Хайриддин Султонов. Онамнинг юрти (ҳикоя)

Ниҳоят, онамнинг юртига жўнар бўлдик. Онамнинг юрти! Эсимни танибманки, бу сўз хотирамга олис эртак бўлиб, маъюс алла бўлиб ўрнашган. То ҳануз қулоқларим остида сўнмас бир қўшиқ янглиғ жаранглайди у. Шу пайтгача онам тилидан унинг таърифинигина эшитардик. Шу пайтгача унинг қайдалигини, давоми…

Хайриддин Султонов. Тўқчилик ва йўқчилик (ҳикоя)

Раҳматулла хотиндан ёлчиган эди. Буни дўстлари ҳам, душманлари ҳам якдиллик билан эътироф этардилар. Чиндан ҳам, Нозимахон эрни эр қиладиган аёл эди. У асли марғилонлик, Кумушбиби юртидан; кулча юз, нозик қад, кўзлари доим кулибгина туради, қоп-қора, сунбул сочларини кестирмаганида албатта тақимини давоми…

Хайриддин Султонов. Раъно гулининг суви (ҳикоя)

Хуршид Давронга бағишлайман Қадрли китобхон! Бу бадиий лавҳани «ҳужжатли ҳикоя» деб атамоқчиман. Лекин ундаги барча воқеа-ҳодисаларнинг юз фоиз ҳақиқат эканига кафолат беролмайман. Бироқ, айни пайтда, ҳар қандай бадиий тўқиманинг ёки қўполроқ айтганда, ҳар қандай уйдирманинг ҳам юз фоиз ёлғон эканига давоми…

Хайриддин Султонов. Бобурийнома (роман)

Хайриддин Султонов. Бобурийнома: Маърифий роман. — Тошкент, «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1997 У ун тўққиз ешида туғилган диёрини мангу тарк этди. Йигирма беш ёшида Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш мамлакатларининг аксарият қисмини эгаллаган улкан салтанатга асос солди. Унинг мамлакатдорлик сиёсати, давоми…

Хайриддин Султонов. Қоғоз гуллар (ҳикоя)

Бугун менинг сиғинадиган куним… Чингиз Айтматов. «Сомон йўли». Энг осони — кўзни чирт юмиш эди. Бир-бирига чирмашган бинафшаранг ҳалқалар: бир, икки, уч… Саноқ асабини баттар толиқтирарди. «Одам хушхабардан ҳам ўлиб кетиши ҳеч гап эмас экан-да. Қаерда ўқиган эдим — «Хушхабарнинг давоми…

Хайриддин Султонов. “Ё, Жамшид!” (ҳикоя)

«Раббим!» де, Мария! Валентин Распутин Биринчи бўлиб Исломбой келди. У чироғи чарақлаб турган ойнабанд, сиркор айвонда уст-бошидаги қорни қоқиш баҳонасида тўхтаб, ўртадаги уйга деразадан разм солди: онаси ғишт печка олдида тахмонга тикилиб ўтирибди. Ўринбой устарада ялтиратиб қирилган бошини сийпаганча ёнбошлаб давоми…

Хайриддин Султонов. Бир оқшом эртаги (ҳикоя)

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаваротдан эса «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?» дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: давоми…

Хайриддин Султонов. Чайладаги тўрт эркак (ҳикоя)

Улар икки ҳафтадан буён яйдоқ Яйилма далаларида картошка кавлашарди. Оқшом ҳаво очиқ эди, ётиб қолишга қарор қилдилар. Ер чўкиб, тарс-тарс ёрилиб кетган тақир дўнгликда пастак қамиш чайла омонат қўнқайтирилган. Тепасига брезент тортилган чайла ёнида ўчоқ; тезак уюми, дастаси синиқ кетмон, давоми…

Хайриддин Султонов. Чоллар палатаси (ҳикоя)

Ёнбошбулоққа куз эрта тушди. Кечаги яшиллигидан айрилган заъфарон барглар мунгли шивирлаб, сўнгсиз ҳасратини изҳор қилмоқчидай қўнимсиз тентирайди… Аччиқ изғирин аллақаердан қор шарпасини ҳайдаб келди, ғофил кимсаларни қиличини кўтариб қиш келаётганидан огоҳ этган каби бирдан қора совуқ тушди. Одамлар ўтин-кўмир, иссиқ давоми…

Хайриддин Султонов. Саодат соҳили (қисса)

Уста Биноқул, қани туринг, шом тушмай ҳув довонга етиб олайлик! Ўша довонга етайлик, у ёғи — ё раззоқ! — Уҳ, тақсир, оёқ босгулик ҳолим қолмади. Юролмайман, тақсир, юролмайман! — Андак бардош қилинг, уста Биноқул! Чеккан машаққатларимиз, иншооллоҳ, бесамар кетмас! Ажаб давоми…


Мақолалар мундарижаси