Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда эмас, шу ўзимизни кунларда Тошкент шаҳрида энг ақлли одамларни шошириб, ўйлантириб қўядиган сирли бир воқеа юз берибдики, бутун шаҳар аҳли ҳайратдан ёқасини ушлаб қолибди. 12 қаватли уйларнинг қоқ ўртасига дадалари қуриб берган қизил қум тўкилган, кенг, боҳаво майдончада жамики болалар қийқиришиб, югуришиб, ўмбалоқ отишиб ўйнашаётган экан. Ўйнаётганлар орасида Фаррух деган ҳушёргина бир бола ҳам бор экан. Туғилган кунида дадаси совға қилган ростакамидан ҳеч қолишмайдиган самолётга опаси Сорахонни, акаси Ҳумоюнни, меҳмонга келган Расулжон ўртоғини чиқариб олиб, гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ҳайдашиб, қийқириб кулишиб, жуда-жуда маза қилишаётган экан. Тўсатдан, ҳа-ҳа, тўсатдан сирли воқеа юз берибдику, самолёт тариллаб овоз бериб орқасидан кўм-кўк тутун чиқазиб, аввал 12 қават уйлар баробар учибди, кейин худди лочин қушдек тумшуғини олдинга чўзганча ҳаволаб бориб-бориб паға-паға бўлиб сузаётган оппоқ булутлар орасида кўздан ғойиб бўлибди.
– Хайр, дадажон! – қичқирибди Фаррух осмондан туриб.
– Опажон, қозондаги сув тошиб кетса, мен айбдор эмасман, – деб бақирибди Сорахон.
– Ойижон, мен эртага боғчага бормайман, – дебди Расулжон.
Ҳумоюн ҳам бир нарса деб қичқирган экан, самолётнинг тариллаган овози эшиттиргани қўймабди. Самолёт бўлса учгандан-учаверибди, учаверибди. Гоҳ ўркач-ўркач бўлиб, бир-бирини қувлаб бораётган оппоқ булутлар орасидан шўнғиб ўтармиш, гоҳ қоп-қора булутлар самолётни ютиб йўқ қилиб юборармиш. Бир қараса, чарақлаб офтоб чиқармиш, яна бир қараса, қоронғулик шунақа қуюқ бўлармишки, Расулжон ҳатто ўзининг бурнини ўзи кўролмай бурун ўрнига қулоғини ушлаб-ушлаб қўярмиш.
Ерда қолганлар эса ёқа ушлаб анчагача анграйиб туришибди. Бир хиллар «Учар тарелкалар ўғирлаб кетди уларни» дейишса, бошқалари сеҳрли воқеа юз берди, дермиш. Яна битта ҳаммадан ҳам ақллироқ одам бор экан. Ўша бўйнини баланд чўзиб, баланд овоз билан «Япон ўйинчоқларининг ичида тўсатдан ғириллаб ишлаб кетадиган кичкина-кичкина сеҳрли моторчалар бўлади, болага самолётни беришдан олдин зўр устага кўрсатиб олиш керак эди» дермиш.
Хуллас, у бўпти, бу бўпти, самолёт осмонда гувиллаб учиб кетаверибди-кетаверибди.
– Урра, мен мазза қиляпман, – дермиш икки қўллаб рулни маҳкам ушлаб олган Фаррух.
– Мен сал-пал қўрқяпман. – дермиш Сорахон.
–Мен ҳеч ҳам қўрқмайман, ботирман, – дермиш Расулжон.
–Мени уйқум келаяпти, – дермиш Ҳумоюн. Самолётнинг тумшуғини лочин қушни тумшуғига ўхшатиб сал пастга эгиладиган қилиб ясашган экан. Бир маҳал ана шу қайрилма тумшуқдан «қўрқмасанг, ўзингни йўқотмасанг, мард бўлсанг, муроду мақсадингга етасан» деган ўзбекча овоз эшитилиб қолибди. Овоз Фаррухнинг бувисиникига ҳам, Расулнинг бобосиникига ҳам жуда-жуда ўхшаб кетармишку, бундай кўзларини каттароқ очиб қараса, олдиларида қоронғуликдан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Самолёт эса вариллаб учгандан-учаверибди, учаверибди. Осмон шунақа кенг эмишки, болалар олдинга кетишяптими, орқага кетишяптими, ҳеч билишмас экан. Гоҳ ўнг томондан, гоҳ чап томондан ловиллаб ёниб турган метериодлар зув-зув этиб ўтиб кетармиш. Ўтаётганда осмоннинг ярмини чароғон қилиб ёритиб юборар эмиш. Бир пайт, самолёт шундай баландлаб учибдики, Сорахонни бўйи сал новчароқ эмасми, боши юлдузларга тегай-тегай деб қолибди. Ҳумоюн битта юлдузни ушлаб кўрмоқчи ҳам бўлибдику, лекин юлдуз менга етолмайсан дегандек, тезгина ҳаволаб учиб кетибди.
Осмондаги гаштли, фақат ҳузурдан иборат бўлган сафар давом этаверибди-етаверибди. Ер вақти билан қанча бўлганини билишолмабдику, осмон вақти билан бир йилча учганларидан кейин, бир йилча учганларини ҳаммадан олдин Расулжон сезиб қолибди. Нега десангиз, Расулжоннинг қорни осмон вақти билан бир йилда бир марта очқар экан. Ҳозир ҳам жуда-жуда очқаб турганидан, демак, бир йилча учибмизда деб ўйлабди. Бир вақт бундай қарашса, самолётни тариллаб турган овози тўсатдан ўчиб, ўзи худди ўқ теккан қуш каби лапанглаб-лапанглаб пастга тушиб бораётган эмиш. Қўрқиб кетишибди. Хурсанд бўлишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билишолмай бир-бирларининг пинжига кириб, қучоқлашиб жим туришаверибди. Самолёт оҳиста пастлаб бориб, қуюқ бир ўрмоннинг чеккасига, барра ўтлар ўсиб ётган бир кенгликка қўнибди. Қўнган жойлари шундай бир гўзал эканки, таърифга сўз тополмай, анча маҳал анграйиб қолишибди. Фаррухнинг ҳайратдан оғзи очилиб қолган эмиш. Ўт-ўланлар қалин ўсганмиш, ариқларда жилдираб зилол сув оқармиш, зилол сувлар жарангли овоз билан ёқимли ашулалар айтармиш, чигирткалар ёқимли куйлар чалармиш, ўрмондаги қушчалар чақ-чақлашиб худди хуш келибсизлар дегандек табрик айтармиш. Муздеккина шаббода енгил-енгил эсиб, юзларини юмшоқ-юмшоқ силаб ўтармиш. Қуёш эркалаб майин-майин нурлар сочармиш.
– Жуда мазза-ку! – дебди Фаррух қувончини ичига сиғдира олмай.
–Вой, лолалар ҳам очилиб ётибди, – дебди гулларни яхши кўрадиган Сорахон.
–Мен энди ҳеч нарсадан қўрқмайман, – дермиш Расулжон. Аслида бу ерда йиртқич ҳайвонлар бўлса-я, деб дағ-дағ қалтираётган экану, шундай бўлса-да мен ҳеч нарсадан қўрқмайман, деб юборибди.
–Қўрқманглар, агар бўри келса, мана бундай тепиб ерга йиқитаман, – деб Ҳумоюн сакраб ўнг оёғи билан ҳавони бир тепиб қўйибди.
Хайрият, ўзларини йўқотишмабди. Дадил бўлишибди. Адирлардан-адирларга ўтиб, анвойи гуллардан териб чиройли гулдасталар ясашибди. Ўрмон ичидаги тор-тор сўқмоқлардан юриб қўзиқоринлар теришибди. Ҳар қўзиқоринлар эмишки, бир хиллари Расулжонларникидаги хонтахтадай келармиш. Думалоқ ўсганлари эса Фаррухмнг бошича келармиш.
Ниҳоят ўт-ўланлар билан қопланган бир гўзал тепаликка тўхтаб, энди нима қилдик, дея ўй суриб кетишибди. Ўзлари ҳам беҳад чарчашган, очқашган экан. Очлик зўр келиб, укалари аста-секин ҳиқиллай бошлашган экан, Сорахон нима қиларини билмай худди эчки боласига ўхшаб маъраб юборибди. Қишлоқдаги бувисиникига борганда эчки болаларига тақлид қилиб улардан ҳам чиройлироқ маърашни ўрганиб олган экан. Бу ерларда ёввойи эчкилар кўп экан. Ўшалардан бири Сорахон томонга аста-секин кела бошлабди. Унинг жажжи болаларини бўри еб кетган экан. Сорахоннинг овози ўша боласиникига жуда-жуда ҳам ўхшаб кетган экан. Она эчки Сорахонга яқин келиб оёғига суйкалармиш, илиққина тилини чиқазиб тиззаларини ялаб-ялаб қўярмиш. Болалар аввалига сал-пал қўрқишибди. Ҳумоюн бўри билан эчкининг фарқига бормас экан, бу ҳойнаҳой бўри бўлса керак, деб ўйлаб, боплаб тепмоқчи ҳам бўлибди. Сорахон эчки соғишни биларкан. Қишлоқдаги бувиси ўргатган экан. Бундай қараса, эчкининг елини сутга тўлиб, хамир қорадиган тоғорадек шишиб кетган эмиш. Сорахон ачинибди, жуда-жуда ачинибди, бечорагинам, деб юнгларидан майин-майин силабди-ю, силаётиб сутини соғиб ташласам елини анча бўшаб, жони ҳузур қилармикин деб ўйлабди. Она эчкини яна қайта-қайта силабди. Ғавакдек осилиб турган эмчагига қўл узатиб оҳиста-оҳиста соға бошлабди. Илиққина сутдан бир-икки марта ҳовучлаб ичиб ҳам олибди.
– Менга ҳам ичир! – дебди қорни очиб турган Расулжон.
– Менга ҳам икки ҳовуч берасан, – хархаша қилибди Фаррух.
– Менинг қорним катта, мана кўринглар, уч ҳовуч ичаман, мен ҳаммангдан каттаман, – деб атайлаб оёғининг учида туриб бўйини баланд кўрсатибди Ҳумоюн.
Сорахон ҳам ақлли, ҳам тадбиркор қизлардан экан. Жанжал чиқмасин дея учала укасини эчки болаларига ўхшатиб эмаклатиб қўйиб, ҳовучидаги илиққина сутни навбати билан ичира бошлабди. Қизиқ, худди булоқдан чиқаётгандек она эчкининг сути ҳеч адо бўлмас эмиш.
Кеч кира бошлабди. Тун борлиққа аста-секин қора пардасини ёйибди. Ўрмон томондан йиртқич ҳайвонларнинг бир-биридан ваҳимали овозлари эшитилармиш, оч бўрининг чўзиб-чўзиб увиллагани, чиябўрининг худди бировни масхара қилаётгандек ингичка чийиллаши, айёр тулкининг чақалоқдек ингалаб йиғлаши, шерхоннинг ўрраонни бошига кўтариб атрофга даҳшату ваҳшат солиб қаттиқ ўкиргани эшитилармиш. Қўрқиб кетишибди, жуда-жуда қўрқишибди. Бир-бирларининг пинжига кириб, дағ-дағ қалтирашармиш. Расулжоннинг ияги-иягига тегмай, бирдан тишларини тақиллатармиш. Ҳар эҳтимолга қарши 20 тадан тош териб келиб, олдиларига қўйиб олишибди. Ҳумоюн бўри келса шошиб қолмайин деб ўзини бошича келадиган тошни қўлида маҳкам ушлаб олган эмиш. Оғир шароитда, ҳаёти хавф остида қолганда одам боласининг ақли жуда тез ҳам ишлаб кетар экан. Расулжоннинг ақли ҳам шу пайтда жуда, жудаям тез ишлаб кетибди.
– Олов ёқамиз! – деб сакраб ўрнидан туриб кетибди у. – Тоққа борганда кўрганман, тошни-тошга урса олов чиқади, урра, буни мен топдим ур-ра-ра… мен топдим.
–Тўғри, – деб Сорахон ҳам меҳмон укасини маъқуллаб, фақат, чақмоқтош топиш керак, чақмоқтошдан тез олов чиқади. Қора тошдан олов чиқмайди… Қишлоққа борганда тош терганмиз.
Қоронғи бўлгани учун олдиларидагидан қайси бири чақмоқтош эканлигини билишолмабди. Ахир биттасидан олов чиқиб қолар деб, ҳамма тошларни бир-бирига уриштираверишибди-уриштираверишибди. Бир маҳал Ҳумоюннинг кўйлаги пов этиб ёнаётганини кўриб қолишибди. Тош умштиришаётганда узилиб чиққан учқунни Ҳумоюн кўрмай қолган экан.
–Ур-ра-ра-ра… Оловни мен ёқдим, – деб Ҳумоюн ўрнидан туриб кўйлагини еча бошлабди.
– Тезроқ еч, – деб қичқирибди Сорахон. Ҳаммалари эсли-ҳушли болалар экан. Олов ўчиб қолмаслиги учун нималар қилиш кераклигини билишар экан. Кўз юмиб-очгунча чўп-хаслардан, қуриб қолган ўтлардан териб келиб оловни гулдиратиб юборишибди. Шундай гулдиратишибдики, оловнинг баландлиги ҳув наридаги чинорлардан ҳам юқорироқ бўлиб кетибди.
– Кўйлагим куйиб кетди, деб хафа бўлма, – дебди Сорахон Ҳумоюн укасининг кўнглини кўтариб, – мана шу ёнимизда турган она эчкининг жунидан қирқиб, сенга чиройли кўйлак тикиб бераман.
Кечаси бир-бирларининг пинжиларига кириб ухлашибди. Сорахон тез-тез уйғониб оловга чўп-хасдан ташлаб қўяркан. Расулжон бир-икки уйғониб «Опа, эртага боғчага бормасам майлими» деб сўрабди. Фаррух бошини хиёл кўтариб, кўзи юмуқ эмишу, қўлимдаги ноним қани, ҳозир еб турувдим-ку, деб сўраган эмиш. Ҳумоюн бўри келса ураман дея, катта тошни қучоқлаганича туни билан ҳеч уйғонмабди. Эрталаб қулоғидан чўзиб, оёғидан тортиб зўрға уйғотишибди.
Eрталаб ўринларидан туришса, вой-бўй йиртқич ҳайвонлардан қўрқиб пана-панада писиб, беркиниб ухлайдиган бошқа эчкилар ҳам боласини бўри еб кетган она эчкига эргашиб, гулхан атрофига шунақа кўп тўпланишибдики, ҳисоби йўқ эмиш. Бир хил эчкилар янги туққан экан, чиройли-чиройли улоқчалар дикон-дикон қилиб сакрашиб юришган эмиш. Ҳумоюн мен ёққан катта гулханга исинишга келишдими, гулхан ҳимоясида йиртқичлардан жонларини сақлаш учун келишгандир ёки сутнинг ярмини соғдириб ташлаб сал енгилроқ бўлай дейишганми, ишқилиб, нега келишдийкан деб роса ўйлабди-ю, лекин шунча эчкининг бирйўла йиғилиб келганлигига ҳеч тушунолмабди. Фаррух битта эчки бола билан бош уруштираман деб ушламоқчи бўлган экан, ушлай олмабди. Эчкиларнинг эркаги – такалари шунақа катта, шохлари ҳам ўткир, соқоллари ҳам қурт сотадиган чол бобоникига ўхшаб шунақа узун эканки, одам астойдил тикилса қўрқиб кетар экан. Расул ана шу баҳайбат такалардан биттасини минмоқчи бўлган экан, яқинига ҳам йўлатмабди. «Ма-а», – деб юборган экан, Расул қочиб бориб опасининг орқасига беркиниб олибди. Сорахон кўп ақлли, ҳам зиёкор қиз экан. Ойижониси бекорга асал қизим, деб эркаламаган экан. Укалари сут ичиб қорни оғрияпти, жвачка чайнагим келяпти, қурт сотадиган чол бобо қаерда қолди, ерда ётмайман, шамоллаб қоламан деб йиғлашганида, ҳаммаларини алдаб юпатаркан. Худди боғча опаларига ўхшаб, бошларидан силаб-силаб, пешоналаридан ўпиб-ўпиб юпатар экан. Эчки соғаркан, кечаси ёқишга ўтин тайёрлар экан. Ўтган йил қишлоққа борганида лойдан коса ясаб оловда пиширадиган кулол бобоникига ўртоғи билан меҳмонга кириб, коса қандай ясалишини, қандай пиширилишини кўрган экан. Ҳатто ўша бобоси Сорахон ясаган косани оловда пишириб ҳам берган экан. Мен ҳам коса ясайман. Тош устига қўйиб пишираман, деб ўйлабди-ю, дарҳол укаларини ёрдамга чақириб, ишга киришиб кетибди. Етти кун деганда 14 та коса, 11 та пиёла, сал қийшиқроқ бўлсада 5 та лаган тайёр бўлибди. Ҳумоюн севинганидан косани осмонга отиб ўйнайман, деб синдириб ҳам қўйибди. Одамнинг ҳаёти хавф остида қолганда у жуда-жудаям ақлли бўлиб кетади, деганлари рост экан, Ҳаммаларининг ақлига ақл қўшилаверибди-қўшилаверибди. Расуф билан Фаррух эчкиларнинг боласига ўхшаб, майин-майин эркаланиб маърашни ўрганиб соғин эчкилардан 4 тасини қўлга ўргатиб олишибди. Соғишни ҳам ўрганишибди. Расул соғаётганда Ҳумоюн эчкининг бўйнидан қучоқлаб бошини силаб-силаб тураркан. Кўпинча эчки болага ўхшаб эмаклаб келиб чалқанча ётарканда, эчкининг юмшоққина эмчагини оғзига солиб лўқиллатиб сўриб олар экан. Бир марта билмасдан тишлаб олган экан, она эчки уни бошига бир тепибди. Ўшандан буён эмишни билмас экансан деб, ёнига қўймаётган экан.
Eнди эчки сутини пишириб ичишни ўрганишибди. Товоққа ўхшаб кетадиган сариқ тошларда қатиқ увитишар экан. Ёwойи ўтлардан тағин заҳарланиб қолмайлик, дея оз-оз еб кўришибди. Қоринлари оғримаган экан, энди кўп ея бошлашибди. Анорми, нокми, олмами, номини билишмас экан, барибир тўйиб-тўйиб ейишар экан. Бу ерлар асли ёwойи эчкиламинг макони экан. Тўп-тўп бўлиб яшашар экан. Бир тўда иккинчи тўдага қўшилмас экан. Расулжон битта юнгиари майин бўиган, катталиги фермада боқиладиган баҳайбат такани дори-дармон бериб тузатиб аста-секжн устига миниб яйловларни айланадиган бўлибди. Аввалга дадаларимиз келиб олиб кетишади, деб йўл пойлашибди, тепаликка чиқиб гоҳ осмонга, гоҳ ўрмон томонгароса тикилишибди, йиғлаб-йиғлаб ҳам олишибди. Бора-бора ўрганиб кетишибди. Сорахон қоибола хумдонда эчкиларнинг сутидан қаймоқ, сариёгиар йиғар экан. Эчкиларнинг жунидан кесиб, остиларига қалин-қалин кўрпалар, устиларига юмшоқ-юмшоқ ёпинғичлар тайёрлашар экан. Ёввойи мевалардан мў1-кўл қуритиб қишга тайёргарлик кўришар экан. Баъзан ҳалигидек ота-оналарини, ўртоқларини соғиниб йиғлай-йиғлай деб турганларида тўсатдан, қадрдон самолётларнинг тумшуғидан «Қўрқмасанг, ўзингни йўқотмасанг, муроду мақсадингга етасан, дунё ботирларники, дунё мардларники» деган таниш ўзбекча овоз эшитилиб қолар экан. Шунда Фаррух ҳиқиллашдан тўхтаб:
– Мен ботирман, тўғрими, опа, – деб сўраркан Сорахондан.
– Тўғри, ҳаммамиз ботирмиз, – гапга қўшиларкан Ҳумоюн.
– Биз бўрилардан ҳам қўрқмаймиз-қўрқмаймиз, дейишиб ҳаммалари ўйинга тушиб кетишаркан. Расулжон бармоқларини қарсиллатиб ўйнаркан. Ҳумоюн олдинга эгилиб-егилиб салом бериб ўйнаркан, Фаррух икки қолини биқинига қўйиб сакраб-сакраб ўйнаркан. Бир марта олдинга, бир марта орқага сакраб-сакраб ўйнаркан.
Шундан кейин кунлар кетидан кунлар ўтаверибди-ўтаверибди. Вақт ҳисобини, асосан, Расулжоннинг қорни очган ва очмаганлигидан ўлчашаркан. Уч марта оч қолса, бир куни ўтган бўларкан. Ҳисоб 10 мингга етганда, у ёғига адашиб кетишибди, нега десангиз 10 мингдан у ёғини санашни ҳеч бирлари билмас эканлар. Лекин, барибир, бекор ўтиришмас экан. Ҳумоюн эчкиларнинг семизроғидан танлаб сўйиб, гўштини нимталашни ўрганибди. Яхшигина қассоб бўлиб қолибди. Расулжон қизиган тошнинг устига гўштни ёпиб пишириш машқини олибди. Фаррух дарахтнинг навдасидан сих ясаб кабобпиширишни ўрганибди. Сорахон бўлса, эҳ-ҳе, 20 тача ҳунар ўрганибди. Эчкининг терисидан тиккан кавушни. кўрсангиз оғзингиз очилиб қолади. Лекин энг зўр бир ишни Ҳумоюн бажарибди. Ўрмон чеккасида она шернинг уяси бор эмиш, Ҳумоюн кўпинча эмаклаб бориб, дарахтнинг панасида беркиниб туриб, шерни кузатгани-кузатган экан. Нега бундай қилаётганини билмас экану, барибир кузатгани-кузатган экан, Кунлардан бир кун она шерни катта заҳарли илон чақиб олибди-ю, ўн икки кунлик боласи етимча бўлиб қолибди, Ҳумоюн ана шу етимча шерни жун қопга ўраб олиб келиб эчки сутидан оз-оз бериб боқиб, аста-секин ўзига ўргатиб олибди. Авваллари укаси Фаррух билан шернинг бўйнига жун арқон боғлаб галма-галдан етаклаб юришар экан. Кейинчалик минадиган ҳам болишибди.
– Шернинг боласини минганимни адажоним бир кўрсайди!– деб орзу қилар экан Ҳумоюн.
– Агар олиб кетсак, мен уни боғчамга миниб борар эдим, – деркан Фаррух.
– Бизнинг кўчада ҳеч ким шердан қўрқмайди, – деркан Расулжон.
– Эҳ. Гапни чўзмасаларинг-чи, шўрва совиб қолаяпти, – урушиб бераркан, – Сорахон.
Кейин каттакон тошқозонни ўртага қўйиб тошқошиқ билан қайноқ-қайноқ шўрвани пўриллатиб ичишар экан. Ҳаммаларига иш тенг тақсимланган экан. Сорахон 14 та эчкини соғаркан. Расулжон сут пишириб, қатиқ қиларкан, қаймоғини қайнатиб сариёғ тайёрлар экан. Тайёр бўлган сариёғларни Сорахон ясаган хумларга қўйиб оғзини беркитар экан. Фаррух тошқозон ортига туну кун олов ёқиб бераркан. Унга «оловкор» деб ном ҳам қўйишган экан. Ҳумоюн ялпоқ тошнинг устига ўтириб олиб, сузмалардан ҳеч чарчамасдан қурт ясар экан. Қуртлар сони 17 мингга етганда, 17 мингдан у ёғига санашни билмагани учун, қолганларини санамасдан қопга солаверибди. Гоҳо бошини кўтариб:
– У ёққа борганимда сақичга алмаштираман, – деб қўяркан.
– Мен сариёғимдан сотиб, тариллатиб отадиган автомат оламан, – деркан Расулжон.
Фаррух бўИса нима дейишини билмай:
– Мен адажонимни ачомлаб ухлайман, – дея бир хўрсиниб олар экан.
Турмушлари шу йўсин кечаверибди-кечаверибди. Бир кун ташқарида ҳаво жуда совуқ экан, бир-бирларининг пинжига кириб ухлашибди, устимиз очилиб қолса, музлаб қолмайлик, деб шундай қилишибди. Қарангки, ҳаммалари бир хил туш кўриб, ҳаммалари бир овоздан:
– Ойижон! – дея уйғониб кетишибди. Кейин уйқулари қочиб роса гапга тушиб кетишибди, Оналарини, адажонларини, музқаймоқ сотадиган семиз хотинни қайта-қайта эслашибди. Фаррух озгина йиғлаб ҳам олибди. Йиғлабди-ю, лекин кўзига ёш келмабди.
– Эртага кетаман, – дебди ҳиқиллаб, – трамвай бўлмаса пиёда ҳам кетавераман.
Ҳаммалари кулиб юборишибди, нега десангиз бу ерларда, яъни осмондаги мамлакатда трамвай бўлмаслигни Фаррухнинг ўзи ҳам яхши биларкан. Айтган гапи ғалати бўлгани учун акаларига қўшилиб ўзи кулаверибди. Ҳаммалари чарчаб қолгунча кулишибди. Тонг отибди, кун чиқибди, қаймоғу сариёғлар билан нонушта қилишибди. Кейин ҳаммалари ҳар кунгидек ўз ишларига машғул бўлишибди. Расулжон дори-дармон бериб оёққа турғазиб олган наввосдек такасини миниб узоқ яйловдаги эчкилардан хабар олгани жўнабди. Сорахон ўзи яхши кўрган ёввойи гулларнинг уруғидан йиғишга мажбур бўлибди. Фаррух ўзларини олиб келган самолётнинг олдига эчки болалари билан калла уриштириш ўйнаётган экан. Самолётнинг қийғирникига ўхшаш қайрилма тумшуғидан «қўрқмадинг, ўзингни йўқотмадинг, энди муродингга етасан, тайёрлан, юртингга қайтасан» деган ўзбекча ёқимли овоз эшитила бошлабди. Фаррух шошганидан довдираб қолибди. Сорахон опасининг олдига югуриб бориб, нима дейишни билмай эчки болага ўхшаб нуқул сакрармиш. Бир нафасда ҳаммалари йиғилиб келишибди. Ёқимли овоз такрор ва такрор эшитилармиш. Оҳ-оҳ ўша пайтлардаги уларнинг қувончи-севинчлари! Ҳар бирининг юзида бамисоли чиройли гул очилгандек бўлибди. Севинчларига сайроқи қушлар сайрашибди. Яйловдаги майсалар чайқалиб табрик айтгандек бўлибди. Лекин болаларнинг ўзлари гоҳо-гоҳо иккиланиб қолишаётган эмиш, Кетайлик дейишса, бу ерда ўзлари кашф қилган, ўзлари эгаси бўлган ажойиботлардан кўзлари қиймас эмиш, қолайлик дейишса, ота-оналарини, музқаймоқ сотадиган бақалоқ холани жуда-жуда соғинишган эмиш. Қизиқ, шу пайтда яна бир мўжиза юз берибди. Самолётчалари аста-секин кенгайиб, катталашиб бораётганмиш, худди кимдир пуфлаб шишираётганга ўхшармиш.
– Кетамиз, қадрдон уйимизга кетамиз! – бараварига қичқириб юборишибди. Нега десангиз шу пайтда кўзларига бу ердаги барча мўжизалардан, барча ажойиботлардан уйлари чиройли бўлиб кетибди.
Кўп нарса йиғиб қўйишган экан. 21 минг хумда сарёғ, 14 хумда қаймоқ, 31 минг донага яқин ёғли қуит, 3 қоп қуритилган ёввойи ўтлар, 1 қоп анвойи гулларнинг уруғИ, эчки жунидан тўқилган кўрпа-чойшаблар, чақмоқ тошлар-у сут бериб уларни очликдан қутқариб қолган она эчки-ю, Расулжон миниб юрган баҳайбат така, ўргатилган шер боласи… Ҳамма-ҳаммасини самолётга юклашаверишибди-юклашаверишибди. Бир кечаю, бир кундуз юклашибди, Охири тариллашдан ҳеч тўхтамай учишга шай турган самолётга чиқишиб:
– Хайр, қадрдон эчкиларимиз!
– Хайр, гулларга тўлган яйловлар!
– Хайр, эй тошлардан ясалган уйларимиз!
– Хайр, эй ўрмондаги дарахтлар! – дейишиб, гоҳ йиғилишиб, гоҳ кулишиб учиб кетишибди.
Самолёт тариллаб, орқасидан кўм-кўк тутун чиқариб парвоз қилибди. Кейин худди вертолётга ўхшаб гоҳ тепага, гоҳ ўнгга, гоҳ чапга учаверибди. Самолётнинг қийғирникига ўхшаш қайрилма тумшуғидан «қўрқмадинг, ўзингни йўқотмадинг, дунё мардларники, мана муродингга етдинг» деган сўзлар тинмай эшитилаверибди-ешитилаверибди.
Осмон вақти билан неча ою неча йил учганларини эслай олмабдиларку, лекин Расулжоннинг парвоз маҳалида 11 марта қорни очганлигини ҳисобга олишиб, шундан парвозда қанча вақт бўлганларини тахмин қилишибди. Самолёт 12 қаватли уйларнинг ўртасига қурилган болалар ўйнайдиган майдончадан кўтарилган экан. Яна худди шу ерга юмшоққина қўнибди. Сорахон, Ҳумоюн, Расулжон, бирин-кетин сакраб пастга тушишибди. Рулни бошқараётган Фаррух ҳаммадан кейин тушибди. Қизиқ, майдондаги одамлар улар осмонга парвоз қилган маҳалда қандай баҳслашаётган бўлса, яна ўшандай баҳслашаётган эмиш.
– Учар тарелкалар ўғирлаб кетди уларни.
– Йўқ, билмайсан. Самолёт тўсатдан учиб кетдики, демак сеҳрли экан у.
– Бўлмаган гап, самолётнинг ичида яширинча мотор бўлган…
Хуллас, мана шунақа пасту баланд гаплар, тортишувлар ҳеч тўхтамасмиш.
Кейин тўсатдан ҳаммалари жим бўлишиб болаларнинг осмон саёҳатидан соғ-омон қайтганларига ҳайрат ичида тикилиб жим бўлиб қолишибди.
Нега жим бўлиб қолишди экан, сабабига ҳеч ким тушунмас эмиш.
2000 йил.