Зулфия Қуролбой қизи. Ёлғизлик қурбони (ҳикоя)

Улфат аканинг ўлимидан кейин Тамара хола ёлғизланиб қолди…Гарчи бефарзанд бўлсалар-да, қирқ йиллик турмушлари давомида эри билан ёмон яшашмаганди. Фарзанд бўлмаганидан кейин эр-хотин бир-бирига суяниб қоларкан-да. Бундай эр-хотинларнинг қай бири аввалроқ оламдан ўтса, бева қолганининг машъум айрилиққа кўникиши осон кечмас экан.

Зулфия Қуролбой қизи. Қуёш нега чиқаверади? (ҳикоя)

Тош қотиб ухлаб ётгандим, аллакимнинг турткиси ва ҳаяжонли овозидан чўчиб уйғондим. Кўзлари бесаранжом боқаётган онам устимга энгашиб турарди.– Тур, сени сўраб келишди. Турақол, – деди онам шошилиб, нимадандир қаттиқ безовталанган ҳолда.– Ким… Ким сўраб кепти эрталабдан? – эринчоқлик билан бошимни давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Ёзсиз йил (ҳикоя)

Шамолдай елиб юрган кичик ўғил ногаҳон юз берган автоҳалокат туфайли яримжон, майиб бўлиб қолиши Бувгул холани қаттиқ ларзага солди. «Энди нима бўлади? Болам бир умр ёлғиз ўтадими?» — деган ўйлар хонумонини куйдирарди, албатта, аммо ўғлининг чивиндай жони қил устида турган давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Муҳаббат ва нафрат (ҳикоя)

Январнинг охирларида бирдан ҳаво айниб, кун совиб кетди. Бу йил қиш бўлмайди-ёв, деб бемалол юрган одамлар шошиб қолишди. Икки кун гупиллатиб қор ёғди. Куни билан ҳовлини тўлдириб, қий-чув қилиб ўйнайдиган болалар ҳам уй-уйларига кириб кетишди. Катталар иш юзасидангина кўчага отланишган, давоми…


Мақолалар мундарижаси