(Эридан калтак ейиш бахтидан мосуво хотинларга бағишланган ҳангома)
Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ Сўтқул хотини билан уришиб қолди. Йўққулобод томонлардаги эр-хотин жанжалида ғалвани ҳеч маҳал эр биринчи бўлиб бошламайди. Бу сафар ҳам хотиннинг ўзи бошлади.
– Вой, дадажонией, сизга ҳам бир мансаб битсайди, амалдор бўлсангиз ҳукумат бериб қўйган машинада биз ҳам яйраб юрармидик,-деб орзу қилиб қолди.
Аслида, бу ёмон гап эмас, хотиннинг шунчаки хом хаёли. Сўтқул индамай қўя қолса бўларди, аммо шайтон унинг кўнглига ҳам ғулғула солди-ю хотининг орзусига ўзиникини қўшди:
– Қанийди, хотин, хукумат берган машина бўлса, мен ҳам билардим эрталабки ошларга қанақа керилиб боришни. Сахар соат учда кўчага чиқиб йўловчи машина пойлаб, сарғайиб турмасдим. Ён телефонимдан гаражга шарт телефон қилардим.
– Ён телефонингиз нимаси, уйда оддий телефон ҳам йўқ-ку,-деб гапнинг белига тепди нодон хотин.

– Э, каллаварам, тагимга машина бериб қўйган хукумат чўнтагимга телефон солиб қўймайдими? Сен гап қўшмай, тек ўтир.
Хотин бош ирғаб, жим ўтиришга ризолик бергач, Сўтақул келган жойидан давом эттирди:
– Ҳа, гаражга телефон қиламан: «Алло, Галхон!»
– Қанақа Галхон?-деди хотини бетоқатланиб
– Сенга тек ўтир, дедим. Галхон бўлмаса, Валхондир, шунақа биттаси ўтиради-да. Хуллас, ўшанга айтаман: шопирим эрта саҳармардонда соат учу нол-нолда эшик тагида турсин. Менинг гапим – гап! Айтган вақтимда машина келади, битта сигнал чалиб қўяди.
– Вой, чалмасин, дадажони, саҳарда ҳаммани уйғотиб юборади-я,-деди зорланиб хотини.
– Уйғонса уйғонар, қўни-қўшнилар билиб қўйишсин бизнинг кимлигимизни. Шу гапинг учун машинага ўтиргач, яна битта сигнал чалдириб қўяман.
– Унда бурилишда ҳам битта чалдириб қўйинг, Дуз сатанг бир куйиб ўлсин.
– Хўп, сенинг ҳам сазанг ўлмасин. Соат учда Жорқулнинг ошига бораман. Машинадан тушишим билан «келинг, акажон, келинг», деб туришади. Бир томонда тумонат одам навбат кутиб турибди, лекин мени алоҳида иззат билан ичкари олишади. У ерда икки чўқим ош еб… Йўқ, ичкарида ошдан олдин юзта-юзта коньякдан олинади. Кейин иримига икки чўқим ош еб, яна савлат билан чиқаман. Кейин Сотқулнинг ошига бораман. У ерда ҳам аҳвол шу: келинг-келинг, олинг-олинг…
– Дадажони, у ерда кўп ичманг, ишга борадиган одамсиз, яна ҳиди келиб турса…
– Э, нодон, амалдорга бунинг айби йўқ. Сен жим ўтир, омад келган даврда давру даврон суриб олиш керак. Шу пайтгача менга биров наҳорги ошда ўн грам қуйиб берувдими?! Дод десанг – демасанг Сотқулникида ҳам элликта отволаман. Ундан Дотқулнинг ошига бораман. Ундан Нетқулникига… Йўқ, бугунга шу учтаси етар. Нетқул сал бетайинроқ бола, уникига бормаса ҳам бўлади. Кейин қоринни сила-аб, уйга келаман. Ишга боргунча бир соат мизғиб оламан, сен телефонларни ўчириб қўясан. Балки… тўғри идорага бораверганим маъқулдир, а? Идорамда ҳам ухлайдиган хонам бор-ку? Котибамга телефон қилиб қўйсам, чойми, қаҳвами дамлаб туради.
Бу гап хотинга ёқмади, жим ўтириб эшитиши лозимлигини унутиб, эрининг гапини бўлди:
– Идорада пишириб қўйгани йўқ. Уйга келасиз. Чойни ўзим дамлаб тураман. Сиз ухлаб тургунингизча мен машинангизга ўтириб, бозорга бориб келаман.
– Уриниб нима қиласан, шопир болага айтаман, бозорни ўзи қойиллатиб чиқади. Сен сартарошга бориб, ачиган қатиқ хиди келиб турган манави сочингни шампун-пампунда ювдириб, одам башара бўлиб ол.
– Азонлаб қайси сартарошга бораман?
– Котибамга телефон қилсанг, қаердалигини айтади.
– Ҳо…о,- хотин лаб буриб гап бошламоқчи эди, Сўтқул йўл бермади:
– «Ҳо-о»лама. Бунақа ишларни ёшлар яхши билишади. Сен айтганимни қил.
– Хўп, унда кундузи машинангизни бериб турасиз, бешик тўйига бориб келаман.
– Кундузи машина ўзимга керак. Мажлис-мажлисга чақириб қолишади.
– Ишхонангизда машина биттамасдир?
– Бўпти, жонимга тегавермагин, ўринбосаримникини бериб тураман.
– Эртага ҳам бериб турасиз, онамни кўриб келаман.
– Яктоққа боргунча машинада эзилиб кетасан, самолётда бора қол.
– Машинада кириб боришнинг савлати бошқачароқ бўлади.
– Майли, котибам ҳам аммасини кўргани бормоқчи эди, бирга бориб келасан.
– Котибангизни тиқиштирманг. Битта ўзим бораман,-деди хотин белига қўлини қўйиб.
– Бирга борасан,-деди Сўтқул қатъий.
– Йўқ,-деди хотин ўжарлик билан.
– Бирга бормасанг, туш машинадан,-деб бақирди Сўтқул.
– Тушмайман, ана, котибангиз тушсин,-деди хотин бўш келмай.
– Туш деяпман!
– Йўқ, йўқ!
Шу ерга келганда Сўтқул чидолмай қайсар хотинининг юзига бир шапалоқ урди. Хотин «вой!» деб бетини ушлагнича эрига бақрайиб қаради:
– Нега урасиз?
– Ўзинг нега машинадан тушмайсан?
– Қани, қанақа машина?
Энди Сўтқул хотинига бақрайиб қолди: дарвоқе… нималарни гапиряпти?
Хомхаёл эр-хотин бир-бирларига бақрайганларича ўтиришди.
Энди «Сўтқул ким ўзи, бирон вазирликда бўлим бошлиғи-ю эрта-индин янги амалга кўтариладиган одамми?» деган савол туғилар? Сўтқулнинг манзилини айтиб қўяйлик: ўша ўзингиз билган эгрикўчанинг бораверишда ўнг, келаверишда чап томонига жойлашган ямоқчилик устахонасидан топасиз. Фақат… амалдорлик орзусида хотинига бир шапалоқ урганини эслатиб, у бечорани ҳижолат қилманг, хўпми?