф» боҳам сарнигун ўлди,
Узингдин ўзгага содиқ эмасдур кибриё, ё Рабб.

Бўлибдур «мим» фами бир чашмаи ҳамдинг айтмакка,
Бу ики лафздин бўлди Муҳаммад Мустафо, ё Рабб.

Мутаббиқ чархи торам бодаи ваҳдат била шойиқ,
Мубассит арз эрур саргаштаи жуйи ризо, ё Рабб.

Ҳаёти жумла ҳайға неъматингдин етти бир рийқе,
Ҳариқий шул сабабдин бўлди лутфингға адо, ё Рабб.

НАЪТИ РАСУЛ (С.А.В.)

Ё Набийй ал-мўъминин номинг Муҳаммад Мустафо,
Ё шафиъи умматону ҳодийи роҳи сафо.

Наътингга лойиқ эмасдур бул лисони хийрагў,
Чун азалда қўйди номингни Муҳаммад деб Худо.

Лайлат ул-Меърожда сайр этдинг мақоми рафрафа,
Чокаринг Жибрил эди қилдинг сафар суйи само.

Гунбази хузродин ўтдинг маркабинг эрди Буроқ,
Охири сайрингда бўлди масканинг Арши аъло.

“Мим”и меҳрингдин хуруж айлаб муҳаббат чашмаси,
Раббано деб қўл очиб умматларинг қилдинг дуо.

Чун Муҳаммад деди Ҳақ исминг шарифинг не сабаб,
Чашмаи “мим”и Муҳаммад мабдаи ҳамди Худо.

“Ҳо”ми ҳожибдин мураккаб қилди исмингни Карим,
То дари саккиз биҳишт умматларинға бўлди во.

“Мим”и молик сарнигун зери зонуйинг эрур,
Ҳафт дўзах оташидин умматинг топти раҳо.

“Дол”и даҳшат жузъидур номи шарифинг тахтиға,
Ҳайбатингдин неча минг кофир бўлубдур зери по.

Бир сифотинг хотим эрмиш анбиёлар давриға,
Бир сифотингни дедилар олимон нур ул-ҳудо.

Ё Муҳаммад, қил ҳидоят осий умматни мудом,
Доимо айлар Ҳариқий шафқатингдин иртижо.

* * *

Масаррат топти ҳуснунг завқидин ишқингни аҳбоби,
Мазаррат кўрди фурқат нишидин ҳажрингни арбоби.

Юзингдур Каъбаи аҳбобу мийқоти сари кўйинг,
Ибодатхонаи ушшоқ эрур қошингни меҳроби.

Риёзи жилвагоҳи қудрати Ҳақ мажлиси васлинг,
Кўзингни ғамзаси Азроилу нутқинг ҳаёт оби.

Ҳумоюн соясидур жумла султонларни мақсуди,
Ани мақсуди, эй шаҳ, моҳи дийдорингни маҳтоби.

Дамеким, котиби қудрат ёзарда ҳусн бобидин,
Ҳилолинг қилди бисмиллоҳ таҳрир этти абвоби.

Этиб тарқими ташриҳ висолингға хату холинг,
Кўзинг маст айлади осори сунъи Ҳақни май ноби.

Еру кўк арсаси қуртос ўлуб нойи қалам бўлса,
Малоик бўлсалар котиб туганмас ҳуснунг алқоби.

Такаллум вақтида ноз ила нутқинг руҳ афзоси,
Ки ҳар бир ҳарфи ошиқ наздида бир дурри ноёби.

Қачон чиқиб ниҳоли қоматинг фикримни боғиға,
Тўкарман дидами дарёсидин баҳри камол оби.

Агар бир лаҳза маҳрум айласанг васлинг шаробидин,
Қулингни ҳасрату ҳажр ила қолмас тоқату тоби.

Раҳи ишқингда варзиш айларам доим бу хизматни,
Ки дидам бирла мешкобию мижгон бирла журоби.

Яшурмоқ мумтаниъ дардин Ҳариқийға дема густоҳ,
Ки арзин айтса танҳо хизматингға айни одоби.