Улуғбек Ҳамдам. Алвидо, азизим дарахт! (ҳикоя)

Азизим, дарахт! Илк кез учрашганимиз эсингдами, ўшанда сен қурий бошлагандинг. Ҳатто менинг, инсоннинг кўзи билан боққанда, қуриб бўлгандинг ҳисоб. Олдингга болта кўтариб бориб узоқ вақт бўйи-бастингга сарасоп солиб тургандим. Чунки яқиндагина харид қилганим дала ҳовлининг жуда яхши жойида, шундоқ бўсағада, давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Аудитория (ҳикоя)

1 – Инсон ҳаётининг мазмуни нимада? Биз қайдан келдигу ўлимдан кейин қаерга борамиз? – деган савол башар аҳлининг доимий сўроқларидан бири бўлиб келган. Ҳар бир давр, ҳар бир соҳа – мифдан тортиб дингача, диндан то илмгача – ҳамма-ҳаммасининг бағрида фикрловчи давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Йўл (фалсафий роман)

Мен бир ожиз томчиман, аммо юрагимда уммон соғинчи яшайди. Мавлоно Румий ТУШДАН ОЛДИНГИ ВОҚЕА Овоз келди! Ово-о-оз!.. Эшитяпсизми, ғойибдан бир овоз келди! Дунёларни тўлдириб эмас, йўқ, балки йўл каби узун, йўл каби сирли-сеҳрли овоз келди. Бақирган эмас, шивирлаган овоз! Лекин давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Бинафша (ҳикоя)

Бинафша, сен учун — кўкрагим эрк ери,Бу ердан кўкларга учгил!Чўлпон …Лекин у, ана шундай ижодкор, ёзишни ҳаётининг бирдан бир мазмуни, деб билган ёзувчи бирданига ёзмай қўйди. Худди бир вақтлар кутилмаганда ёзишни бошлаб юборгани каби…Ваҳоланки, у юртда ҳам, дунёда ҳам жуда давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Тўлин ой қиссаси

Ойнинг ботини тўлиқиб, зоҳири тўлиб чиқди. Тўлинганини у атрофдан — қуёшу юлдузларнинг сирли-сирли нигоҳларидан сезиб қолди. Нигоҳлар уни жодулаб, ич-ичидаги исмсиз ҳисларини қитиқлаб уйғотди. Шундан кўнглига бирдан сафар қилиш истаги тушди. Токи, нафақат кўкдаги сон-саноқсиз кавокиб ва яна яккаю ягона давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Сафар (ҳикоя)

Уммон вазмин чайқалади. Чексиз масофалар ўз қаърига сир яширган янглиғ узанган: улар бир вақтнинг ўзида ҳам ўз бағрига чорлайди, ҳам ўзидан итаради. Ҳозир эса сув юзасини қалин оқиш туман қоплагани боис қайиқдан туриб қаралганда бурун остинигина кўз илғайди: икки қулоч давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Наъматак (мини роман)

Нақорат:Қандай кўз-ла боқса, одам оламга,Шундай жавоб айлар олам одамга, деган экан донишлар… I(биринчи авлод) Наъматак иккала далаҳовлининг қоқ ўртасидаги ажриқзорга айланган қаттиқ ердан ўсиб чиққанди. Бутани ҳеч ким атайин эккан эмас, у ўз-ўзидан, йўғ-е, жуда-а бундай десак бўлмас-ов, худди сирли тақдир давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Кўнглимдаги дарё (ҳикоя)

Қишлоқда туғилиб ўсганим боисми, табиатни жуда яхши кўраман. Шаҳардан уй олаётганимда ҳам шунга эътибор қилганман. Яъни, уй шаҳарнинг сўлимроқ, автоуловлар камроқ қатнайдиган, сердарахт жойидан бўлишини истаганман. Шундай жойни топиб, ўзимга маъқул уйни сотиб ҳам олганман. Кейин эса… кейин нимаям қилардим, давоми…


Мақолалар мундарижаси